<%@ Page Language="C#" ContentType="text/html" ResponseEncoding="windows-1251" %> Подшохлар сахифаси...

 

 

 
Бош саҳифага қайтиш
 
 
 

КОНСТАНТИН I

Бу машҳур подшоҳ Константин I (тахминан 285-337) Рим императори (306-337) бўлган. Константин I ҳокимият даъвогарлари Макцсенциний (312) ва Лицинийни (324) мағлубиятга учратиб, бутун империяни ўзига қаратган. Империя давлат тузимини доминантликка айлантирган, христианликка эътиқод қилиш учун йўл очиб берган. Константинопол шаҳрига асос солган.

ИСМОИЛ 1

(1487.17.7-1524.23.5)-сафавийлар давлати асосчиси, қумондон. Қизилбошлилар ёрдамида Озарбайжонни (1500-1501), Табризни (1502) эгаллаб, ўзини шоҳ деб эълон қилган. Тез орада Эрон, Арманистон, Ироқ ва Ўрта Осиёнинг бир қисмини босиб олган(1503-10). 1512 йили Исмоил 1 қўшинлари Бобурга Самарқанд тахтини эгаллашда ёрдам берди. Лекин, 1513 йил бошида ўзбек султонлари Убайдулла ва Муҳаммад Темур қўшинидан қаттиқ зарбага учради. Усмонли турклар билан бўлган урушда, Исмоил 1 енгилгач (1514), ўз қўл остидаги ғарбий Арманистон, Курдистон ва Ироқнинг бир қисмидан ажралди. Мамлакат иқтисодини ривожлантиришга интилган. Мустақил бўлишга ҳаракат қилган кўчманчи зодагонлар билан уруш олиб борган. Исломнинг шиа мазҳабини давлат дини деб эълон қилган. Хатоий тахаллуси билан шеърлар ёзган.

ЛЮДОВИГ XIV

(1638-1715) Франция қироли (1643-1715). Бурбонлар сулоласидан. Людовиг XIV Франция ҳудудларини кенгайтириш мақсадида олиб борган тўхтовсиз урушлар, Қирол саройининг катта ҳаражатлари, солиқларнинг кўпайиши, диний таъқиблар мамлакатда халқ қўзғолонларига сабаб бўлди.

ЛЮДОВИГ XVI

Людовиг XVI (1754-1793)-Франция қироли (1774-1792), Бурбонлар сулоласидан. Оғир сиёсий таназзул даврида тахтга ўтирди. У ўзидан олдинги қирол канслери Р.Н.Мопу ва бош молия тафтишчиси Ж.М.Террини юқотиш ҳамда ислоҳотлар ўтказиш йўли билдан аҳволни яхшилашга интилган. Лекин, имтиёзли табақаларнинг қаршилик кўрсатиши натижасида Людовиг XVI ислоҳотлар ўтказишдан воз кечди. Бироқ, таназзулнинг тобора кескинлашуви Людовиг XVI ни майда табақа вакилларининг олий органи-Бош штатларни чақиришга мажбур этди. Людовиг XVI Бош штатларнинг Миллий, кейинчалик Таъсис мажлисига айланишига қаршилик кўрсатган. Бироқ, буюк француз инқилоби (1789 й. 14 июл) бошлангач, Таъсис мажлисини расман тан олишга ва унинг дикретларини тасдиқлашга мажбур бўлган. Людовиг XVI айни вақтда контрреволюцион тўнтариш қилишга тайёрларлик кўрган. Париж аҳолисининг 1789 й. 5-6 октябрдаги революцион чиқиши бу редаларни барбод қилган. Людовиг XVI хотини Мария Антуанетта билан биргаликда Австрия ва Пруссияни революцияга қарши қуролли юриш бошлашга ундаган. Людовиг XVI 1791 й. Июнда ўз оиласи билан мамлакатдан чиқиб кетишга ҳаракат қилган, аммо чегара яқинида қўлга олиниб, Парижга келтирилган. 1792 й. 10 августдаги халқ қўзғолони Людовиг XVIни тахтдан қулатган. У оиласи билан Таплга қамалган. Контреволюцион ҳаракатлари учун конвент томонидан суд қилиниб (1792 декабр-1793 январ), кўпчилик овоз билан ўлимга ҳукм қилинган ва ҳукм ижро этилган.

ЛЮДОВИГ XVIII

(1755-1824)-Франция қироли (1814-15 ва 1815-24), Бурбонлар сулоласидан. 1791 й. Француз контрреволюционерларнинг бошлиғи бўлиб, чет элга қочди. 1795 й. (Людовиг XVII ўлгач) ўзини Франция қироли деб эълон қилди. Наполеон 1 тахтдан кетгач (1814), ҳокимиятни эгаллади. 1815 й. мартда Наполеон 1 тахтга қайта ўтиргач, иккинчи марта мамлакатни ташлаб, Бельгияга қочди ва шу йил июлида хорижий давлатларнинг аскарлари билан Францияга қайтиб келди. Людовиг XVIII дастлабки даврларда революцион ўзгаришлардан қўрқиб, муътадил сиёсат тутди, аммо 1821 й. охиридан бошлаб реакцион йўлга ўтди.

МАҲМУД II

(1784.20.7-1839.1.7. Истанбул) Туркия султони (1808-39). Марказлашган феодал-абсолют империя тузиш мақсадида бир неча ислоҳот ўтказган. 1826 йили яничарлар полкини тарқатиб, мунтазам армия тузиш тўғрисида фармон чиқарган. Янги маъмурий бирликлар тузган, ҳарбий-лен ситемасини бекор қилиб, европача усулда ички, ташқи ишлар ва молия вазирликларини жорий қилган. Маҳмуд II Миср подшоси Муҳаммад Али билан бўлган урушда (1831-33 ва 1839 ) да енгилди. Буюк Британия ва Франциянинг Маҳмуд IIдан савдо битимлари (1838) бўйича олган имтиёзлари Усмонли турк империясини Есвропа давлатлари таъсирига тушишини тезлаштирди.

МУССОЛИНИ БЕНЕТТО

1919 й. уруш қатнашчиларидан иборат фашистик ташкилот “fasci dicombatimento”ни тузган. 1920 й. фашистик отрядларга таяниб, контрреволюцион ҳаракатга бошчилик қилган. 1922 й. октябрда монополистик капитал, монархия ва Ватикан ёрдамида давлат тўнтариши қилган. Иккинчи жаҳон урушида Германия ва Италиянинг енгилиши ва Италияда антифашистлар ҳаракатининг кучайиши натижасида Муссолини диктатураси қулади (1943 й. 25 июл). Муссолини партизанлар томонидан қўлга олиниб, Шимолий Италия миллий-озодлик комитети ҳарбий трибунали ҳукми билан Донгго яқинида қатл қилинган.

МУҲАММАД АЛИ

Муҳаммад Али (1769, Македония-1849, Искадария)-Миср ҳукмдори (1805-49). Асли албан. 45 ёшида ўқишни ўрганган. 1799-1801 йилларда турк қўшинлари сафида албан отрядига бошчилик қилиб, Мисрлаги Туркия-Франция урушида қатнашган. Мисрда мусулмон руҳонийларига таяниб ҳокимиятга чиқади (1875 й.), 1811 й. мамлук бекларини қириб ташлади. Мунтазам армия тузиб, унинг ёрдамида Арабистон ярим оролида (1811-18), Шарқий Судан (1820-22) ни босиб олган. Қишлоқ хўжалигини, фабрика саноатини ривожалантириш тадбирларини кўрди. Бу ишларни амалга оширишда асосан француз мутахассисларига таянди. Бир неча мактаблар очди. Миср ёшларини чет элларга ўқишга юборди.

НАПОЛЕОН I

Наполеон I, Наполен Бонапарт (1769-1821)-Франция давлат арбоби ва ҳарбий саркардаси, Франция Республикасининг биринчи консули (1799-1804), император (1804-1815). 16 ёшда ҳарбий хизматга кирган. Бонапарт буюк француз революциясини илиқ кутиб олди. 1796 й. дан Италияда ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга мўлжалланган армиянинг бош қўмондони. 1798-99 йилларда Мисрга юборилган ҳарбий экспедицияга раҳбарлик қилган. 1799 й. 9-10 ноябрда йирик буржуазия ёрдамига таяниб, давлат тўнтариши уюштирган ва мамлакатда буржуа ҳарбий диктатуриасини ўрнатган. Иқтисодий сиёсатда саноат ва савдонинг ривожланишига катта эътибор берган. 1800 йили Франция банкига асос солинган. 1804 й. Наполеон император деб эълон қилинган.
Наполеон I олиб борган урушлар империя ҳудудини кенгайтирди, уни Ғарбий (Буюк Британиялан бошқа) ва Марказий Европанинг ҳукмдорига айлантирди. 1808 й. Испанияга юриш қилди. 1812 й. Россияга қилган юриши ҳалокатли бўлди. 1813 й. Иттифоқчилар қўшини Наполеон Iни бир неча мағлубитга учратиб, 1814 й. мартда Парижга кириб келгач, Наполеон I тахтдан воз кечишга мажбур бўлди. Ғолиб иттифоқчилар Наполеон Iнинг император унвонини сақлаб, Эльба оролини мулк сифатида унга топширдилар. 1815 й. 1-мартда Францияга қайтиб келди ва уч ҳафта давомида бутун Францияда ўз ҳокимиятини ўрнатди. Бироқ, 1815 й. 18 июнда Ватерлоо яқинидаги жангда Наполеон I қўшини яна мағлубиятга учрайди. Сант-Елена оролига сургун қилинган Наполеон I, инглизларнинг асири сифатида 6 йилдан сўнг вафот этган. 1840 й. да унинг ҳоки Парижга, Инвалидлар уйига кўчириб келтирилган.

НЕРУ ЖАВОҲАРЛАЛ

Неру Жавоҳарлал (1889-1964)-Ҳиндистон давлат ва сиёсий арбоби, ҳинд миллий-озодлик ҳаракати раҳбарларидан бири. 1912 й. Кембридж университетини тугатган. 1921 й. инглизларга қарши тагғиботи учун биринчи марта қамалди. Умуман Нерунинг 10 йилдан ошиқ умри қамоқларда ўтди. Неру халқлар ўртасида тенглик, дўстлик в ҳамкорлик учун, уруш хавфига, неоколониялизм ва ирқчиликка қарши кураш сиёсатини олиб борди. 1955 й. ва 1961 й.да собиқ иттифоқда, жумладан, Тошкентда бўлган. Неру халқаро сиёсат ва ҳинб миллий озодлик ҳаракатига оид бир қанча китоблар муаллифидир.

 

 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
<<< 1 2 3 4 >>>
 
     
   
   
 
ali_nasafiy@yahoo.com
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting