Ҳикоят

Ислом оламининг 8-халифаси Ҳазрати Умар ибн Абдулазиз бир ҳикоят.

Муъминлар амирининг уйини бир ироқлик аёл қидириб келди. Топди-ю ажабланди.

- Ээ, бизда шаҳар волийлари анча яхши яшашади-ку! Балки бу ташқи кўринишидан шундай бўлса керак. Ичи сарой бўлса керак.

Ўйлаганидек уй ичкариси ташқарисидан анча фарқ қиларди. Фақат акс томонлама. Бу уйдан оддий фуқаро ҳам яшаш мумкин бўлган ҳолатни топиб бўлмасди. Ҳовлининг ўртасида халифанинг аёли Фотима бинти Абдилмалик кир юварди.

- Келинг холажон, хуш келибсиз, хизмат?

- Менга амирул муъминун Ҳазрати Умар ибн Абдулазиз ёки унинг аёли.

Кир юваётган аёлни амирнинг хизматкори деб ўйлади ҳалиги аёл.

- Мен Умарнинг аёли бўламан.

Шу паётда ҳовлининг бошқа томонидан Ҳазрати Умар ибн Абдулазизнинг ўзлари кириб келди. Устки кийими кўримсиз эди. Чунки эндигина тупроқ билан сувни аралаштириб, лой ҳолига келтирган ва девор ўришни бошлаб юборган эди халифа. Ора-сирада халифа Фотимага қараб қўярди. Бу ҳолни пайқаган ироқлик меҳмон:

“Сочингни ёпсанг бўларди, ахир у сенга қараяпти-ку!”, деди. Фотима девор ураётган инсон ўзининг хизматкорларидан эмас, балки ўзининг эри эканлигини тушунтирганида ҳалиги ҳайратдан қотиб қолди.

- Ассаламу алейкум амирал муъминун!

- Келинг холажон бизга хизмат борми?

- Ҳа бор эди, энди ўйлаб кўрсам бекорга шунча масофа босиб келибман. Менинг уйим жуда ҳам хароб аҳволга келиб қолган. Шунга ёрдам тариқасида амирга мурожаат қилгин дейишган эди. +арасам ўзингиз ҳам мендан қолишмайдиган аҳволда экансиз.

- Холажон мен сизга ёрдам бераман деди-ю, Ҳазрати Умар ибн Абдулазиз қўлига қалам-қоғоз олиб, Ироқ волийсига хат ёза бошлади:

“Бу уй агар хароб бўлар экан, сизларнинг уйингиз кошона бўлади. Мабодо мен кошонада яшаганимда аниқки сиз харобалар ичида қолар эдингиз. Чунки, мен хароб уйда яшар эканман, уйи ёмонлигидан шикоят қилиб келаётган инсонларнинг ҳолатини тушунаман. Бошимдан ўтгани учун уларга ёрдам бераман”.

Ҳазрати Умар ибн Абдулазиз ироқлик меҳмонга шу тариқа ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам бериб кузатиб қўйди.

 
1-саҳифа
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
Бошқа мақолалар :
 
     
  1. Ҳазрати Умар ибн Абдулазиз бир ҳикоят  
  2. Яхшиликқил - сувга ташла... ҲИКОЯТ  
  3.  
  4.  
  5.  
 

6.

 
 
 

Ислом олами | Тарихдан нидо | Таҳлиллар | Олимлар | Иқтисодиёт | Шартномалар | Ҳайвонот олами | Коинот

     
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting