4-саҳифа 1-қисм
  Бош сахифа

Республика бюджети даромадлари ва харажатларини бошқаришдаги муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари

РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИ, ТУЗИЛМАСИ ВА ДИНАМИКАСИ

Ўтиш даврида иқтисодиётни бошқариш яна ҳам мураккаблашади, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви бозорни бошқаришга нисбатан юқорироқ, режали иқтисодиётга нисбатан камроқ бўлади. Республикамизда давлат томонидан бозор иқтисодиётини бошқаришдан олдин бозорнинг ўзини тўла шакллантириш лозим. Шунинг учун ҳам республикамиз бозор иқтисодиётига ўзига хос, босқичма-босқич ўтиш йўлини танлаган бўлиб, унинг босқичлари ва устивор йўналишлари Президентимиз И.А.Каримов асарларида белгилаб берилган. Хусусан, у: ”Мураккаб ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиши зарур. Давлат бутун халқнинг манфаатларини кўзлаб, ислоҳотлар жараёнининг ташаббускори бўлиши, иқтисодий тараққиётнинг етакчи йўналишларини белгилаши, иқтисодиётда, ижтимоий соҳада ва мустақил давлатимизнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётида туб ўзгаришларни амалга ошириш сиёсатини ишлаб чиқиши ва изчил рўёбга чиқариши керак”, деб таъкидлади.

Барча асосий ишлаб чиқариш объектларида мулкчилик шакли хусусий бўлган шароитда, хусусий компаниялар ўз сармояларини юқори даромад олиш мақсадида талаб юқори бўлган соҳаларга йўналтиради. Коньюнктурани яхши билмаслик оқибатида кўп ҳолларда ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари юз бериб, маҳсулот реализацияси қийинлашади; ташқи сотиш бозорларига чиқиш имкониятларига эга бўлолмаслик, ишлаб чиқаришнинг баъзи соҳаларида таклифнинг етишмаслиги оқибатида нархларнинг юқорига сакраб кетиш ҳоллари юз беради. Натижада иқтисодиётда номутаносиблик юзага келади. Маълумки, хўжалик субъект-ларининг молиявий барқарорлиги давлат бюджети даромадларининг узлуксизлигини таъминлайди.

Давлат бюджет даромадлари солиқ ва солиқдан ташқари манбалардан шаклланади. Солиқдан олинадиган даромадларнинг асосий манбалари – бу янгидан яратилган қиймат ва унинг дастлабки қайта тақсимланиши натижасида олинган даромадлар (фойда, иш ҳақи, қўшилган қиймат, ссуда фоизи, рента, дивидендлар ва бошқалар), шунингдек жамғармалардир.

Солиқдан ташқари даромадлар ё давлатнинг ўз иқтисодий фаолияти ёки илгари олинган даромадларни бюджет тизимининг даражалари бўйича қайта тақсимланиши натижасида юзага келади.

Солиқлар – бу давлат (марказий ёки маҳаллий ҳокимият) юридик ва жисмоний шахслардан ундирадиган мажбурий тўловлар ҳисобланади. Агар уларнинг моддий мазмунига эътибор қиладиган бўлсак, солиқлар – миллий даромадининг хўжаликюритувчи субъектлар ва аҳолидан умумдавлат эҳтиёжлари учун ундириладиган қисмини ташкил қилади.

Солиқлар ривожланган товар ишлаб чиқаришнинг муҳим категорияси бўлиб, албатта янада кенгроқ категория – давлат бюджети билан чамбарчас боғланган. Чунки солиқлар бюджетининг шаклланишида иштирок этади. Солиқлар фискал (хазина даромадларини тўлдириш) ва рағбатлантирувчилик вазифаларини бажарган ҳолда ягона бюджет жараёнида иштирок этади.

Биринчи вазифа бюджет даромадларини бажариш учун аҳоли ва корхона даромадларининг бир қисмини олиш (олиб қўйиш) йўли билан олиб борилади, иккинчи вазифа эса, меҳнат, ресурсларни тежамкорлик билан ишлатиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва техника билан қайта қуроллантириши мотивларига иқтисодий дастаклар орқали таъсир кўрсатишда ўз ифодасини топади.

Солиқлар таснифи давлат бюджетининг жами даромадлари каби бир қанча белгилар бўйича амалга оширилади. Уларга қуйидагилар киради:

•  солиқларни ундириш ва уларни солиқ тўловчининг маҳсулоти қийматига киритиш шакли ва усуллари;

•  солиқ солиш (солиққа тортиш) объекти (тармоқ, идора, уларнинг аҳамияти);

•  улар тушум бўладиган бюджетлар даражаси.

Ундириш шаклларига кўра солиқлар тўғри (бевосита) ва эгри (билвосита) солиқларга бўлинади. Эгри солиқлар товар (хизматлар, иш) нархини оширади, чунки улар бевосита нарх миқдорига қўшилади. Одатда бундай солиқлар бюджетга корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик бўғинларидан тушсада, аслида уларнинг ҳақиқий тўловчилари товарлар ва хизматларнинг истеъмолчилари ҳисобланади, чунки улар нархдаги солиқ миқдорини қоплайдилар.

Тўғри солиқлар жисмоний ва юридик шахсларнинг даромадларини бевосита камайтиради, чунки бу солиқлар даромадлар (фойда, капитал, иш ҳақи)дан, шунингдек мулкнинг айрим турлари (кўчмас мулк, ер, табиий ресурслар ва бошқалар)дан ундирилади. Тўғри солиқлар ишлаб чиқариш (муомала) харажатларига киритилиши мумкин ёки бевосита даромадлардан ундирилади.

Аниқ бир солиқ турини ҳисоблаш тартибини белгилашда асосий нарса – солиққа тортиш объектидир .

Бевосита солиққа тортиш объектларига жами турдаги ресурслар, даромадлар, мол-мулк, эгри солиққа тортиш объектига айрим товарлар ва хизматларни сотишдан олинган пул айланмаси (ёки унинг бир қисми) кириши мумкин.

Аҳамиятига кўра умумдавлат ва маҳаллий солиқларга бўлинади.

Умумдавлат солиқлари марказий хокимият органлари бюджетига, маҳаллий солиқлар буткул маҳаллий бюджетларга тушади.

2002 йил 1 январ холатига кўра умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради:

1) юридик шахслар даромад (фойда) солиғи;

2) кичик корхоналарни ягона солиққа тортилиши;

3) жисмоний шахслар даромад солиғи;

4) қўшилган қиймат солиғи;

5) акциз солиғи;

6) ер остидан фойдаланганлик солиғи;

7) экология солиғи;

8) сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи (2002 йилдан уни маҳаллий солиққа бириктириб қўйилган).

Давлат солиқ тизими иқтисодиёт, молиянинг ривожланганлик даражасини, хукумат молиявий сиёсатининг асосий йўналишларини акс эттиради.

Қуйидаги принципларга риоя қилинганда, унинг самарадорлиги таъминланади:

•  мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларни ва аҳолининг ижтимоий гуруҳларини даромадларига кўра пропорционал (мутаносиб) солиққа тортиш тенглиги;

•  солиқларнинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш асосида бюджет даромадлари даромад базасини шакллантиришни таъминлайдиган хазинани (бюджетни) таъминлаш ва рағбатлантирувчилик вазифаларини оқилона бирлаштириш;

•  бюджетга тушумлар манбаларини кенгайтириш имкониятларини яратадиган солиқ турларини кўпайтириш, юқори бўлмаган солиққа тортиш ставкаларини жорий қилиш.

1997-2002 йиллардаги Ўзбекистон давлат бюджетининг даромадлари динамикасини кўриб ўтайлик. Шу давр мобайнида бюджет даромадлари тузилмаси жиддий ўзгаришларга учради (1-жадвал ва 1-схемага қаранг). Бюджетга билвосита тўғри (бевосита) солиқларнинг тушумлари нисбатидаги ўзгаришлар ҳам солиқ тушумларидаги ривожланиш динамикасини кўрсатади.

Кейинги йилларда тўғри солиқлардан тушумларнинг солиштирма ҳиссасининг ортиб бориши кузатилмоқда, унинг энг юқори нуқтаси 1995 йилда юз берди ва 38,5%ни ташкил қилди. Бу юридик шахслардан ундириладиган даромад солиғини 38%ли ставка билан ундириладиган фойда солиғига алмаштириш билан бевосита боғлиқ. Билвосита солиқлардан тушумларнинг солиштирма ҳиссаси пасайиб, 1996 йилда 39,4% бўлди.

Давлат иқтисодиётни бошқаришда қуйидагиларни ўз олдига мақсад қилиб қўяди: иқтисодиётни инқирозларсиз ва молиявий узилишларсиз ўсишини таъминлаш, инфляциянинг олдини олиш ва нарх-наво барқарорлигини сақлашга эришиш; кам даромадли ва кўп болали оилалар, пенсионерлар, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини яратиш; ташқи иқтисодий алоқаларда тенгликни таъминлаш ва бошқалар. Аммо бу вазифаларга бир йўла эришишнинг иложи йўқ. Кўп ҳолларда бу мақсадларнинг бирини амалга ошириш иккинчисига зид келиб қолади. Бунда энг оптимал нисбатни таъминлаш давлатнинг иқтисодий бошқариш сиёсатининг асосий вазифасидир.

1-чизма

1991-2002 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси бюджети даромадлари тузилмаси



2002 йилда бюджет даромадларида бевосита ва билвосита солиқлар ҳиссаси, тегишлича, 27% ва 56,8%, ресурс тўловлари эса 10,7%ни ташкил қилди. Бу эса ишлаб чиқарувчиларни ва ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга, шунингдек, бюджетни билвосита солиқларга урғу берган ҳолда шакллантиришга қаратилган давлат солиқ сиёсати билан боғлиқ. Давлат бюджетининг солиқ ва солиқдан ташқари (носолиқ) даромадларини кўриб чиқамиз.

1-жадвал

1997-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси бюджети даромадлари тузилмаси

Даромадлар

1997

1998

1999

2000

2001

2002

Д.с.ҳ.

Д.с.ҳ.

Д.с.ҳ.

Д.с.ҳ.

Д.с.ҳ.

Д.с.ҳ.

Даромадлар, жами

100

100

100

100

100

100

шу жумладан

Бевосита солиқлар

37,1

36,0

30,4

31,1

27,0

25,9

- юридик шахслардан фойда солиғи

23,9

21,5

16,4

13,5

10,5

9,3

- жисмоний шахслардан фойда солиғи

-

*

*

*

1,7

2,2

- даромад солиғи

0,8

1,9

1,6

2,4

2,3

2,3

Билвосита солиқлар

12,4

12,6

12,3

15,2

12,5

12,1

- қўшилган қиймат солиғи

41,0

41,4

51,0

50,2

56,8

59,2

- акцизлар

25,1

25,3

31,6

29,7

24,6

28,6

- божхона божи

14,4

13,4

17,4

19,1

29,5

26,9

- четдан келтириладиган товарлар учун жисмоний шахслардан солиқлар

-

0,5

-

0,5

1,1

2,0

Ресурслар учун тўловлар

1,5

2,1

2,0

1,3

1,6

1,7

- мулк солиғи

10,4

14,0

11,3

12,9

10,7

9,4

- ер солиғи

2,7

3,7

3,2

2,8

3,0

3,1

- ер ости бойликлари солиғи

3,6

5,0

5,4

5,1

3,9

2,5

- сув учун тўловлар

1,3

2,1

2,1

1,3

1,1

0,9

- транспорт воситаларига эгалик солиғи

0,3

1,0

0,6

0,8

0,5

0,4

- республикадан ташқарига чиқариладиган хом ашё ва маҳсулотларга солиқ

2,5

2,7

-

2,9

2,2

2,4

- иқтисодий солиқ

-

0,5

0,5

1,3

1,0

1,6

Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

0,2

-

-

-

-

1,2

Бошқа даромадлар

14,2

9,0

4,8

4,6

4,5

2,9

Давлат бюджетининг солиқ даромадлари

Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)дан ундириладиган солиқ – тўғри солиқ бўлиб, юридик шахс даромади (фойдаси)нинг бир қисмини ташкил қилади, қатъий белгиланган тартибда бюджетга олинади.

1997 йилдан ҳозирга қадар жисмоний шахслар даромади (фойдаси) солиғи ставкаси пасайиш тенденциясига эга:

1997 йилда – 37%, 1999 йилда – 33%, 2002 йилда 24%. Бу ҳолни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган давлат сиёсати билан изоҳлаш мумкин, яъни солиқ ставкаларини пасайтириш ҳисобига корхоналарда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва капитални ўстириш имкониятлари пайдо бўлади. Шу муносабат билан бюджет даромадларида даромад (фойда) солиғи солиштирма ҳиссасининг пасайишини кўриш мумкин: 1996 йилда - 25,8%, 1999 йилда - 16,4%, 2000 йилда - 9,4%, 2002 йилда – 9,3%.

Даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1997 йил 29 декабрдаги 382-сонли «Юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномаси (кейинги ўзгартиришлар ва тўлдиришлар билан энг сўнгги 382-5 тўлдириш ва ўзгартиришлар 2001 йил 10 январда киритилган).

Даромад (фойда) солиғини молия йилида солиққа тортиладиган даромад (фойда)га эга бўлган юридик шахслар тўлайдилар.

Хўжаликюритувчи субъект фаолиятининг пировард қиймат натижаси даромад (фойда) солиғи ундириладиган солиққа тортиш объекти ҳисобланади. Бундай натижа умумий даромад билан чегирмалар ўртасидаги айирмадан иборат умумий вазифаларни ҳал қилиш учун бирлаштириладиган бадаллар, пайлар ва устав фондидаги ўзга мақсадли қўйилмалар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Умумий даромадга жўнатилган товар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва бошқа операциялар учун олинган, корхона оладиган ёки текинга (қайтариб берилмайдиган) олган пул маблағлари ёки бошқа воситалар киритилади. Бундай даромадларга қуйидагилар киради:

1) товарлар (иш, хизматлар) сотишдан олинган тушумлар;

2) асосий воситалар, номоддий активлар, қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк объектлари, материаллар ва бошқа активларни сотишдан олинган даромадлар;

3) фоиз кўринишидаги даромадлар;

4) дивидендлар;

5) бепул (текинга) олинган мол-мулк;

6) мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

7) роялти;

8) текин молиявий ёрдам (субсидиялар бундан мустасно);

9) валюта ҳисоб варақларидаги курс бўйиа фарқ;

10) фавқулотда даромадлар;

11) бошқа даромадлар.

Солиққа тортилиши лозим бўлган даромадларни аниқлашда умумий даромаддан қуйидагилар чегирилади:

•  барча турдаги солиқлар суммаси;

•  кредитлар учун фоизлар тўловлари суммаси;

•  ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйиа харажатлар;

•  рента тўловлари суммаси;

•  ижара тўловлари;

•  асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари;

•  мажбурий суғурта тўловлари бўйича ўтказиладиган қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақига ҳисобланган суммалар;

•  белгиланган меъёр чегараларида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари суммаси;

•  корхона балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, кексалар ва ногиронлар уйлари, мактабгача тарбия муассасалари, болалар дам олиш оромгоҳлари, маданият ва спорт объектларини сақлаш ва таъминлаш бўйича харажатлар суммаси.

Қонун ҳужжатларида молиявий жазо чоралари ва ҳисобланган пеня суммалари жами даромаддан чегирилмаслиги назарда тутилган.

Белгиланган нормалар доирасида солиққа тортиш даври давомида ҳисобланган асосий воситалар амортизацияси ажратмалари суммаси умумий даромаддан чегириб ташланади, юридик шахсларнинг солиққа тортиладиган даромади (фойдаси)га 26%ли ставка бўйича солиқ солинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан айрим корхоналар учун фойдага камайтирилган имтиёзли солиқ ставкалари белгиланиши мумкин. Уларга қуйидагилар киради:

•  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган (асосий фаолияти бўйича) корхоналар;

•  чет эл инвестициялари иштирокчидаги корхоналар;

•  болаларбоп товарлар ишлаб чиқарадиган ва бадиий ҳунармандчилик корхоналари;

•  ўзи ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилувчи корхоналар.

Қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси худудида фойда солиғи бўйича муайян мезонларга кўра корхоналарга бир қатор имтиёзлар турлари назарда тутилган. Уларга қуйидагилар киради:

•  айрим харажатлар турларини солиққа тортиладиган фойдадан чиқариб ташлаш;

•  айрим фаолият турларини фойда солиғидан озод қилиш;

•  муайян турдаги корхоналар учун солиқ ставкаларини камайтириш;

•  муайян муддатларга фойда солиғидан озод қилиш.

Хўжаликюритувчи субъектлар ўзлари солиқ рўйхатидан ўтган жойдаги солиқ органларига ортиб борувчи якунларда фойда солиғи бўйиа ҳисобларни чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этиш муддатларида топширадилар.

Юридик шахслар фойда солиғини фойда солиғи бўйича ҳисобларни топшириш учун белгиланган кундан бошлаб беш кун мобайнида ўтган ҳисобот давридаги молиявий натижалар асосида тўлайди.

Жисмоний шахслар даромадига солиқлар - ҳар қандай солиқ тизимининг ажралмас қисми. Ўзбекистон Республикасида бу солиқ тури 1991 йил март ойидан бошлаб 1991 йил 15 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқарорларидан, ажнабий фуқарорлардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида» қонунига мувофиқ амалга киритилган.

Натижада бюджет тушумларида аҳолидан олинадиган даромад солиғининг солиштирма ҳиссаси ўсди ва 1992 йилда 7,5% бўлса, 1998 йилда 12,6%ни, 2002 йилда эса 12,1%ни ташкил қилди. 1993 йилдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар даромадларига солиқ жорий қилинди.

Солиқ кодексида даромадлари юқори бўлмаган солиқ тўловчилар учун солиқ юкини енгиллаштириш назарда тутилган. Масалан, 1998 йилдан бошлаб солиқнинг минимал ставкаси (12%) энг кам иш ҳақининг 4 бараваригача миқдордаги даромадларга татбиқ қилинди.

Жисмоний шахсларнинг иш ҳақи, мукофот пуллари ва бошқа даромадлари суммасидан солиқ қуйидаги миқдорларда ундирилади:

Солиқ ундириладиган жами даромадлар миқдори (бир энг кам иш ҳақи миқдори чегирилмаган ҳолда)

Солиқ суммаси

Энг кам иш ҳақининг 4 баравар миқдоригача

Даромад суммасининг 12 фоизи

Энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридан саккиз баравари миқдоригача

Энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридан олинадиган солиқ Қ тўрт баравардан ошадиган сумманинг 25 фоизи

Энг кам иш ҳақининг саккиз баравари миқдоридан ва ундан юқори миқдордан

Энг кам иш ҳақининг саккиз баравари миқдоридан олинадиган солиқ Қ саккиз баравардан ошадиган сумманинг 36 фоизи

Жисмоний шахслар даромадларидан тўланадиган солиқни ҳисоблаб, чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 11 июндаги 444-сонли «Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномаси (1,2,3-сонли тузатишлар ва қўшимчалар) билан белгиланади.

Молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади.

Солиқ солиш объекти – солиқ солинадиган даромад жами йиллик даромад билан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган чегирмалар ўртасидаги фарқ тарзида ҳисобланади.

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадига солиқ тўловчи олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пул ёхуд бошқа маблағлар, шу жумладан:

•  меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар;

•  жисмоний шахсларнинг мулкий даромади;

•  жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромади киради.

Жисмоний шахс молия йили давомида ҳар бир ишлаб даромад олган ой учун энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида чегирма қилиниш ҳуқуқига эга. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномаси бўйиа қилинган ишлардан ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари бўйиа оладиган даромадлари киради.

Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадга фоизлар, дивидендлар бўйиа олинган даромад, мол-мулкни ижарага беришдан келадиган даромад киради. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромадга товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан, даромад олиш мақсадида таваккал қилиб ўз мулкий жавобгарлиги остида якка тартибда амалга оширадиган, қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятдан келадиган барча тушумлар киради.

 

Ислом банклари фаолияти
Тижорат банкларининг халқаро...
Бозор иқтисодиётига ўтиш концеп...
Респ. бюджети даромадлари ва...
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1 2

Ислом олами | Тарихдан нидо | Таҳлиллар | Олимлар | Иқтисодиёт | Шартномалар | Ҳайвонот олами | Коинот

 

 

 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
Free Web Hosting