<%@ Page Language="C#" ContentType="text/html" ResponseEncoding="windows-1251" %> Пазандачилик сахифаси...

 

 

 
Бош саҳифага қайтиш
 
 
     
 

МЕВАЛИ ШИРИНЛИКЛАР (ДЕСЕРТ)

БАНАНЛИ ШИРИНЛИК

Масаллиқлар: 2 дона банан, киви, мандарин, бир дона олма, нок ва икки ош қошиқ қаймоқ керак бўлади.

Пўстлоғидан ажратилган банан узунасига иккига бўлиниб ва парракланиб, кубик шаклида тўғралади. Киви пўстлоғидан ажра-тилади. У ҳам парракланиб, кубик қилиб тўғралади. Олма, нок эса пўстлоғи билан кивига ўхшаб тўғралади. Тозаланган мандарин бўлаклари 3-4 га бўлинади. Ҳаммаси идишга солиниб, ёғоч қошиқда яхшилаб қаймоқ қуйиб аралаштирилади.

қУЛУПНАЙЛИ ШИРИНЛИК

Масаллиқлар: 500 гр. қулупнай, 50 гр. қаймоқ ёки сметана, 100 гр. асал, озгина ванилин.

Яхши пишган қулупнай ювилади, суви силқитилади. Йирикроғи иккига бўлиниб, майдароғи бутунлигича идишга солинади. Ванилин қўшилган асал қуйиб яхшилаб аралаштирилади. Сўнг музлатгичга ярим соат давомида қўйилади. Дастурхонга тортиш олдидан устига қаймоқ ёки сметана қуйилади.

МАЛИНАЛИ ШИРИНЛИК

Масаллиқлар: 400 гр. малина, 300 гр. ўрик, ўртача катталикдаги ҳандалак, 80 гр. шакар, лимон шарбати.

Малина тозаланади, совуқ сувда ювилади, суви силқитилади. Ўрик ва ҳандалак майда тўғралиб, малинага қўшилади. Лимон шарбти қуйиб, шакар сепилади. Сўнг енгилгина аралаштирилади.

ОЛМАЛИ ШИРИНЛИК

Масаллиқлар: 4 дона ўртача олма, 1 пиёла тозаланган майиз, 1 пиёла йирикроқ майдаланган ёнғоқ, 1 пиёла қаймоқ.

Пўстлоғи арчилган олма сомонча шаклида тўғралади. Идишга солиб, майиз ва ёнғоқ қўшиб, устига қаймоқни ҳам қуйиб яхшилаб аралаштирилади.

ОЛХЎРИЛИ ШИРИНЛИК

Масаллиқлар: 400 гр. олхўри, 2 дона олма, 1 пиёла ёнғоқ мағизи, ўртача катталикдаги бир бош узум, 200 гр. шакар.

Олхўри данагидан ажратилади ва майдалаб тўғралади. Олма йирик тишли қирғичдан ўтказилади. Уларни идишга солиб, шакар, майдаланган ёнғоқ қўшиб яхшилаб аралаштирилади. Узум билан безатилади.

НОКЛИ ШИРИНЛИК

Масаллиғ учун: 4-5 дона эзилиб пишган нок, 1 стакан маймунжон, 2-3 дона нордон олма, 50 гр. пишлоқ, 3 ош қошиқ майонез, 4-5 дона олхўри, 3 ош қошиқ майдаланган ёнғоқ.

Ноклар иккига бўлинади , чой қошиғи билан ўзаги олиб ташланади ва ҳосил бўлган чуқурчага шарбат сепилган маймунжон солинади . Ноклар тақсимчага териб қўйилади. Олма, пишлоқ қирғичдан ўтказилади, майонез қўшилади ва ноклар орасига қўйилади. Олхўри бўлакчалари ҳамда майдаланган ёнғоқ билан безатилади. Хуштаъм ширинликлар овқатдан кейин дастурхонга тортилади.

АПЕЛЬСИН КОМПОТИ

4 порция учун масаллиқлар: 2 та пакетчали чой, 100 гр йирикроқ майиз, 3 та апельсин, 600 мл тайёр апельсин соки, 2 та катта қошиқ ўрик джеми, қаймоқли йогурт.

2 та пакетчали чойни идишга солиб, устидн 300 мл қайнаган сув қуйилади. 10 минут устини ёпиб дамлаб қўйилади. 10 минутдан кейин пакетчаларни олиб ташланади. 100 гр майизни (данаксиз) идишга солиб, устига қайноқ сув қуйилади ва майиз юмшагунча 2 соатга қолдирилади.

Апельсинларни ювиб, битта апельсинни данаклардан тозалаб, ўткир пичоқ билан майда қилиб тўғралади. Кейин қолган иккита апельсинни пўстини тозаламасдан майда қилиб тўғралади.

Кастрюлкага 600 мл апельсин сокини қуйилади ва 2 та катта қошиқда ўрик джемини қўшилади. Тўғралган апельсинларни ҳам кастрюлкага солинади. қопқоғини зич ёпиб, ўртача оловда тахминан 45-50 минутча қайнатилади. Кейин оловдан олиб совутилади. Сўнг миксер билан аралаштирилади.

Тайёр массага майиз, дамланган чой қўшиб, яна бир марта аралаштирилади. Бир оз муддатга холодильникка қўйинг. Столга ҳохлаган қаймоқли йогурт билан тортишингиз мумкин.

МУРАББОЛАР

НОК мураббоси

1 кг нок, 1 кг шакар, 3 стакан сув, 3 гр. лимон кислотаси керак бўлади.

Мураббо учун қаттиқроқ ноклар танланади. Пўсти арчилиб, ўзаги олинган ноклар тилим-тилим тўғралади. Идишдаги сувга солиб, 10-15 дақиқа қайнатилади. Совуқ сувга солиб совутилади ва шу ҳолатда олма мураббоси каби пиширилади. Тайёр бўлиш олдидан лимон кислотаси қўшилади.

 

БЕҲИ мураббоси

1 кг беҳига 1,3 кг шакар, 2,5 стакан сув керак бўлади.

Етилиб пишган, қаттиққина беҳилар бир неча кун уйда сақланади. Уйда улар юмшаб пишади. Сўнг пўсти арчилади, уруғи олиб ташланиб, тилимлаб тўғралади. Устидан қайнаб турган сув қуйилиб юмшагунча (15-25 дақиқа) қайнатилади. Беҳи тилимлари юмшагач, устидан қиём қуйилади ва 3-4 соат тиндирилади. Сўнг беҳи ялтираб пишгунча 3-4 марта (совутилиб) такрорлаб қайнатилади.


ОЛХЎРИ мураббоси

1 кг олхўри учун 1,5 кг шакар ва 2,5 стакан сув керак бўлади.

Олдин қиём тайёрланади. Идишдаги иссиқ сувга шакар солиб эритилади, қайноғига етказилиб, оловдан олинади.
Мураббо учун ўртача пишган олхўри танланади. Банди олиб ташланиб, совуқ сувда ювилади ва меваларнинг бир неча жойига ёғоч игна санчиб, иссиқ сувга 5-6 дақиқа солиб қўйилади. Сувдан олиниб, устига иссиқ қиём (ярми) қуйилади ва 5-8 дақиқа қайнатилади, 2-3 соат тиндирилади. Иккинчи марта қайнатиш олдидан иссиқ қиёмнинг қолган қисми қуйилиб, яна 8-10 дақиқа қайнатилади. Агар мевалар яхши пишмаган бўлса, 2-3 соатдан сўнг учинчи марта қайнатса бўлади. Мураббо иссиқлигида банкаларга солиниб, қопқоқланади.

 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
<<< 1 2 3 4 >>>
 
     
   
   
 
ali_nasafiy@yahoo.com
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting