3-саҳифа
  Бош сахифа

Бозор иқтисодиётига ўтиш концепциялари

Концепция тушунчаси .

Бозор муносабатлари тўсатдан ва бирданига шаклланмай, балки мавжуд иқтисодий тизимдан ўсиб чикади. Шунинг учун эски тизимни собитқадамлик билан ислоҳ қилиб бориб, бозор иқтисодиётига киришиш мумкин.

Бозор ислоҳотлари деганда ҳалқ иштирокида, давлат томонидан ишлаб чиқилган, бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни давлат назорати остида амалга оширилиши тушунилади.

Концепция – бу бозор иқтисодиётига ўтишнинг назарий модели. Концепцияда Янги иқтисодиётга ўтишнинг умумий жиҳатлари ва миллий хусусиятлари назарда тутилади, ислоҳотнинг асосий йуналишлари белгиланади. Айнан ишлаб чиқилган концепцияга таянган холда бозор ислоҳотини таъминловчи юридик қонунлар мажмуаси яратилиб улар амалга оширилади.

Ислоҳотлар қўйидаги йирик гуруҳларга булинади:

- мулкий муносабатлар ислоҳоти.

- аграр ислоҳот.

- молия-кредит ислоҳоти.

- социал ислоҳотлар.

- ташки иқтисодий алоқалар ислоҳоти.

Бу ислоҳотларнинг кетма-кетлиги, ўтказиш усуллари ва муддатлари хар хил бўлади. Улар комплекс характерда бўлади ва иқтисодиётнинг ҳам м а соҳаларида ўтказилади. Бир соҳа ислоҳ этилиб, қолганлари эскичасига қолса, бозор муносабатлари шакллана олмайди, бинобарин, ислоҳотлар самарали бўлмайди.

«Муқобил ривожланиш» назарияси концепциялари.

Ривожланган ёш мамлакатлар ўз олдиларига эришиш осонроқ бўлган мақсадларни қўйиб «муқобил ривожланиш» назариясининг турли концепцияларига таяниб, ўз йўлини манна шу назариялар доирасида излашга мажбур эдилар. Бу концепцияларнинг асосийлари 1- жадвалда кўрсатилган.

1- жадвал

Концепциялар

Мақсад

1.

«Асосий эхтиёжлар»

- ахолининг энг кам тирикчилик эхтиёжини таъминлаш;
- иш билан банд қилиш муаммоларини ҳ ал этиш.

2.

«Мақбул ёки тегишли технология»

- аҳоли бандлигини таъминлаш;
- маҳаллий хом - ашёни, аввало қишлок хўжалик хом - ашёсини қайта ишлашга каратилган серме ҳ нат технологияни ривожлантириш;

3.

« Ўз кучига жамоа б ў либ таяниш»

- мавжуд захиралардан тўлиқроқ фойдаланиш;
- ривожланаётган мамлакатларгақ арамлигини камайтириш мақсадида ҳамкорликни муста ҳ камлаш;

4.

«Янги ҳалқаро иқтисодий тартиб»

- ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан мустамлака ҳолатидан қутулиши;
- иқтисодий қолокликни тугатиш;
- тенг ҳуқуқли шериклар сифатида тан олиниш;
- ў з манфаатларига мувофи қ келадиган я нги нархларни, ҳалқаро савдо меъёрларини, валюта курсини белгилаш;
- замонавий технологияни сотиб олиш имкониятларини кенгайтириш;

Бозорсиз тараққиёт, бозор экстримизми ва бошқариладиган бозорлар.

Академик А.Аганбегян иштирокида тайёрланган ва собиқ СССР Вазирлар Кенгаши Раёсатида муҳокама қилинган муқобил дастурда бозор муносабатларига ўтишнинг турли концепциялари кўриб чиқилган. Бу концепцияларнинг мо ҳ ияти 2- жадвалда кўрсатилган.

2- жадвал

Концепциялар

Мақсад

1.

Бозорсиз тараққиёт ёки «Либераллаштириш» й ў ли

- Бозорсиз тараққиётга ўтишдан олдин дастлаб маъмурий-буйруқбозлик тизими бағрида:

а) истеъмол товарлари бозорини барқарорлаштириш;
б) бюджет тақчиллигини йўқотиш;
в) инвестиция соҳасини согломлаштириш кўзланади.

Сўнгра бозорга ўтиш мумкинлиги таъкидланади.
- маъмурий-буйруқбозлик тизимидаги бошқаришни енгил – елпи косметик таъмирлаб, йирик халқ хўжалиги миқёсидаги пропорцияларни шакллантириш ва назорат қилишни марказ ихтиёрига қолдириб, корхоналарга қисман шартнома асосида бозорга махсулот чиқаришга рухсат берилади.

2.

Бозор экстримизми ёки бозорга сакраб ўтиш йўли.

- асосий ғоя-кескин чораларни зудлик билан куриш ва XIX аср андозасидаги эркин бозорга ўтиш.
- давлатнинг иқтисодга аралашувига мутлақо чек қўйиш.

Бундай йўл мехнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини, жамиятнинг шу бугунги ва келажакдаги илмий-техника тараққиёти, эқология, мудофаа соҳаларидаги манфаатларга умуман кафолат бермайдиган бозор регуляторига умид боғлайди.

3.

Бошқариладиган ёки тартибга солинадиган бозор.

- асосий ғоя-яккаҳокимлик тартибидан, маъмурий-буйруқбозлик бошқарув ва марказлаштирилган раҳбарлик усулидаги режалаштирилган бозор муносабатларига, демократик жамиятга ўтиш.

- давлатнинг иқтисодиётидаги салмоғини 20-30 фоизга тушириш.

Қўштирнок ичидаги либераллаштириш йўли ҳам, бозор экстримизми ғояси ҳам қўл келмаганлигини вақт кўрсатди. Жаҳон цивилизацияси ижтимоий тараққиётнинг сифат жиҳатидан Янги йўлларини ишлаб чиқди. Бошқариладиган бозор иқтисодиёти манна шу йўлга асос қилиб олинган. Бу ҳол ниҳоятда кучли иқтисодий ислоҳот оқимини юзага келтиради. Кўпгина мамлакатлар-ривожланаётган ва ривожланган, капиталистик ва социалистик, демократик ва авторитар мамлакатлар мана шу оқимга қўшилдилар.

«Гангитувчи терапия», «оммабоп бозор» ва «каттик каркас» концепциялари.

Жамиятнинг тараққий эттириш ва иқтисодий ислоҳ қилиш йўлларинг хилма-хиллиги бир қанча омилларга боғлиқ. Авваламбор, бунга уларнинг аниқ мақсадни кўзлаб йуналтирилиши ва иқтисодиётнинг амал қилиш принциплари сабаб бўлади. Қайд қилинган концепциялар ҳам қўйилган мақсаднинг турлича бўлганидан юзага келган

3-жадвал

Муқобил йўллар

Асосий ғоялар

«Гангитувчи терапия» ёки «фалаж қилиб даволаш усули»

•  Бу йўлни жарроҳлик аралашуви ёки аччиқ, аммо зарур дори ёхуд гангитувчи терапия дейишади.

Бу йўл номақбулдир. Чунки у амалда жуда ҳам қисқа муддатли молиявий чора-тадбирлардан бўлак бошқа ҳеч нарса эмас.

•  У амалда «терапиясиз шок» бўлиб қайтади

«қаттиқ каркас йўли»

ўта муҳим товарларга давлат томонидан нарх ўрнатилади ва назорат қилинади. Бу билан ишлаб чиқариш, алмашув, тақсимот қаттиқ каркас остида б ў лади. Шу й ў л орқали халқ хўжалиги пропорциялари, иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий ҳимоя марказдан туриб бошқарилади. Бу йўл «карточка» тизимини англатади.

«Оммабоп бозори» ёки бозор иқтисодиётига бошловчи йўл

Бу йўл мавжуд бошқарув тизимини тубдан ўзгартиришни талаб қилмайди. Режали тизим ўтиш даврида иқтисодиёт барқарорлигини, ишлаб чиқаришда эришилган даражани сақлашга ёрдам беради. Бозор дастлаб ишлаб чиқаришнинг бир қисмини, сўнгра бозор инфраструктурасини барпо этилиши билан асосий қисмни қамраб олади.

Юқоридаги жадваллардан кўриниб турибдики, нафақат бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари, шу билан бирга, унинг андозалари ҳам хилма хилдир. Шу боисдан бозор иқтисодиётининг маълум андозалари уларни амалга оширувчи муайян мамлакатга мансублигига қараб ажратилади. Масалан : Германия, Жанубий Корея, Туркия, Полша андозалари ва ҳоказо.

Бозор иқтисодиётига ўтишнинг турли моделлари

«Рейганомика», Тетчеризм» ва «Маршалл» режаларининг моҳияти.

Бозор муносабатлари шаклланишининг социал-иқтисодий, тарихий, миллий ва халқаро шароити хар хил бўлганлиги туфайли, унга ўтишнинг миллий ёки ҳудудий режалари ҳам мавжуд бўлади. Буни биз энг ривожланган, капиталистик давлатлар деб қараб келинган АҚШ, Англия ва Франция мамлакатлари мисолида кўришимиз мумкин. ( 4-жадвал )

Эркин бозор моделларига ўтиш моделлари

4-жадвал

Режалар

Асосий ғоялар

«Рейганомика» (АКШ)

- бу модел миллатнинг социал-маданий холатига асосланади. Ҳар бир шахснинг ютуғига ва юқори даражадаги иқтисодий фаровонлигига йуналтирилган;

- «социал даражадаги тенгликка эришиш» вазифаси умуман қўйилмайди;

- аҳолининг фаол қисмининг бой бўлишига имкон беради, тадбиркорликни рағбатлантиради.

«Тетчеризм» (Англия)

- иқтисодий фаолият эркинлиги;

- хусусий мулкнинг устиворлиги;

- кескин рақобат кураши;

- иқтисодиётни тартиблашда давлат ролининг устивор эмаслиги;

- нарх навонинг тўла либераллашгани.

«Маршалл» режаси

- миллий иқтисодиётнинг бош йуналишларини давлат белгилайди, стратегик режалаштириш жуда ҳам кучли йўлга қўйилган;

- нарх-наво бошқарилади;

- рақобат рағбатлантирилади;

- иш ҳақи устидан қатъий назорат урнатилади;

- солиқ тизими назоратда бўлади.

Бу андозалар асрлар оша тарихий-табиий жараён сифатида амалга ошиб, узундан-узоқ давом этган ўзгаришлар орқали шаклланган. Бу мамлакатлар иқтисодий тараққиётнинг асосан қийинчиликларинигина енгишган, холос. Шу боис уларга бизда юз бераётган жараёнлар бегона.

Шунингдек, Сингапур, Малайзия, Таиланд, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларни бизларга мисол қилиб келтиришади. Улардан андоза олишни тавсия қилишади. Аммо шуни назарда тутиш керакки, бу мамлакатлар қоло қ пайтида ҳам уларда бозор муносабатлари мавжуд эди.

Бозор иқтисоди, хусусий мулкчилик, одамларда ўз мулкига эгалик қилиши каби тушунчалар бор эди. Капиталистик ишлаб чиқариш асослари мавжуд эди.

Бизда бу нарсалар йўқ эди. Одамларимиз бутунлай бошқа тарзда, бошқача ақидалар билан яшаганлар. Биз аввало мулкчилик масалаларини ечишимиз, уни англашимиз, моҳиятини тушунтиришимиз керак эди. Уларда хусусий мулкчилик, хўжайинчилик тушунчаларини шакллантиришимиз лозим эди.

Бошқа томондан, ю қ оридаги моделларнинг кўп жиҳатлари бошқалар учун андоза, намуна вазифасини бажариши мумкин, чунки бозор иқтисодиётининг қонун қоидалари, унинг ҳаётийлиги бу моделларда синаб курилган.

«Турк йўли» ёки «Тургут Озал модели» нинг моҳияти

Туркия икки китъада – Европа ва Осиёда жойлашган мамлакат бўлиб, унинг майдони 780,6 кв.км, аҳолиси 57 млн. У ерда еттита минтақа ва 73 та вилоят бор. Туркия давлати 1923 йилда Мустафо Камол Отатурк бошчилигида тузилди.

Туркиянинг бозор иқтисодиётига ўтиши босқичма-босқич бўлган.

* 1923-1950 йиллар;

* 1950-1970 йиллар;

* 1970-1980 йиллар;

* 1980 ва кейинги йиллар.

Бозор иқтисодиётининг биринчи босқичиданок Отатурк раҳбарлигида қатор прогрессив буржуа-демократик ислоҳотлар ўтказилди. Жумладан:

•  кўп укладли, аралаш иқтисодиётни хусусийлаштириш йўли билан эмас, балки сотиб олиш йўли билан амалга оширилди;

•  Отатурк томонидан асосланган «либерал иқтисодиётда» давлатнинг аралашуви кучайтирилди;

•  1923 йилда биринчи беш йиллик режаси қабул қилинди;

•  Таълим тизимини тубдан яхшилаш бўйича қатор чора – тадбирлар қурилди.

Бозор иқтисодиётининг иккинчи босқичдан бошлаб:

•  хусусий ташаббус ва эркин рақобатни кенгайтиришга;

•  ресурсларни таксимлашда бахо механизмини қўллаш ва унда жаҳон бозоридаги баҳоларни қўллаш;

•  иқтисодиётга давлатнинг аралашувини чеклаш;

•  давлат секторининг миллий даромаддаги улушини камайтириш;

•  хусусий жамғармаларга таянган қурилишларни кенгайтириш каби масалаларга катта этибор берилди.

1950 йилдан этиборан хусусий секторни ривожлантириш асосий масалалар қаторига киритилди. 1961 йилдан бошлаб мунтазам равишда беш йиллик ва бир йиллик режалари тузила бошланди. 1965 йилдан бошлаб импортни чеклаш сиёсати амалга оширилди ва барча товарларни мамлакат ичида ишлаб чиқаришга ҳаракат қилинди. Мамлакатда 1965-1970 йилларда инфляция даражаси паст бўлган ҳ олда (5%) иқтисод ривожланди ва ялпи ички махсулотнинг ўртача йиллик ў сиш даражаси 6-7 фоизни ташкил қилди.

Бугунги кунда Туркия эл оғзига тушган мамлакатдир. Ҳозир бизни унинг 1980 йилдан кейинги ривожланиши кизиктирмокда. Мамлакат ҳаётидаги бу шонли саҳифа кўп жиҳатдан Президент Турғут Озал номи билан боғлиқдир. 1983 йилнинг охирида Туркияда парламент сайлови ўтказилди. Т. Озал тузган Ватан партияси ушбу сайловда катта ғалабага эришди. Ғолиб партия аъзоларидан тузилган ҳукумат тараққиёт янги йўналишларини бойитди ва кенгайтирди. Жумладан, Озал дастурида:

•  хусусий тадбиркорликка кенг йўл қўйиш;

•  импорт сиёсатидан экспорт сиёсатига ўтиш;

•  эркин иқтисодий ҳудудларни яратиш, уларни ривожлантириш йўли билан очиқ бозор иқтисодиётига ўтиш;

•  турк лираси қадр қимматини кўтариш;

•  солиқ тизими ва кредит сиёсатини такомиллаштириш;

•  чет эл инвестициясига кенг йўл очиб бериш;

•  Шарқ ва Ғарб мамлакатлари билан ўзаро иқтисодий алоқаларни кенг йўлга қўйиш масалалари ўз аксини топган эди.

Туркия моделининг ўзига хос хусусияти ҳам ана шулар билан изоҳланади.

Ана шу чора-тадбирларнинг изчиллик билан бажарилиши натижасида қуйидагиларга эришилди.

•  тўла қадрсизланган, ижтимоий меҳнатни ўзида ифода этолмай қолган, тўлов қобилиятини йўқотаётган турк лираси курсига эркинлик берилди ва валюта чайқовчилигига чек қўйилди;

•  давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кескин камайтирилди;

•  хусусий сектор фаолияти кенг рағбатлана бошланди;

•  кичик корхоналар сони кўпая бошлади.

•  Янги технология билан қуролланган, йиғувга мос ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхоналар сафи ошиб борди.

•  Кичик ва йирик корхоналарга индустрлашган чет эл корхоналари билан ҳамкорлик қилишга кенг йўл берилди, чет эл инвестицияси кириб кела бошлади;

•  Савдо эркинлиги яширин бизнеснинг юксалишига, бу эса ўз навбатида, миллиардлаб солиқ тўловлари билан давлат хазинасини тўлдиришга олиб келди, улар эвазига йўллар ва микрорайонлар қурила бошланди;

•  1989 йилда лира конвертирланган пулга айланди;

•  Туркия яқин Шарқ мамлакатларига ўз таъсирини ўтказа бошлади. 1980 йилларнинг охирида ўз ҳудудидан жанубий-шарқий “йўлбарс”лардан бири бўлган Жанубий Корея фирмаларини сиқиб чиқараверди;

•  Саноатнинг юксалиши қишлоқ хўжалигини ғам шиддат билан ўсишга олиб келди. Бу эса тор доирадаги “боқувчи” мамлакатлар сафига киришига сабаб бўлди, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўз истеъмолидан ортиқча ишлаб чиқара бошлади;

•  Иқтисодий юксалиш ва сиёсий барқарорлик Туркияга ташриф буюрувчи туристлар сонини кўпайтирди. Бир йиллик туризмдан олинаётган валюта Туркия бўйича 5 миллиард доллардан ошиб кетди.

•  Минглаб, юз минглаб туркларнинг вақтинча чет элга бориб ишлаши одат тусига кирган. Бу ишсизлик муаммосини ечишга ва мамлакатга чет эл валютаси тушишига кўмаклашди. Ҳар йили Европа (аксарияти Германия ва Австрия) давлатларига 2 - 2,5 млн. киши ишга юборилади.

Бугунги кунда Туркия Европа ва Осиё мамлакатлари учун йирик молиявий регионал марказ кўприги бўлиб хизмат қиляпти. Туркия ҳалқи тўқ, бозор мўл кўл, четдан озиқ овқат импорт қилинмайди.

Туркия жаҳон бозорига дадил кириб борди. Т.Озал шиори ҳам қуйидагича бўлган:

“Ёрдам бериш эмас, балки савдо-сотиқни ривожлантиришга кўмак бериш лозим”

Ўзбекистонда бозор муносабатларини ривожлантиришда Туркия моделининг баъзи жиҳатларини инобатга олиш ўринлидир.

Яъни:

•  социал-иқтисодий ривожлантиришни изчил режали равишда олиб боришни давом эттириш, макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида такомиллаштириш ва режа кўрсаткичларига тавсия измини бериш.

Бугунги кунда Туркия давлат режалаштириш қўмитасида банд бўлган 700 киши Бош вазир қўл остида ишлаб келмоқда. Туркия режаларининг бизникидан фарқи шундаки, бозор иқтисодиёти шароитида ҳам у режалар бажарилиб келмоқда.

•  бошқариш тизимида илғор усулларни жорий этиб, уни ихчамлаштиришга эришиш;

•  қўшма, кичик ва хусусий корхоналар ташаббусларини жадал суръатлар билан ривожлантиришга эришиш. Мавжуд бўлган тўсиқлар ва камчиликларни бартараф этиш (яъни, ташқил этиш тартибларини соддалаштириш, ер ажратишни қайта кўриб чиқиш, банк фоизи ва солиқни камайтириш ва ...);

•  чет эл инвестициясига кенг йўл очиш ва ундан самарали фойдаланиш. Бунинг учун бюрократик расмиятчиликка чек қўйиш, давлат муҳофазаси ва гаровини тўла йўлга қўйиш, уларга белгиланган солиқни бекор қилиш, давлат ёрдамини, кредитларини, субсидияларини кенгайтириш лозим;

•  ишчи кучини бошқа ривожланган мамлакатларга ташкилий равишда контракт асосида юборишни ривожлантириш;

•  маркетинг ва аудит хизматларини кенг жорий этиш;

•  фирмалар билан лизинг операцияларини кенгайтириш;

•  суғурталаш, социал таъминот, нафақа тизимини такомиллаштириш.

Шундай қилиб Туркия модели кўп қиррали бўлиб, унинг танлаган йўли Европа бозор иқтисодиёти моделига яқин. Ҳар бир фуқаро эл бойлиги, унинг равнақи учун курашади. Фақат ўз меҳнати билан пул топишни яхши билишади. Давлатга оғзини очиб қараб турмайди, бировларнинг бойишига ёмон кўз билан қарамайди, чунки барча тадбиркорларни давлат бир хилда қўллаб қувватлашини билишади.

“Япон мўъжизаси”

Американи капитал ва капиталистлар, Японияни меҳнат ва меҳнаткашлар мамлакати дейишади. Бу бежиз эмас. Чунки бу мамлакатлар бугунги кунда энг ривожланган мамлакатлардир.

Ер шари қуруқлик қисмининг атиги 0,3 фоизини (372,2 минг кв.км), аҳолисининг – 2,5 фоизи (123,5 млн киши)ни ташқил қиладиган Япония дунё маҳсулотининг 14 фоизини етказиб беряпти. Табиий ресурслари деярли бўлмаган давлат автомобил ва мотоцикллар, кема ва роботлар, аудиовидеотехника ва соатлар ишлаб чиқаришда дунёда етакчи ўринларда турибди. Ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига тақсимоти бўйича фақат АҚШдан орқада. Аҳоли турмуш даражаси ҳавас қиладиган даражада. Узоқ умр кўришда ҳам Япония биринчи ўринда.

Иккинчи жаҳон уруши тугаши биланоқ Японияда “Додж йўли” номи билан иқтисодий ислоҳотни амалга оширишга киришилди. Бу ислоҳот олдида қуйидаги долзарб вазифалар турарди:

•  монополияга чек қўйиш;

•  ҳарбийлашган ишлаб чиқаришни конверсиялаш;

•  ерни деҳқонларга тарқатиб бериш;

•  давлат томонидан барча облигацияларни аҳолидан сотиб олиш;

•  банк кредитларини қисқартириш;

•  аҳолининг омонат кассаларидаги пулларини музлатиб қўйиш;

•  зарар кўриб ишлаётган корхоналарни тугатиш;

•  ижтимоий ҳаётни демократиялаштириш ва ...

Қайд қилинган туб ислоҳотлар Япония ижтимоий тараққиётининг ўзига хос анъанавий принципларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич амалга ошира бошланди.

Японияда ишчи кучи бозори ўз хусусиятига эга. У ерда хизматчилар бир умрга ёлланади. Бу эса келажакка ишонч ҳосил қилдиради. Япон ишчилари нафақага чиққунга қадар иш билан таъминланиш кафолатига эгалар. Аммо бир иш жойидан иккинчи иш жойига кўчиш, айниқса, мартаба, лавозим пиллапояларига кўтарилиш имкониятлари жуда ҳам чекланган.

Японияда капиталист ишчини эмас, балки ишчи капиталист-менежерни ёллайди. Бу ерда раҳбар ишчи билан тенгма-тенг. Япония ишчилари корхона манфаатини ўзининг шахсий манфаатидан устун қўяди. Меҳнат ресурсларининг тақсимоти иш берувчилар билан касаба уюшмалари маслаҳатлари асосида амалга оширилади. Япон иқтисодиётини бошқариш тизимидаги мўъжизанинг биттаси ана шудир.

Япон корпорациялари нафақат ўз фойдаларини максималлаштиришга, шу билан бирга ўз бозорини ривожлантиришга, қўл остида ишлаётганлар фаровонлигини оширишга кўпроқ эътибор беришади. Натижада мавжуд технология ва қаттиқ интизомга эга бўлган жамоа ёрдамида рақобатдош маҳсулотларни кам сарф қилиб кўпроқ ишлаб чиқаришга ва пастроқ нархга сотишга эришади.

Иш ҳақини ошира боришни кафолатлаган фирмалар ўз ишчиларини янгиликка интилишига, самарали меҳнат қилишга ундайди. Япон мўъжизасининг асосий манбаи ҳам меҳнатсеварликдир. Ишлаб чиқаришда ҳеч қандай танаффуслар йўқ. Иш жойидан кетиб қолиш, яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқариш уларнинг хаёлига ҳам келмайди. Ишчилар бир йилда 2140 соат ишлашади. Бу АҚШ ишчилари ишлайдиган иш соатидан 290 соатга, Германия ва Франция ишчилари иш соатидан эса 640 соатга кўпдир.

Японияда кўпроқ озиқ-овқат ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, шунингдек инфраструктурасини ривожлантиришга устунлик беришади. Япон тажрибаси-ёрдам энг аввало технология томонидан, сўнгра эса бошқариш тизимини такомиллаштириш соҳасида бўлиши мақбул эканини исботлайди.

Японияда меҳнат унумдорлигини ўсиш суръати иш ҳақининг ўсиш суръатига нисбатан юқори эканлиги билан характерлидир. Бу ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини пасайишига ва уларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошишига олиб келади.

Японияда тадбиркорларга кенг йўл очиб берилган. Улар бой бўлиб кетиши қаттиқ назорат остига олинмайди. Япония ўз ҳалқининг маънавият даражасининг юқорилигига, миллий манфаатини шахсий манфаатдан устун деб билишларига, аҳолининг мамлакат фаровонлиги учун истаган пайтда ҳар қандай сафарбарликка тайёр туришига катъий ишонади.

Япония андозасида хўжалик фаолиятини ташқил этишда давлатнинг иштироки анчагина каттадир. Йирик корпорациялар фаолияти режалаштирилади. Айниқса фирмалар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар қатъий режа асосида амалга оширилади. Фирмаларнинг бир-бирларига бўлган ишончи ҳам шу режаларнинг бекаму-кўст ва ўз вақтида бажарилиши билан характерлидир.

Ўзбекистонда бозор муносабатларини ривожлантиришда “Япон мўъжизаси”нинг ҳам баъзи жиҳатларини олиш мумкин.

Яъни:

•  қаттиқ интизом, юқори даражадаги меҳнат унумдорлиги;

•  инновацияга, янгиликка интилиш;

•  жамият, корхона манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйиш;

•  юксак тадбиркорлик, эришилганнатижа билан қаноатланиб қолмаслик;

•  рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз бурчи деб билиш, ички ва ташқи бозорни ажратмаслик;

•  бешта “С” га қатъий риоя қилиш, яъни:

•  Сейри - уюшқоқлик

•  Сейтон - поклик

•  Сейсо - тозалик

•  Сейкец – аҳлоқлилик

•  Ситсукс – интизом

•  илмий – амалий ишлар ва ихтирочиликни рағбатлантириш;

•  макроиқтисодиёт миқёсида “оптимал бизнес” режасини ишлаб чиқиш;

•  ҳар ойда тузиладиган бухгалтерия ҳисоби;

•  “товар ёки хизматнинг ўзи учун ўзи гапирсин” шиори;

•  Япония ҳалқининг меҳнатсеварлиги. У ерда меҳнат таътили муддати асосан бир ҳафтадан ошмаслигига қарамасдан, ходимлар дам олишга шошилмайдилар;

•  Япон ишчиларига ёшликдан бошлаб бирор фирмага мансублик учун фахрланиш ҳис-туйғуси сингдирилади. Шу сабабли улар ўз фирмаларининг шон – шуҳрати учун билим ва истеъдодларини аямайдилар.

•  Ҳозирдан келажагини яратаётган фирмаларнинг жуда кўплиги.

•  Мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини давлатнинг биринчи бойлиги деб қараш.

« Эрхард ислоҳоти” ёки “Германия йўли”

1940 йилларнинг бошида Германия ивтисодиётини ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтказиш мақсадида катта ислоҳ ишлари бошланди. Бу ислоҳотнинг “сиёсий отаси” 1949-1963 йиллар мобайнида Германия Федератив Республикаси Иқтисодиёт вазири, 1963-1966 йиллар давомида эса федерал канцлери бўлиб ишлаган Людвиг Эрхард (1897-1977) ҳисобланади. У ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти модели учун Германия саноатчиларининг махсус стипендиясига сазовор бўлган.

1945 йил август ойида Эрхард биринчи индустрлаштириш режасини ишлаб чиқди. Унда саноат махсулотини 1936 йилга нисбатан 65 % га, 1938 йилга нисбатан эса 50-55 % га ривожлантириш режалаштирилди. Бундан ташқари, мазкур ислоҳот қуйидаги йўналишдаги учта масаланинг ҳал қилинишини вазифа қилиб қўйганди:

•  пул ислоҳоти;

•  нарх-наво ислоҳоти;

•  давлатнинг иқтисодиётдаги ролини аниқлаш;

Пул ислоҳоти дастлаб эски, амалда юрган рейх маркасини Германия маркаси билан алмаштиришдан бошланди. Дастлаб ҳар бир немис фуқароси 40, сўнгра яна 20 маркадан олишди. Пенсия ва иш ҳақи 1:1 нисбат билан тўлана бошланди. Халқ қўлидаги эски рейх маркалари 1:10 нисбат билан алмаштирилди. Кейинчалик мутлақо музлатиб қўйилди. Маълум муддатдан сўнг уни ҳам 1:20 нисбат билан алмаштириб берилди.

Собиқ рейх банкларининг амалий мажбуриятлари бекор қилинди. Нарх ислоҳоти эса пул ислоҳотидан сўнг 3 кундан сўнг амалга оширилди.

Германия йўлининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти концепция заминида нафақат иқтисодий фикрлар, балки инсон шахсининг эркинлиги масаласи ҳам ётади. Уларнинг ғояси бўйича ҳар қандай иқтисодий тизим шахс эркинлиги ғоясига асосланиши шарт. Германия конституциясида бу фикрлар ўз аксини қуйидагича топган:

•  инсон қадр-қиммати дахлсиздир;

•  шахс эркинлиги ҳуқуқи ва тенглик қонун олдида кафолатланиши керак;

•  хусусий мулкчилик жамият олдида бурчни тақозо этади;

•  матбуот ва сўз эркинлиги таъминланади.

•  Касб ва иш жойини эркин танлаш хуқуқи кафолатланади.

Бу асосий ҳуқуқ ва эркинликлар конституцион норма билан кафолатланади. Германия демократик ва ижтимоий-ҳуқуқий давлат ҳисобланади.

Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини нормал шакллантириш ва амал қилиш учун қуйидаги тамойиллар муҳим ҳисобланади:

•  товар ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилиш ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ўз қарорига кўра амалга оширилади. Бу жараённи тартибга солувчи, нарх механизмидир;

•  давлат иқтисодиёт жараёнига аралашишдан ўзини тийиб туради;

•  “Олий ҳакам” истеъмолчи ҳисобланади;

•  Корхона, фирма учун энг кам чиқим билан ишлаш олий вазифа бўлиб ҳисобланади;

•  Барқарор валюта нарх-наво механизмини ишлаб туришида, талаб ва таклифларнинг мувозанатга эришишида, ишлаб чиқариш кучлари, яъни меҳнат, капитал, ер ва билимларнинг ҳар биридан самарали фойдаланишда хизмат қилади;

•  Тариф автоматизацияси ижтимоий йўналтирилган бозор тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Конституциянинг 9-моддасига асосан корхоналар ва ишчилар бирлашмалари тузиш ва уларни тартибга солиш кафолатланади. Улар давлатдан мустақил равишда ишчи-хизматчиларнинг меҳнат шароитини ва маошини белгилайдилар;

•  Муҳим қарорлар ишлаб чиқаришда ишчи-хизматчилар иштироки қонуний асосда ҳал этилган ёлланма ишчилар ва касаба уюшмаларининг кадрлар ва иқтисодий масалаларни ҳал этишда биргаликдаги иштироклари ҳуқуқий кафолатланган;

•  Германия бошқа мамлакатларга қараганда корхоналар ижтимоий эҳтиёжларига кўпроқ маблағ ажратадилар. Унинг миллий даромаддаги салмоғи 29,3 % ни ташқил этади(1990 й). Гарчи бу тадбиркорлар учун ортиқча харажат бўлсада, аммо ёлланма ишчилар учун эса бу ижтимоий таъминотда қўшимча ютуққа, “иккинчи иш ҳақига” айланади;

•  Иқтисодий самарадорлик соҳасида юксак марраларга интилиш. Шу нуқтаи назардан бу тизим фаровонликнинг тез ўсиши, турмуш даражасининг юксалиши ва бўш вақтининг кўпайишини таъминлайди.

Қайд қилинган шарт-шароит ва тамойиллар Германияни кучли иқтисодий давлатга айланишига сабаб бўла олди. Бугунги кунда Германия :

•  энг қисқа иш ҳафтаси ва йил ҳисобида энг қисқа иш вақти бўлган давлатдир. 1991 йилда йиллик иш вақти 1500 самарали иш соатини ташқил этган. Бу эса жаҳонда энг паст кўрсаткичдир;

•  юқори ҳақ тўланадиган ва энг узун йиллик меҳнат таътили бор мамлакатдир. 1991 йилда бир ишчи ва хизматчига тўғри келадиган меҳнат таътилининг бир йилдаги муддати 31 кунни ташқил этди;

•  атроф-муҳитни муҳофаза қилишда энг қатъий тартибга риоя этувчи давлатдир;

•  саноат ишлаб чиқаришининг экспортдаги энг катта улши билан ажралиб турадиган давларлар сирасига киради. У кимё моллари, станоклар, темирчилик-пресслаш асбоб-ускуналари, целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқарувчи дастгоҳлар ва тўқувчилик ускуналарини экспорт қилиш бўйича дунёда етакчи ўринни эгалаб турибди.

Германиянинг иқтисодий аҳволи ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг характери жаҳон бозорларида унинг фирмаларининг обрўси ортиб бориши, шунингдек бевосита чет эл инвестициялари миқдори юқори суръатларда ўсаётганлиги билан белгиланади. Яна бир жиҳат 1970 йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб мамлакат валюта-кредит-молия масалаларида анча мустаҳкам мавқега эга бўлиб олганлигидир.

Германия мол айланиш ҳажми бўйича жаҳонда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Бундан ташқари, Германия жаҳонда энг катта олтин-валюта заҳираларига эга. 1980 йилнинг охирларига келиб ривожланган мамлакатлар экспортининг 9,6 фоизи, импортнинг эса 9,2 фоизи, ҳалқаро Валюта жамғармасига аъзо давлатлар валюта заҳираларининг 11,1 фоизи ва ривожланган давлатларнинг бевосита-хусусий хориж инвестициялари умумий ҳажмининг 8,5 фоизи Германия ҳиссасига тўғри келади.

Мазкур кўрсаткичлар билан Германия дунё мамлакатлари орасида мустаҳкам етакчи ўринлардан бири(3-ўрин)ни эгаллаган.

Германиядан ўрганса, ҳаётга татбиқ этса арзийдиган жиҳатлар жуда кўп.

Яъни :

•  Жуда аниқ бажариш.

•  Жуда пухта бажариш.

•  Ўз вақтида бажариш.

•  Бекамукўст бажариш.

•  Ўз вақтида ҳозир бўлиш.

Бу аломатлар немис ҳалқининг ниҳоят даражада интизомли ҳалқ эканлигидан далолат беради:

•  тариф автономияси;

•  корхоналар томонидан ижтимоий эҳтиёжларга ажратиладиган маблағларнинг кўплиги, яъни иккинчи иш ҳақининг мавжудлиги;

•  жаҳон бозорини забт этишдаги собитқадамлик;

•  бандликни ўсишига қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш, рақобатни кучайтириш, иш вақтининг ўзгарувчан графигини қўллаш ёрдамида ишсизликни қисқартириш. Бугунги кунда Германияда ишсизлар сони 1 млн. киши атрофида;

•  “адолатли маош” ёки “бойликни адолатли тақсимлаш” шиори ва бошқа ҳислатлар мамлакатимиз ҳаётига татбиқ қилса бўладиган ҳислатдир.

Россиядаги “500 кун”лик дастурнинг тақдири

“Сусткашлик ўлим билан баробар” номли шиори билан “500 кун”да собиқ Иттифоқда қайта қуриш ва иқтисодий ислоҳот ўтказиш операцияси 1990 йилда бошланди. Бу дастур Гайдар раҳбарлигида тайёрланган бўлиб, унинг олдига қуйидаги вазифалар турарди:

•  барча иқтисодий субъектларга максимал эркинлик бериш;

•  мулкчилик масалаларини ҳал қилиш;

•  рақобат муҳитини яратиш;

•  нархни либераллатириш;

•  очиқ иқтисодиётга, кейинчалик эса ҳалқаро интеграцияга эришиш;

•  социал кафолатни таъминлаш.

Кўриниб турибдики сўз, бозор муносабатларига ўтиш тўғрисида кетаяпти. Ана шу вазифаларни 500 кунда амалга оширилиши режалаштирилди. (5-жадвал)

5-жадвал

Кунлар

Тадбирлар

1

Биринчи 100 кун (1 октябрдан то 1991 йилгача).

I . Фавқулоддаги тадбирлар дастури:

* молия-пул муомаласини соғломлаштириш;

* истеъмол бозорини нормаллаштириш;

* ўзаро мол етказиб беришни барқарорлаштириш;

* ташқи иқтисодий алоқаларни барқарорлаштириш.

2

100-250 кунлар

(1991 йилнинг январидан май охиригача)

II . Нархни либераллаштириш ва молиявий чекловларни ўрнатиш:

* барча маҳсулотларга нархни эркинлаштириш;

* бюджет тақчиллигини минимумга тушириш;

* бозор инфраструктурасини яратиш;

* тадбиркорликка кенг йўл бериш.

3

250-400 кунлар

(1991 йил июн ойидан ноябр ойигача)

III . Бозорни барқарорлаштириш:

* акционер жамиятларни барпо этиш;

* 30-40 % саноат асосий фондларини, 50 % қурилиш асосий фондлари, 60 % савдо, умумовқатланиш корхоналари ва хизмат кўрсатиш корхоналари фондларини ижарага бериш;

* уй жой бозорини барпо этиш;

* рублнинг конвертациясига эришиш.

4

400-500 кунлар

(1991 йил ноябр ойиидан 1992 йил февралгача)

IV. Юксалишнинг бошланиши:

* иқтисод ва молия тизимидаги барқарорликни мустаҳкамлаш;

* рақобат муҳитини кенгайтириш;

* структуравий ўрганишларни фаоллаштириш;

* молиявий бозорни ривожлантириш.

Демак, 1992 йил феврал ойининг охиригача мамлакат тўла-тўкис бозор иқтисодиётига ўтиши лозим эди. Афсуски, мазкур дастур ҳам бозор муносабатларига ўтишнинг турлича ёндошувларга асосланган дастурлари каби ислоҳотларнинг аниқ мақсади йўқлигидан далолат берарди. Уларни рўёбга чиқариш муддатларининг “беш юз кун” деб белгилаб қўйилиши эса зарур ўзгартиришларнинг туб моҳияти ва ниҳоятда мураккаблиги тўла англаб етилмаганлигидан далолат берар эди.

Умуман, жуда ҳам қисқа ёки жуда ҳам узоқ йилларга мўлжалланган дастурларга сал шубҳа билан қараш керак. Айтайлик, бир вақтлар 2000 йилларга бориб ҳамма алоҳида уй, жойга эга бўлади, деб жар солинди. Бунинг қуруқ хомхаёл эканлиги икки-уч йилдаёқ аён бўлиб қолди. “Озиқ-овқат программаси” деган гаплар чиқди. Оқибати шу бўлдики, дўкон пештахталари бўшаб қолди.

Бу хил дастурлар ҳавойи орзу-хаёлларнинг маҳсули бўлиб, мустаҳкам асосга эга эмасди. Шунинг учун ҳам яхши мақсадларни кўзда тутган бундай дастурлар амалга ошмай қолаверди.

 

Ислом банклари фаолияти
Тижорат банкларининг халқаро...
Бозор иқтисодиётига ўтиш концеп...
Респ. бюджети даромадлари ва...
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Ислом олами | Тарихдан нидо | Таҳлиллар | Олимлар | Иқтисодиёт | Шартномалар | Ҳайвонот олами | Коинот

 

 

 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
Free Web Hosting