<%@ Page Language="C#" ContentType="text/html" ResponseEncoding="windows-1251" %> Подшохлар сахифаси...

 

 

 
Бош саҳифага қайтиш
 
 
 

Иосиф Виссарионович Сталиннинг

ҳаёти ва сиёсий фаолияти

Иосиф Виссарионович Сталин (Жугашивили) 1879 йил 21 декабрда Тифлис губерниясининг Гори шаҳрида тўғилган. Отаси Виссарион Иванович Грўзин миллатидан бўлиб, Тифлис губерниясидаги Диди-Лило қишлоғи деҳқонларидан бири эди. Касби этикдўз бўлиб кейинчалик Тифлисдаги Аделханов пойафзал фабрикасида ишчи бўлиб ишлаган. Сталининг онаси Екатрина Георивна Гамреули қишлоғида крепостной деҳқон Геладзе оиласидан.

-1888 йил кўзида Сталин Горидаги диний мактабга ўқишга киради ва 1894 йилда мактабни тамомлаб, шу йилнинг ўзида Тифлисдаги проваслав диний семинариясига ўқишга киради.
-1896-1897 йилларда Сталин семинариядаги Марксистик тугаракларга бош бўлади.
-1898 йил августда Сталин Русия социал-демократик ишчилар партиясининг ташқилотига расмий равишда аъзо бўлиб ҳам киради.
-1893-1898 йилларда марксизм идеяларини ёйишда хийла ижобий рол ўйнаган «Месаме-де-си» тўдасига аъзо бўлади.

Сталин ниҳоятда кўп ўқийди, мутаола қилади. У Маркснинг «Капитал»ини, «Коммунистик партия манифести»ни ва Маркс билан Энгелъснинг бошқа асарларини ўқиб ўрганган.
Лениннинг народникларга карши қаратилган асарлари билан танишди. Ўша вақтдаёк Лениннинг асарлари Сталида чуқур таассурот қолдирган.
Сталин ўша вақтдаёқ Тифлис Социал-демократлар ташқилотининг энг серғайрат ва машҳур ходимларидан бири эди. «1898-1900 йилар» ичида Тифлис ташқилотининг социал-демократик группаси тузилиб расмийлашди.
Тифлис ташқилотининг социал-демократик яширин социал-демократик партия ташқилотини вужудга келтириш йўлида жуда катта инқилобий-пропоганда ва ташқилотчилик ишларини олиб борди.
Сталин 1902 йилдан 1913 йилгача етти марта қамалади, шу муддат ичида олти марта сургундан қочади. Подшо амалдорлари Сталинни янги сургун жойига юборишлари ҳамон Сталин яна қочар ва яна эркинликка чиқиб олиб оммани инқилобий ғайратини кузгатар эди.
Сталинни кейинги сургундан фақат 1917 йил феврал инқилоби қутқарди.
Лениннинг 1918 йилдаги суиқасдда ярадорланиши ва ҳеч тинмасдан зўр бериб ишлаб келганлиги унинг сиҳатига зарар етказди. 1921 йилнинг охиридан бошлаб Ленин ухтин-ухтин бетоб бўлиб гоҳ-гоҳида ишлолмайдиган бўлиб қолди ва бу ҳол борган сари кўпрок такрорлана-диган бўлди.
Партияга раҳбарлик қилишда асосий ишларни Сталин олиб борди.
Кучли диалектик Сталин, қулоқларни синф сифатида тугатиш, қулоқкларни чеклаш ва сикиб чиқариш йўлидаги аввалги сиёсатнинг давоми бўлмай, балки партия сиёсатидаги кескин бурилиш эканини кўрсатган.
Помешчикларни ерларини мусодара қилиш Октябр инқилобининг қишлоқдаги биринчи қадами бўлса, иккинчи ва шунинг билан бирга ажрим қилувчи қадам бўлиб, бу қадам собиқ СССРда социалистик жамият пойдеворини қуриш ишида энг муҳим даврни бошлаган.
Сталин партиянинг ташқи сиёсат соҳасидаги вазифаларини қуйидагича белгилайди :
-Бундан буён ҳам тинчлик сиёсатини ва барча мамлакатлар билан амалий алоқаларни мустаҳкамлаш сиёсатини юргазиш;
-Бошқалар машаққатини роҳатини суриб одатланган, уруш ихтилофларини қўзғатмоқчи бўлган иғвогарларнинг мамлакатимизни урушга тортишларига йўл қўймаслик ва эҳтиёт бўлиш;
-Қизил армия ва Қизил Ҳарбий-Денгиз Флотининг ҳарбий қувватини ҳар томонлама мустаҳкамлаш;
-Халқлар ўртасида дўстлик ва тинчлк бўлишини тилаган бутун дунё меҳнаткашлари билан халқаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш,

1941 йил 19 июлда (собиқ) СССР олий советининг президуми И.И.Сталинни (собиқ) СССР Мудофаа Халк Комиссари қилиб тайинлади. Сталин совет қуролли кучларини мустаҳкамлаш йўлида катта ишлар қилди. Совет армияси Сталин раҳбарлиги остида актив мудофаа тактикасини юргазади. Бу тактикадан мақсад, душман тинкасини қуритиш, унинг аскар ва куролларини уриб йиқитиб қирон келтириш ва бу йўл билан кейин ҳужум бошлаш учун тайёрланиш эди.

 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
<<< 1 2 3 4 >>>
 
     
   
   
 
ali_nasafiy@yahoo.com
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting