<%@ Page Language="C#" ContentType="text/html" ResponseEncoding="windows-1251" %> Иктисод сахифаси...

 

 

 
Бош саҳифага қайтиш
 
"Ислом олами" саҳифасига қайтиш
 
     
 

Масжидда йўқолган нарсасини излаганни ва олди-сотди қилганни таъқиб этиш ёки лаънатлаш

Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб, ахтарилишини сўраган кишини эшитиб қолса, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин, деб айтсин. Албатта, масжидлар бунинг учун қурилмаган», деб тайинлаганлар». Имом Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Масжидда олди-сотди қилаётган кишини кўрсанглар, Аллоҳ тижоратингга фойда бермасин, деб айтинглар. Йўқолган нарсасини овоза қилиб, ахтарилишини сўраганни кўрсанглар, Аллоҳ сенга қайтармасин, денглар». Имом Термизий ривоятлари

Масжидда исломий ва ахлоқий бўлмаган шеърларни айтган кишини лаънатлаш

Савбон (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким масжидда шеър айтган кишини кўрса, Аллоҳ тишингни синдирсин, деб уч марта айтсин», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

Азоннинг фазилати

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар инсонлар азон билан биринчи сафда нима борлигини билганларида, чек ташлаб бўлса ҳам, унга эришар эдилар», деб айтдилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозга азон айтилса, шайтон орқасидан ел чиқариб, то азон эшитилмайдиган ергача қочади», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Муовия (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: «Қиёмат куни инсонларнинг энг бўйни узуни муаззинлардир», деганларини эшитдим». Имом Муслим ривоятлари

Биродарларимиз азонми ёки имомлик афзаллиги тўғрисида ихтилоф қилишди. Бу борадаги баҳс тўрт фикрдан иборат бўлди: 1) азон айтиш афзал; 2) имомлик афзал; 3) уларнинг мақомлари бир хил; 4) имомлик ҳуқуқини билса, имомлик афзал, билмаса, азон афзал.

Азоннинг сифати

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар (Аллоҳ улуғдир).

Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман).

Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ (Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули деб гувоҳлик бераман).

Ҳаййа ъалас солаҳ, Ҳаййа ъалас солаҳ (Намозга келинглар).

Ҳаййа ъалал фалаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ (Нажотга келинг-лар).

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.

Ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ).

Бомдод намозида «Ҳаййа ъалал фалаҳ»ни айтиб бўлгандан кейин

«Ассолату хойрум минан навм, Ассолату хойрум минан навм» (Намоз уйқудан яхшироқдир), деб айтади.

(Имоми Аъзам мазҳабларида азон таржийъ – иккита ашҳадуни бир гал паст овозда, бир гал баланд овозда қилиб айтилмайди. Лекин тасвиб – азон билан иқомат орасида ўша шаҳар тушунадиган лафз ила намозни билдирувчи калимани айтса бўлаверади. Баъзилар ана шу тасвиб фақат бомдод намозида жоиз холос, деб айтишади. – Таржимон.)

Иқоматнинг сифати

Азон ва иқомат суннат амалдир. Агар шаҳар аҳли азонни тарк этишга жамлансалар, уларга қарши уруш эълон қилинади. Чунки азон Исломнинг зоҳир шиорларидандир.

Азонни тартиб билан, орасини узиб ва овозини баландлатиб, иқоматни эса бир-бирига улаб, азонга нисбатан пастроқ овозда айтиш мустаҳаб амалдир. Муаззин чиройли овозли, ишончли, вақтдан хабардор, тажрибали киши бўлиши керак. Ва азонни тик туриб, таҳорат билан, баланд жойда, қиблага юзланиб айтиш ҳам мустаҳаб амалдир. Агар муаззин азонни ёки иқоматни қиблага орқасини қилиб ёки ўтириб ёки ёнбошлаб ёки таҳоратсиз ёки жунуб ҳолатда айтса ҳам жоиз бўлади, лекин кароҳияти бордир. Жунубликдаги кароҳият таҳоратсизликдан қаттиқроқдир. Иқоматдаги кароҳият эса, азонникидан қаттиқроқ.

Азон айтиш фақат беш вақт намоз учун машруъдир. Улар бомдод, пешин, аср, шом, хуфтондир. Хоҳ у вақтида ўқилаётган бўлсин, хоҳ қазо, хоҳ муқимликда бўлсин, хоҳ мусофирликда, хоҳ якка ўқилаётган бўлсин, хоҳ жамоат билан. Агар бир киши айтса, қолганларга ҳам кифоя қилади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта қазо намозларини ўқиса, фақат биринчисига азон айтиб, қолганларига иқомат айтади.

Иқомат фақат намозга кирилаётганда айтилади, азон эса, намоз вақти кирганда.

Азон ва иқоматни эшитганда айтиладиган зикрлар

Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ўаййа ъалал солаҳ, Ўаййа ъалал фалаҳ», деганда:

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтади. «Ассолату хойрум минан навм», деса:

«содақта ва барорта» ёки «содақа росулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:

«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Мухаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:

«розийту биллаҳи роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва билИслами дийна», дейди. Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳга саловот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ» (Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси--Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир). Сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек айтинглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У (яъни, васила) жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», дедилар. Муслим ривоятлари

Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ким муаззинни эшитган пайтда:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, розийту биллаҳи роббан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам росулан ва бил-Ислами дийна», деса, унинг гуноҳлари кечирилади».

Азондан кейинги дуолар

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар. Абу Довуд, Насоий, Ибн Сунний ва Термизийлар ривояти

Термизийнинг ривоятларида қуйидаги жумла зиёда қилинган: «Эй Расулуллоҳ, бу иккаласининг орасида нима деймиз?» деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан дунё ва охиратда офият беришини сўранглар», дедилар».

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) айтадилар: «Бир киши Расулуллоҳ алайҳиссаломдан: «Муаззинлар фазилатли бўлишда биздан ўзиб кетишяпти», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен ҳам муаззин айтганидек айт ва азон тугагандан кейин дуо қилиб сўра, сенга ҳам уникидек фазилат берилади», дедилар». Абу Довуд ривоятлари

Саҳл ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки нарса рад қилинмайди. Бири, азон пайтидаги дуо, иккинчиси, уруш пайтида қийинчиликдаги дуо», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

Бомдоднинг икки ракъат суннатидан кейин айтиладиган дуо

Абу Малийҳ оталаридан ривоят қиладилар. Оталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки ракъат суннатини унинг ёнида енгил ўқиб, мана бундай дуо қилган эканлар:

«Аллоҳумма робба Жибрийла ва Исрофийла ва Мийкаийла ва Муҳаммадинин набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъузу бика минан нар». «Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтдилар. (Маъноси: Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг робби бўлган Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман.) Ибн Сунний ривоятлари

Анас (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Ўай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.) Ибн Сунний ривоятлари

Сафга тизилгандан кейин ўқиладиган дуо

Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) айтадилар: «Бир киши намозга келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган эдилар. У киши сафга турганидан кейин:

«Аллоҳумма атиний афзола ма туътий ъибадакас солиҳийн» (Эй Раббим, менга солиҳ бандаларингга берадиган нарсаларингнинг энг афзалини бер), деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом намозни тугатганларидан сўнг: «Ўозирги гапирган ким?» дедилар. Ўалиги киши: «Мен, эй Расулуллоҳ», деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Отинг ўлдирилиб, ўзинг Аллоҳ йўлида шаҳид бўласан», дедилар. Ибн Сунний ва Насоий ривоятлари

Бухорий ҳам тарих китобларида Муҳаммад ибн Муслимнинг таржимаи ҳолида шу ривоятни келтирганлар.

Намозга туришни хоҳлаган пайтда ўқиладиган дуо

Умму Рофиъ (р.а.) айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр берсин», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умму Рофиъ, агар намозга турсанг, Аллоҳга ўн марта тасбиҳ, ўн марта таҳлил, ўн марта таҳмид, ўн марта такбир, ўн марта истиғфор айт. Тасбиҳ айтганингда, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Таҳлил айтсанг ҳам, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Ўамд айтсанг ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Такбир айтганингда ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Агар истиғфор айтсанг, «Буни бажардим» (яъни, гуноҳларини авф этдим), дейди», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

Иқомат пайтида ўқиладиган дуо

Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: «Дуо ижобат бўлишини аскарлар душманга тўқнашганида, намозга иқомат айтилганида ва ёмғир ёҚаётган пайтда изланглар».

Бу ҳадисни Имом Шофеъий мурсал ҳолатда ривоят қилганлар.

Намозга кирганда ўқиладиган зикрлар

Бу боб жуда кенгдир. Жуда кўп саҳиҳ ҳадислар турли даражада келган. Аммо биз бу ерда асл мақсадлардан огоҳ этган ҳолда, нозик ва нодирларига тўхталамиз. Кўп далилларни қисқартирдик. Бу китобни ёзишимиздан мақсад, бошда айтилганидек, далилларни баён қилиш эмас, балки амал қилиниши лозим бўлган нарсаларни айтишдир. Аллоҳ ўзи муваффақ қилсин.

Такбири таҳрима

Ҳар қандай намознинг бошида , у хоҳ фарз бўлсин , хоҳ нафл , такбири таҳримани ( намоз амалларидан бошқа нарсаларни ҳаром қилувчи такбирни ) айтиш билангина намоз дуруст бўлади. (Бизнинг Ўанафий мазҳабида буни айтиш намознинг биринчи фарзидир.) Такбири таҳриманинг лафзи «Аллоҳу акбар» калимасидир. Бу такбир икки ракъатли намозда ўн бир марта такрорланади. Уч ракъатли намозда ўн етти, тўрт ракъатли намозда йигирма икки марта такрорланади. Яъни, ҳар бир ракъатда бештадан такбир айтилади. Буларнинг биттаси рукуъда, тўрттаси иккита саждага боришда ва ундан кўтарилишда. Яна аввалги ташаҳҳуддан тураётгандаги такбир ҳам бор.

Бу такбирларни айтиш суннатдир. Уларни қасддан ёки хато қилиб тарк этган билан намоз бузилмайди, саҳв саждаси ҳам қилинмайди. Фақат намознинг аввалидаги такбири таҳрима бундай эмас.

Такбири таҳримадан кейинги дуолар

Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Улар умумий ҳолда қуйидагича дуолар қилишни тақозо этади:

«Аллоҳу акбар кабийро, валҳамду лиллаҳи касийро ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, важжаҳту важҳий лиллазий фатарос самавати вал-арза ҳанийфам муслиман ва ма ана минал мушрикийн, инна солатий ва нусукий ва маҳйайа ва маматий лиллаҳи роббил оламийна ла шарийка лаҳу ва бизалика умирту ва ана минал муслимийн. Аллоҳумма антал малику ла илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта, ваҳдиний лиаҳсанил ахлоқи ла йаҳдий лиаҳсаниҳа илла анта, васриф ъанний саййиаҳа ла йасриф саййиаҳа илла анта, лаббайка ва саъдайка валхойру куллуҳу фий йадайка вашшарру лайса илайка ана бика ва илайка таборокта ва таъалайта, астағфирука ва атубу илайка». (Маъноси: Аллоҳ буюкларнинг буюгидир. Аллоҳга бисёр ҳамд бўлсин. Аллоҳни эртаю кеч поклаб ёд этурман. Юзимни ҳаниф ва мусулмон бўлган ҳолда еру осмонни яратган Зотга юзлантирдим. Мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, қурбонлигим, тириклигим ва ўлимим оламларнинг рабби Аллоҳ учундир. Унинг бирор шериги йўқдир. Мен шуни айтишга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Раббим, Сен маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос. Хулқларнинг энг яхшисига мени ҳидоят қил. Сендан бошқаси ҳидоят қила олмас. Ва мени ёмонликлардан четлатгин. Сендан бошқаси четлата олмас. Ижобат қиламан, яхшиликнинг барчаси Сенинг қўлингда. Ёмонлик эса, Сенга эмас. Мен эса, Сенинг номинг ила Сенга қайтаман. Сен баракотли ва олийсан. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.) Муслим ривоятлари

Муҳаддислар, фуқаҳолар, саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейин келган мусулмон уламолар барчалари, яхшилик, ёмонлик ва фойда, зарарнинг ҳаммаси Аллоҳнинг ҳоҳиши ва тақдири билан бўлишига иттифоқ қилишган.Шунинг учун дуодаги «ёмонлик эса, Сенга эмас» деган иборани бир оз таъвил қилишга тўғри келади. Уламоларимиз жавоблари қу-йидагича бўлган. Назр ибн Шумайл, ёмонлик Сенга яқин бўлмайди, деганлар. Иккинчилари, ёмонлик Сенга кўтарилмайди, сенга фақат яхши сўзлар кўтарилади, деганлар. Учинчилари, одоб жиҳатидан Унга нисбат қилинмайди, яъни, ҳақиқатда чўчқани яратган бўлса ҳам, эй чўчқани яратувчи, дейилмай-ди-ку? Тўртинчилари эса, Сенинг ҳикматингда ёмонликка нисбат бериладиган нарса йўқдир, чунки Сен бирор нарсани беҳуда яратмайсан, дейилган.

Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар:

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа Қойрук», дер эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.)

Али (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга кирсалар:

«Ла илаҳа илла анта субҳанака золамту нафсий ва ъамилту суъан фаҚфирлий, иннаҳу ла йаҚфируз зунуба илла анта, важжаҳту важҳий»ни охиригача ўқир эдилар». Байҳақий ривоятлари

Бу ҳадис заифдир, чунки Алидан ривоят қилган ровий Ўорис ал-Аъварни ёлҚончи эканига иттифоқ қилинган. Шаъбий, Ўорис ёлҚончи эди, деб айтган.

Расулуллоҳ (с.а.в) намозда қироатдан олдин:

«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм мин нафхиҳи ва нафсиҳи ва ҳамзиҳи» (Аллоҳнинг (номи) ила лаънати шайтоннинг пуфлашидан, сеҳридан, васвасасидан паноҳ тилайман), (бошқа бир ривоятда: «Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи», дердилар. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можалар ривояти

«Аъузу»дан кейинги қироат

Намозда қироат қилиш фарздир . Унинг ўрнини бошқаси босмайди. Бунга қуйидаги саҳиҳ ҳадис далил: Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Фотиҳа сураси ўқилмаган намоз ҳисобга ўтмайди», дедилар. Ибн Ўузайма ва Ибн Ўиббон ривоятлари

Яна: «Намоз Фотиҳа сураси билангина намоздир», деб айтганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Ҳузайфа ибн Йамон (р.а.) ривоят қиладилар: «Бир кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара сурасини бошладилар. Юз оятда рукуъ қилсалар керак, деб ўйладим. Аммо намозда давом этдилар. Ўаммасини ўқиб бўлиб, рукуъ қилсалар керак, деб ўйладим. Аммо намозда давом этдилар. Сўнг Оли Имрон сурасини бошладилар. Кейин Нисо сурасини шу тахлит ўқидилар. Оҳиста ва шошилмай қироат қилдилар. Бирор оятни ўқиётганларида тасбиҳ келса, тасбиҳ айтдилар, сўраладиган нарса келса, сўрадилар, паноҳ тилайдиган оят келса, паноҳ тиладилар». Имом Муслим ривоятлари

Соҳибларимиз айтишади: «Имомга, эргашувчига, ёлҚиз ўқиётган кишига намозда ёки бошқа нарсада тасбиҳ айтиш, сўраш, паноҳ тилаш оятлари келганида, ана шуларни қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Ват-тийн сурасининг

«Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?!» ояти ўқилганини эшитса, «Ўа, Аллоҳ таоло қиёмат кунида энг одил ҳукм қилгувчи эканига иқрорман», деб айтиш, Қиёмат сурасининг 40-оятидаги

«Ана шу (Аллоҳ) ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!» оятини эшитганида, «Албатта, Аллоҳ бунга қодирдир!» деб жавоб қилиш ёки Аъло сурасидаги

«Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айбу нуқсондан) покланг!» ояти ўқилганида, «Олий раббим Аллоҳ айб-нуқсонлардан покдир», дейиш мустаҳабдир.

Рукуъдаги зикрлар

Намоз ўқиётган киши рукуъга тўла эгилса ;

«Субҳана роббийал ъазийм», деб рукуъ зикрларини айтади. (Маъноси: Улуғ Раббим нуқсонлардан покдир.)

Ҳузайфа (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъларини Бақара, Нисо ва Оли Имрон сураларини ўқиш даражасида узун қилар эдилар. Унда «Субҳана роббийал ъазийм»ни такрорлардилар». Имом Муслим ривоятлари

«Сунани Абу Довуд»да эса, қуйидагича келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз «Субҳана роббийал ъазийм», деб уч марта айтса, рукуъси комил бўлади», дедилар».

Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ қилсалар:

«Аллоҳумма лака ракаъту ва бика аманту ва лака асламту хошаъа лака самъий ва басорий ва муххий ва ъазмий ва ъасабий» (Аллоҳим, Сенга рукуъ қилдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга бўйин эгдим ва Сенга қулоҚим, кўзим, миям, суягим, пайларим бўйсинди), дер эдилар». Имом Муслим ривоятлари

«Сунан» китобларида эса,

«Хошаъа самъий ва басорий ва муххий ва ъазмий ва мастақоллат биҳи қодамий лиллаҳи роббил ъаламийн» лафзи билан келган. (Маъноси: ҚулоҚим, кўзим, миям, суягим, юрувчи оёҚим оламларнинг рабби Аллоҳ учун бўйсинди.)

Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида:

«Суббуҳун қуддусур роббул малаикати варруҳ» (Фаришталар ва Жаброилнинг рабби суббуҳ ва қуддус сифатли Аллоҳдир), деб айтар эдилар». Имом Муслим ривоятлари

Авф ибн Молик (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиганимда, у зот Бақара сурасини ўқидилар. Раҳмат ояти келса, раҳмат сўрадилар, азоб ояти ўтса, тўхтаб паноҳ тиладилар. Сўнг қиёмда турганларича рукуъ қилдилар. Рукуъларида:

«Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрийаи вал ъазомат» (Жабарут, малакут, кибриё сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман), деб ўқидилар. Сўнг саждаларида ҳам худди шундоқ қилдилар». Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

Бу ҳадисдан Аллоҳ таолони қайси лафз билан бўлса ҳам, рукуъда улуғлаш тушунилади. (Бизнинг Имоми Аъзам мазҳабларида «Субҳана роббийал ъазийм»ни айтиш юқоридаги ҳадисда айтилганидек, Аллоҳни улуғлаш ҳисобланади. – Таржимон.)

Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъда ёки саждада қироат қилишдан қайтардилар». Имом Муслим ривоятлари

Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Огоҳ бўлингларки, мен рукуъда ёки саждада Қуръон ўқишдан қайтарилдим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Рукуъдан бош кўтарганда ва тик турганда ўқиладиган дуолар

Рукуъдан бош кўтарилганида «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дейилиши суннат амалдир.

Али (р.а.) ва Ибн Абу Авфо (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бошларини кўтарганларида:

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана лакал ҳамду мил`ас самавати ва мил`а ларзи ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд», дер эдилар. (Маъноси: Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади. Раббимиз, Сенга осмон тўлалигича, ер тўлалигича ва ундан кейин нимани хоҳласанг, ўшанинг тўлалигича ҳамд бўлсин.) Муслим ривоятлари

Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бошларини кўтарсалар:

«Аллоҳумма роббана лакал ҳамду мил`ас самавати вал арзи ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд, аҳлас санаи вал мажд. Аҳаққу ма қолал ъабду ва куллуна лака ъабд. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд», дер эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сенга еру осмон тўлалигича ва ундан кейин нимани хоҳласанг, ўшанинг тўлалигича ҳамд бўлсин. Эй Аллоҳ Сен сано ва улуғлик аҳлидансан. Банда айтадиган нарсага ҳақлироқсан. Ва барчамиз Сенга бандамиз. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Бошқаларнинг буюклиги ҳеч нарса эмас, буюклик фақат Сендандир.) Имом Муслим ривоятлари

Ибн Аббос (р.а.) ривоятларида:

«Роббана лакал ҳамду мил`ас самавати ва мил`ал арзи ва ма байнаҳума ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд», лафзида келган. Имом Муслим ривоятлари

Рифоъата ибн Рофиъ Зарқий (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортларида намоз ўқиётганимизда, у зот рукуъдан бошларини кўтариб:

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дедилар. Шунда бир киши:

«Роббана ва лакал ҳамд, ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ» (Эй Раббим, Сенга кўп, яхши, муборакли ҳамд бўлсин), деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатиб: «Бу калималарни ким айтди?» деб сўрадилар. Ўалиги киши: «Мен», деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ўттиздан ортиқ фаришта уни биринчи бўлиб ёзишга шошилаётганини кўрдим», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари

Саждадаги зикрлар

Ҳузайфа ( р . а .) айтадилар : « Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақара , Оли Имрон , Нисо сураларини бир ракъатда ўқиганларида , раҳмат ояти келса , уни сўрар , азоб ояти келса , ундан паноҳ тилар , сўнг сажда қилар эдилар , саждалари қиёмларига яқин бўларди . Унда «Субҳана роббийал аъла»ни айтардилар. (Маъноси: Олий Раббим айбу нуқсонлардан покдир.) Муслим ривоятлари

Мўминлар онаси Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом рукуъ ва саждаларида:

«Субҳанакаллоҳумма роббана биҳамдик, Аллоҳуммағфирлий», дер эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиб, Сени поклайман. Эй Раббим, менинг гуноҳларимни мағфират қил.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Али (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сажда қилсалар:

«Аллоҳумма лака сажадту ва бика аманту ва лака асламту, сажада важҳий лиллазий холақоҳу ва соввароҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳ, табарокаллоҳу аҳсанул холиқийн», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга сажда қилдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга бўйин эгдим. Юзим халқ қилувчи ва суврат берувчи ва кўзни, қулоқни очувчи Зотга сажда қилди. Халқ қилувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли бўлди.) Имом Муслим ривоятлари

Авф ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узоқ рукуъ қилиб, унда:

«Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрийаи вал ъазомат»ни айтар эдилар. Саждаларида ҳам худди шундоқ қилардилар. Сунан китобларида ривоят қилинган .

Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар бирортангиз сажда қилса, камида уч марта:

«Субҳана роббийал аъла», деб айтсин», дедилар. Сунан китобларида ривоят қилинган.

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Раббига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар», дедилар». Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида:

«Аллоҳуммағфирлий замбий куллаҳу, диққоҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва ахироҳу ва ъаланийатаҳу ва сирроҳ»ни айтар эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, гуноҳларимнинг ҳаммасини, озини ва кўпини, аввалгиси ва охиргисини, очиқчасини ва махфийини кечир.) Муслим ривоятлари

Агар имкони бўлса, юқоридаги зикр қилган дуоларимизнинг ҳаммасини жамлаб, битта саждада ўқиш мустаҳабдир. Аммо имкони бўлмаса, уч марта «Субҳана роббийал аъла», деса кифоя қилади.

Тиловат саждасини қилганда, намоз саждасининг дуолари ўқилаверади. Уларга қўшимча қуйидаги дуони ўқиш мустаҳабдир:

«Аллоҳуммажъалҳа лий ъиндака зухрон ва аъзим лий биҳа ажрон ва зоъ ъанний биҳа визрон ва тақоббалҳа минний кама тақоббалтаҳа мин Давуда ъалайҳиссалам». (Маъноси: Эй Раббим, уни менга ҳузурингда захира қил, у сабабли ажримни кўпайтир, у туфайли гуноҳларни мендан кетказ, Довуд алайҳиссаломдан қабул қилганингдек, мендан ҳам қабул эт.)

Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон саждасида:

«Сажада важҳий лиллазий холақоҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳу биҳавлиҳи ва қувватиҳ», дер эдилар. (Маъноси: «Юзимни яратган ва унда куч-қуввати билан кўз-қулоқни очган Зотга юзим сажда қилди.) Термизий, Абу Довуд, Насоий ривоятлари

Саждадан бошини кўтарганда ва икки сажда орасида ўқиладиган дуолар

Ибн Аббос (р.а.) холалари Маймуна (р.а.) уйларида ётиб қолганларида, Расулуллоҳнинг тунги намозлари ҳақида кўрганларини қуйидагича ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саждадан бошларини кўтарсалар:

«РоббиҚфирлий варҳамний важбурний варфаъний варзуқний ваҳдиний ва ъафиний», деб айтар эдилар». (Маъноси: Эй Раббим, гуноҳларимни кечир, менга раҳм қил, менга ёрдам бер, мени олий мартабаларга кўтар, менга ризқ бер, мени ҳидоятда ва офиятда қил.) Байҳақий ва Абу Довуд ривоятлари

Витрдаги қунут дуоси

Витр намозида қунут дуосини ўқиш вожибдир.

130/1. «Аллоҳумма инна настаъийнука ва настаҳдийка ва настағфирука ва натубу илайка ва ну`мину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойро куллаҳ, нашкурука ва ла накфурука ва нахлаъу ва натруку май йафжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматака ва нахша ъазабака инна ъазабакал жидда билкуффари мулҳиқ» (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг ёрдам беришингни, ҳидоят қилишингни, гуноҳларни кечишингни сўрайман. Сенга тавба қилдим, иймон келтирдим ва Сенга суяндим. Яхшиликларнинг барчаси билан Сени сифатлаймиз. Сенга шукр қиламиз, ношукрлик қилмаймиз. Сенга фожирлик қилганлардан четлашамиз. Эй Раббим, Сенга ибодат, намоз, сажда этамиз. Ва Сенинг йўлингда саъй-ҳаракат қилиб, раҳматингни умид қиламиз. Азобингдан қўрқамиз. Албатта, ҳақ азобинг кофирларга рўпара қилинувчидир.) Ибн Абу Шайба ривоятлари

Ҳасан ибн Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ алайҳи c салом менга бир қанча калималарни ўргатдилар. Уларни мен витрда айтаман.

Имом намозда бу дуоларни ўқиётганида, фақат ўзига хослаб эмас, балки жамоат учун қилади. Расулуллоҳ алайҳиссалом қуйидаги ҳадисларида шундай қилишга буюрганлар.

132/3. Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Қавмга имом бўлган киши дуода ўзини хослаб олмасин. Агар шундоқ қиладиган бўлса, жамоатдагиларга хиёнат қилибди», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

Ташаҳҳуд

Ибн Масъуд (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». (Маъноси: «Саломлар, дуолар ва яхшиликларнинг барчаси Аллоҳ учундир. Эй Пайғамбар, сизга салом ва Аллоҳнинг раҳматию баракоти бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига ҳам салом бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман. Ва яна Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.) (Бизнинг Имом Аъзам мазҳабларида шу ҳадисдаги лафз ихтиёр қилинган. -- Таржимон.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Ибн Аббос (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

«Аттаҳийатул мубарокатус солаватут тоййибату лиллаҳ. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ». Муслим ривоятлари

Абу Мусо Ашъарий (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятларида ташаҳҳуд қуйидаги лафзда келган:

«Аттаҳиййатут тоййибатус солавату лиллаҳ. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Муслим ривоятлари

Қосимга (р.а.) Оиша онамиз (р.а.) Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ташаҳҳудлари, дея қуйидагиларни ўргатганлар:

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Имом Байҳақий яхши иснод билан ривоят қилганлар.

Абдураҳмон ибн Умар Қорийдан ривоят қилинади. У киши Умар ибн Хаттоб (р.а.) минбарда туриб, қуйидаги ташаҳҳудни кишиларга ўргатаётганларини эшитган эканлар:

«Аттаҳиййату лиллаҳ, аззакийату лиллаҳ, аттоййибатус солавату лиллаҳ, ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Имом Молик ва Байҳақий ривоятлари

Ташаҳҳуддан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш

Намоз охирида ташаҳҳуддан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш Шофеъий мазҳабларида вожибдир. Ким уни тарк этса, намози намоз эмас. Набийнинг аҳлига саловот айтиш вожиб эмас, балки мустаҳабдир. Аммо вожиб деганлар ҳам йўқ эмас. (Имоми Аъзам мазҳабларида намоз ташаҳҳуд миқдорида ўтириш билан тугалланади. Ташаҳҳуддан кейин ушбу саловотни айтиш эса, суннатдир.--Таржимон.)

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд». (Маъноси: Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан.)

Ташаҳҳуддан кейин мана бу саловотни ўқиш афзалдир:

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ъабдика ва росуликан набиййил уммиййи ва ъала али Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийма ва борик ъала Муҳаммадин набиййил уммиййи ва ъала али Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийма фил ъаламийна иннака ҳамийдум мажийд». (Маъноси: Аллоҳим қулинг, расулинг, оми набиййинг Муҳаммад алайҳиссаломни, аёллари ва зурриётларини раҳмат ва яхшиликда қил, худди Иброҳим алайҳиссаломни ва оилаларини раҳмат ва яхшиликда қилганингдек. Оми набий Муҳаммад алайҳиссаломни, у зотнинг аёллари ва зурриётларини баракотли қил, худди Иброҳим алайҳиссаломни оламларда баракотли қилганингдек. Албатта Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан.)

Охирги ташаҳҳуддан кейин ўқиладиган дуо

Ташаҳҳуддан кейин дуо қилиш ҳеч бир ихтилофсиз жоиз ишдир.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қиладилар: Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга ташаҳҳудни ўргатиб, ундан кейин хоҳлаган дуони ўқишни айтдилар», дейдилар. Имом Муслим ривоятларида: «У зот хоҳлаган нарсаларини сўрардилар», деб айтилган.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз охирги ташаҳҳудни ўқиб бўлса, тўртта нарсадан паноҳ сўрасин: жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, Масийҳ Дажжолнинг ёмонлигидан», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари

Имом Муслимнинг бошқа бир ривоятларида: «Агар бирортангиз ташаҳҳудда бўлса, тўрт нарсадан паноҳ тилаб айтсин:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазаби жаҳаннама ва мин ъазабил қобри ва мин фитнатил маҳйа вал мамат ва мин шарри фитнатил масийҳид дажжал».

Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда қуйидагича дуо қилар эдилар:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобри ва аъузу бика мин фитнатил масийҳид дажжал ва аъузу бика мин фитнатил маҳйа вал мамат. Аллоҳумма инний аъузу бика минал ма`сами вал мағром». (Маъноси: Аллоҳим, қабр азобидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан, тириклик ва ўлим фитнасидан, гуноҳкор ва қарздор бўлишдан паноҳ тилайман.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар, ташаҳҳуд билан саломнинг орасида (яъни, саловотдан кейин):

«Аллоҳуммағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту ва ма асрофту ва ма анта аъламу биҳи минний, антал муқоддим ва антал муаххир, ла илаҳа илла анта»ни ўқир эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, олдингию кейинги, ошкораю махфий ва исрофгарчилик билан қилган гуноҳларимни ва мендаги ўзинг билган гуноҳларимни кечир. Албатта, Сен аввалги ва охиргидирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ.) Муслим ривоятлари

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) Абу Бакр Сиддиқдан (р.а.) ривоят қиладилар. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда ўқиб юришлари учун бир дуо ўргатишларини сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга:

«Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва ла йағфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм», деб айтинг», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечира олмайди. ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила гуноҳларимни кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен кечиргувчи ҳамда раҳмли зотсан.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Абу Солиҳ Заквондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига: «Намозда қандай дуо қиласан?» деб сўрадилар. Ўалиги киши: «Ташаҳҳуд ўқийман ва:

«Аллоҳумма инний ас`алукал жанната ва аъузу бика минаннар» (Эй Раббим, Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ тилайман), деб айтаман. Аммо сиз сўраганингиздек ва паноҳ тилаганингиздек гўзал қилолмайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шунга яқин қилиб сўра», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

Ҳар бир ўринда «Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъафийаҳ. Аллоҳумма инний ас`алукал ҳуда ваттуқо вал ъифафа вал ғина», деб айтиш мустаҳаб амалдир. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сендан афв ва офиятни сўрайман. Эй Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойликни сўрайман.)

Намоздан салом билан чиқиш

Намоздан салом билан чиқиш унинг асосий рукнларидан бири, фарзларидан бир фарздир. Унингсиз намоз намозга ўтмайди. (Бизнинг мазҳабимизда салом билан чиқиш вожиб саналади. – Таржимон.) ўнг томонга бурилганда ҳам, чап томонга бурилганда ҳам «Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳ», деб айтади. Аммо «ва барокатуҳ»ни қўшмайди.

Киши намозда турганида бир одам гапирса, унга нима дейди?

Саҳл ибн Саъд Соидийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг намозида бирор ҳодиса юз берса:

«Субҳаналлоҳ», деб айтсин», дедилар. Бошқа бир ривоятда: «Агар бирор иш содир бўлса, эркаклар тасбиҳ айтсин, аёллар қарсак чалсин», дейилган. Яна бошқа бир ривоятда: «Тасбиҳ эркаклар учун, қарсак аёллар учун», дейилади. Бухорий ва Муслим ривоятлари
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
<<< 1 2 3 4 5 >>>
 
     
   
   
 
ali_nasafiy@yahoo.com
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting