ЯҚИН ШАРҚ МАСАЛАЛАРИ

  ...ортга қайтиш
Бош сахифага кайтиш

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
------------------------------------------------
Хавфсизлик Кенгаши
---------------------------------------------------------

Бош котибнинг Хавфсизлик
Кенгаши раиси номига мактуби
(2003 йил 7 май)

Мен Сизга Хавфсизлик Кенгашининг 1397(2002) резолюциясида тасдиқланган икки давлат-Исроил ва Фаластиннинг хавфсизлик ва тинчликда қўшни бўлиб яшашларига эришиш ҳақидаги ғояларнинг ҳаётга тадбиқ этилишига қаратилган “Йўл харитаси”нинг ҳақиқий матнини юбориш шарафига муяссар бўлиб турибман.
Мазкур матн тўртлик - БМТ, Россия Федерацияси, ЕҲХТ ва АҚШ вакиллари тарафидан тайёрланган ва 2003 йил, 30 апрелда Исроил ҳукумати ва Фаластин миллий бошқарувига жўнатилди.

Агар Сиз Хавфсизлик Кенгаши аъзолари мажлисига мазкур матнни киритсангиз, миннатдор бўлардим.

Кофи А.Аннан

ИЛОВА

“Йўл харитаси” - томонлар ўз мажбуриятларини бажаришлари асосида икки давлат мавжудлиги принципларига мувофиқ равишда Фаластин-Исроил муаммосини доимий ҳал этишга қараб силжиш планидир.

Қуйидаги “Йўл харитаси” - “тўртлик” ҳомийлигида институционал қурилиш соҳасида, гуманитар, иқтисодий, хавфсизлик, сиёсий соҳадаги қўйилган аниқ босқичлар, вақтинчали график ва ўлчовлар каби қўйилган мақсадларга эришиш ҳамда томонлар мажбуриятларини бажаришини баҳолаш асосида бўлган режадир. Мазкур режадан кўзланган мақсад-жорий йилнинг (2003 й.) 24 июнида президент Ж.Буш ўз нутқида айтгандай 2005 йилнинг сўнггига бориб Фаластин-Исроил муаммосининг сўнгги ва ҳар томонлама ечимига эришиш бўлиб, шу йилнинг (2203й.) 16 июл ва 17 сентябр ойларида вазирлар учрашуви натижаси баёнотларида ЕҲХТ, Россия ва БМТ томонидан қўллаб-қувватланган.
Икки давлатнинг айни тинч мавжуд бўлиши принципига асосланган Фаластин-Исроил низосининг ечимига фақат терроризм ва зўравонликлар тўхтатилганда, Фаластин Исроилнинг демократик Фаластин давлатини тузишга тайёрлиги орқали озодлик ва сабрга таянган демократияни ўрнатишга қобилиятли бўлган террорга қарши турувчи ўз раҳбарига эга бўлгандагина эришиш мумкин. Яна қуйида келтирилгандек, музокаралар йўли билан ушбу мақсадни йўлга қўйиш учун томонларнинг аниқ ва тўғридан-тўғри қабул хулосаларидадир. “Тўртлик”, режада кўрсатилганидек, томонлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ёрдамида биринчи босқичдан бошлаб планнинг амалга ошишига ёрдам беради ва алоқаларда ҳамкорлик қилишади. Планда унинг амалга ошиши учун амалий график мавжуд. Бироқ, режа томонлар ўзларининг мажбуриятларини бажариш сифатига асосланган бўлсада, олдинга силжиш томонларнинг қуйида келтирилган мажбуриятларга розиликлари ва уларнинг виждонан ҳаракатларига боғлиқ бўлади. Агар томонлар ўз вазифаларини тез бажарадиган бўлишса, босқичлар доирасидаги силжиш ва биридан кейингисига ўтиш гарфикни тезлаштириши мумкин. Мажбуриятларни назорат қилиш силжишга халақит беради. Томонлар ўртасида музокаралар йўли билан эришилган келишув бошқа қўшни давлатлар ва Исроил билан хавфсизлик ва тинчликда ёнма-ён яшаб кетувчи, мустақил ва демократик Фаластин давлатининг вужудга келишига олиб келади. Мазкур қарор 1967 йил Мадрид принциплари ва БМТ ХКининг 242,338 ва 1397 резолюцияларининг “тинчликка эвазига ер” формуласи асосида бошланган оккупация ва Фаластин-Исроил низосига интиҳо ясайди. Бу резолюцияларга Байрутда бўлиб ўтган Араб Давлатлари Лигаси саммитида маъқулланган Исроилни хавфсизлик ва тинчликда яшовчи қўшни сифатида эълон қилган Саудия валиаҳди шаҳзода Абдулланинг ташаббуси туфайли томонлар келишувига биноан эришилган. Ушбу ташаббус Сурия-Исроил ва Ливан-Исроил доирасини қамраган ҳолда барча йўналишлар бўйлаб ҳар томонлама тинчликка силжиш борасида халқаро ҳаракатларнинг муҳим элементи бўлиб ҳисобланади.
“Тўртлик” режани амалга ошириш борасида томонлар ҳаракатларини баҳолаш учун юқори даражадаги доимий учрашувларни ўтказиб туради. Ҳар бир босқичнинг боришида томонларнинг ўз мажбуриятларини параллел бажариши кўзда тутилади, агар бошқа навбат назарда тутилмаган бўлса.

I-босқич: Террор ва зўравонликни тугатиш, фаластинликларнинг ҳаётий шароитларини нормаллаштириш, Фаластин институтларини шакллантириш (айни сана-2003 йил, май).

Биринчи босқичда фаластинликлар зудлик билан ва ҳеч қандай шартларсиз қуйида келтирилувчи даврларга мувофиқ тарзда зўравонликларни тўхтатадилар. Бундай қадам Исроил томонидан қўллаб-қувватловчи чоралар билан бирга давом этиши шарт. Фаластинликлар ва исроилликлар Дж. Тенетнинг иш режаси асосида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни қайта тузилган ва самарали ҳаракат қилаётган Фаластин махсус хизмати воситаси билан зўравонликка, терроризм ва ғаламисликка чек қўйишни янгидан бошлайди. Фаластинликлар давлат тузишга тайёргарлик учун ҳар томонлама сиёсий ислоҳотлар, шу жумладан, Фаластин конституциясини тайёрлаш ва шу чоралар асосида ҳаққоний ва очиқ, эркин сайловлар ўтказишни амалга оширади. Исроил фаластинликлар ҳаётини нормаллаштиришга ёрдам бериш учун барча мумкин қадамларни қўяди. Исроил 2000 йил 28 сентябрдан буён босиб олган Фаластин ҳудудларидан қўшинларни олиб чиқиб кетади. Томонлар хавфсизлик ва ҳамкорлик доирасида ўз мажбуриятларини бажаришда силжиш юзасидан эски ҳолатга қайтадилар. Исроил Дж.Митчелла докладига мувофиқ тарзда ҳар қандай кўчиш ҳаракатларини тўхтатади.

1-босқичнинг бошланишида:

- Фаластин раҳбарияти Исроилнинг тинчлик ва хавфсизликда бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи аниқ баёнот ва ҳар қандай ҳудудда исроилликларга қарши барча кўринишдаги зўравонликларни ҳамда қуролли ҳаракатларни тўхтатиш борасида ҳеч қандай шартларсиз зудлик чақирув билан чиқади. Барча расмий Фаластин институтлари Исроил билан муносабатга нисбатан иғвони тўхтатадилар.
- Исроил раҳбарияти Исроил билан тинчлик ва хавфсизликда мустақил суверен Фаластин давлати яшаб кетишига мувофиқ бўлган икки давлат мавжудлиги концепциясига тарафдорлигини тасдиқловчи аниқ баёнот билан чиқади. Бу эса президент Дж.Бушнинг ҳар қандай ҳудудда фаластинликлар билан муносабатда зудлик билан зўравонликларни тўхтатишга ҳақидаги чақирувида янграган. Барча расмий Исроил институтлари Фаластин билан муносабатга нисбатан иғвони тўхтатадилар.

Хавфсизлик

- Фаластинликлар терроризм ва зўравонликни тўхтатишни очиқ эълон қиладилар ҳамда ҳар қандай ҳудудда исроилликларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини ржалаштирувчи ёки ташкил этувчи шахсларни ва шахслар гуруҳини изоляция қилиш ва зарасизлантириш, ҳибсга олиш учун кучайтирилган ҳаракатларни қабул қилади.
- ПНА хавсизлик қайта ташкил қилинган ва йўлга қўйилган аппарати террористик ички структурага барҳам бериш ва террорчиларнинг имкониятларини нейтраллаштириш, террорга жалб қилинган барча нарсаларга қарши ҳаракатланувчи аниқ ва самарали, мунтазам қадамларни қўяди. Бу коррупция ва террорга алоқаси бўлмаган махсус хизматларни жипслаштиришни ва ноқонуний қуролларни мусодара қилишни ўз ичига олади.
- Исроил ҳукумати ишончни йўқотадиган ҳаракатлар, шу жумладан, тинч аҳолига ҳужум, депортация қилиш; фаластинликлар уйларини бузиш ва мусодара қилиш ёки жазо тариқасида бошқа мулкни мусодара қилиш, Исроил қурилишлари учун шароитлар яратиш; Дж. Тенет иш режасидаги кўзда тутилган бошқа чоралар, ички структура ва структурани бузиш каби ҳаракатларга қўл урмайди.
- Мавжуд механизм ва ресурсларга суянган ҳолда “тўртлик” вакиллари назорат қилиш механизмининг йўлга қўйилиши ва расмийлаштирилиши масаласида томонлар билан бирга консультация ва норасмий мониторингни бошлайдилар.
- АҚШнинг Фаластин махсус хизматларини қайта ташкил этиш, ташқи органлар (АҚШ-Миср-Иордания) билан ҳамкорликда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни янгитдан йўлга қўйиш ва уларнинг ходимларини ўқитиш борасидаги олдинги битим билан мувофиқ ҳолда реализация. “Тўртлик” зиддиятлар оловига ҳар томонлама барқарор барҳам бериш хусусида ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди:
> барча Фаластин хавфсизлик структуралари ваколатли Ички ишлар вазирлигига буйсунган учта хизматда қайта ташкил этилади;
> қайта ташкил этилган Фаластин хавфсизлик хизматлари вакиллари ва Исроил армияси аста-секинлик билан ҳамкорликни янгитдан бошлайди ва Дж.Тенетнинг иш режасини амалга ошириш борасида тадбирлар,шу жумладан, АҚШ махсус хизмати вакиллари иштирокида юқори даражадаги доимий учрашувларни уюштириб туради.
- Араб давлатлари террор ва зўравонликка алоқадор бўлган ҳамда уни қўллаб-қувватловчи гуруҳларга ёрдамнинг барча кўринишларини, бюджет ва шахсий маблағ билан таъминлашни тўхтатадилар.
- Фаластинликларни молиявий қўллаб-қувватлаб турган барча донор мамлакатлар ПНА молия вазирлигининг ягона хазина ҳисоби орқали жўнатади.
- Хавфсизлик борасида ҳар томонлама чораларнинг олға силжиши юзасидан Исроил қўшинлари 2000 йил 28 сентябрдан буён босиб олган ерлардан секин-аста чиқиб кетишади ва томонлар 2000 йил 28 сентябргача бўлган вазиятни тиклашади. Фаластин хавфсизлик хизмати Исроил армия томонидан қолдирилган ерларни эгаллашади.

Фаластин институтларининг ташкил топиши

- Фаластин давлати конституцияси проектини қайта ишлаш жараёнидаги эришилган ишонч доирасида чораларни тўхтовсиз амалга ошириш. Конституцион комиссия мустаҳкам парламент демократиясига асосланган Фаластин конституцияси проектин ва кучайтирилган ваколатлар билан бош вазир раҳбарлигида маҳкама борасидаги кўзда тутилган ҳолатларни тез суратда омма муҳокамасига кенг ёймоқда. Конституцион комиссия мазкур ҳужжатнинг проектини сайловлардан сўнг тегишли Фаластин институтларининг тасдиғига ҳавола этади.
- Муваққат бош вазирни тайинлаш ёки қарор қабул қилувчи орган/маҳкаманинг маҳкум этилган кучайтирилган ижро ваколатларини шакллантириш.
- Исроил ҳукумати Фаластин расмийларининг ПЗС ва ҳукумат мажлисларида иштирок этиш учун барча ҳаракатларини тўла эркинлигини таъминлайди. Ҳамда халқаро назорат остида хавфсизлик хизматлари, ислоҳотлар ва сайловлар билан боғлиқ тадбирлар, қайта ислоҳ қилиш юзасидан ҳаракатлар маъносидаги бошқа ёрдам тадбирларнинг ҳам эркинлигини таъминлайди.
- Фаластин ҳукумати таркибида вакил қилинган вазирларнинг изчил тайинланиши фундаментал ислоҳотларни юзага чиқаради. Ҳокимиятларнинг реал бўлинишини таъминлаш борасидаги кейинги қадамларнинг тугаши, шу жумладан, ҳар қандай турли зарур қонуний ислоҳотларни ўтказиш.
- Мустақил Фаластин сайлов комиссиясини тузиш. ПЗС қайти кўриб чиқади ва сайлов қонунчилигига тузатмалар киритади.
- Фаластин ислоҳотларига ҳамкорлик қилиш бўйича Халқаро мақсадли гуруҳ томонидан белгиланган ўлчовларга мувофиқ равишда иқтисодий ва бошқарув, юридик соҳаларда Фаластинликларнинг фаолияти.
- Имкон қадар тез суратда юқори даражада амалга ошириладиган чоралардан мустақил ҳолатда ва эркин кўп партияли жараён асосида шаффоф сайлов компания ва очиқ муҳокама контекстида Фаластинликлар эркин, очиқ ва ҳаққоний сайловларни ўтказишади.
- Исроил ҳукумати сайлов жараёнларини таъминловчи расмий шахслар ва номзодларнинг ҳаракатларининг эркинлигини таъминлаш, сайловчиларни руйхатдан ўтказиш, сайловларни ўтказишда рағбат кўрсатиш борасида Мақсадли гуруҳ ҳаракатларига ҳамкорлик қилади. Сайлов жараёнида жалб этилган нодавлат ташкилотларнинг қўллаб-қувватлаши.
- Исроил ҳукумати Шарқий Қуддуснинг Савдо палатаси ҳаракатларини ва икки давлат ўртасида эришилган аввалги келишувларга мувофиқ тарзда уларнинг қаттиқ ҳаракат қилиши мажбурияти шарти билан Шарқий Қуддусдаги олдинги ёпиқ Фаластин структураларини янгилашга рухсат беради.

Гуманитар аспект

- Исроил гуманитар ҳолатнинг яхшиланиши борасида қдамлар қўяди. Исроил ва Фаластин тўла равишда гуманитар шароитларни яхшилаш, комендантлик соати режимини тугатиш, товарлар ва одамларни силжитишда тўсиқларни юмшатиш, яна гуманитар ва шахснинг тўсиқларсиз, хавфсиз ва тўла киришини таъминлаш ҳақидаги К. Бертин доклади тавсиясини тўла равишда бажаришади.
- Вақтинчалик мувофиқ комитет ?арбий қирғоқ ва ?азо секторидаги иқтисодий тараққиёт истиқболларини ва гуманитар ҳолатни ўрганиб чиқади, ва ҳамда улкан донор ёрдам киритиши борасида ҳаракатларни, айниқса, қайта ислоҳ қилиш жараёни муносабатида ўрганиб чиқади.
- Исроил ҳукумати ва миллий Фаластин бошқармаси маблағ йиғиш эркинлиги бўйича ишни ва воситаларни ўтказиш, жумладан, шаффоф ва келишилган мониторинг механизм қарздорлигини ўтказишни давом эттиради.

Фуқаролик жамияти

- Узвий донорлик ҳамкорлик, жумладан, нодавлат ва шахсий кўнгилли ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг ташаббуси билан шахсий секторни ривожлантиришга қаратилган нодавлат дастурлар реализацияси орқали молиялаштиришни кенгайтириш.

Кўчириш

- Исроил ҳукумати тезлик билан 2001 йил март ойидан тузилган ноқонуний “олдинги кўчиришлар” изига қайтаради.
- Дж. Митчелла докладига мувофиқ равишда Исроил ҳукумати ҳар қандай кўчириш ҳаракатларни музлатиб қўяди (жумладан, кўчишларнинг табиий ўсиши).

II-босқич: ўтиш
Июн 2003й.–декабр 2003й.

Иккинчи босқичда ҳаракатлар вақтинчалик ҳудудларда янги конституция асосида суверенитет атрибутлари ва доимий ҳал қилишга олиб борадиган оралиқ станция сифатида Фаластин давлатини тузишга қаратилади. Зикр қилиб ўтилганидек, Фаластин халқи террорга қарши курашувчи, озодликка ва сабрга таянган демократияни истайдиган ҳамда амалда қўллайдиган раҳбарга эга бўлгандагина мазкур мақсадга эришиш мумкин. Бундай бошлиқ билан биргаликда, қайта ташкил этилган фуқоролик институтлари ва хавфсизлик структураси билан Фаластинликлар “тўртлик” ва халқаро ҳамжамият томонидан яшаб кета оладиган давлатнинг таълим соҳасига кўрсатиладиган фаол рағбатдан фойдаланишади.
Мазкур босқичга ўтиш “тўртлик” нинг икки томон ўз вазифаларини адо этиши натижасидан келиб чиққан ҳолда шароитлар олдинга юришга имкон берадими, тўғрисидаги муҳокамадан ўтган қарорига боғлиқ. Иккинчи босқич Фаластин сайловлари ўтгач бошланади ва 2003 йилги вақтинчалик ҳудудларда мустақил Фаластин давлатини барпо этиш эҳтимоли билан ўз якунига етади. Унинг асосий мақсадлари - хавфсизлик соҳасида ҳар томонлама мажбуриятлар амалиётини амалга ошириш ва ушбу соҳада самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, фаластинликлар ҳаётини узвий нормаллаштириш ҳамда Фаластин институтларини ташкил этиш, 1-босқичда белгиланган мақсадлар сари бардавом элтувчи ҳаракат, десмократик Фаластин конституциясини тасдиқлаш, бош вазир лавозимни расмий асослаш, Фаластин ислоҳотларини давом эттириш ва вақтинчалик ҳудудларда Фаластин давлатини барпо этиш.

- Томонлар кенгашидан сўнг муваффақиятли Фаластин сайловлари изидан бирданига вақтинчалик ҳудудларда мустақил Фаластин давлатини тузишга олиб борувчи жараённи бошлаш ва Фаластин иқтисодиётининг тикланишига рағбат кўрсатиш мақсадида “тўртлик” тарафидан халқаро конференция чақирилади.

- Конференция умумий характерга эга бўлади. Унинг мақсади Яқин Шарқда ҳар томонлама тинчликка эришиш бўлиб, (жумладан, Исроил ва Сурия, Исроил ва Ливан ўртасида тартибни йўлга қўйиш) унинг асосида мазкур ҳужжатнинг муқаддимасида санаб ўтилган принциплар ётади.
- Араб давлатлари Исроил билан “интифада” гача бўлган барча алоқаларни тиклайди.
- минтақадаги сув ресурсларининг тақсимланиши, ўраб турган атроф-муҳит, иқтисодий тараққиёт, қуроланганлар устидан назорат қилиш ва қочоқлар масалалари бўйича ўзаро ҳар томонлама ҳамкорликни қайтадан янгилаш.
- Мустақил демократик Фаластин давлати янги конституцияси кўп ишланади ва муносиб Фаластин идоралари томонидан тасдиқланади. Зарурат ҳолларда янги сайловлар янги конституция қабул қилингандан кейин ўтказиши мумкин.

- Конституция проектига мувофиқ ҳолда бош вазир лавозими остида расмий тасдиқланиши билан раҳбар бошчилигидаги кучайтирилган ваколатлар ила ислоҳотлар маҳкамаси ташкил этилади.
- Хавфсизлик соҳасида томонлар мажбуриятларни ҳар томонлама амалга ошириш, жумладан, 1-босқичда кўрсатилган ҳолатлар асосида шу тармоқда самарали ҳамкорликни давом эттириш.
- Халқаро конференцияда бошланган Исроил-Фаластин ўзаро ҳамкорлиги натижасида вақтинчалик ҳудудларда мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш. Ушбу жараённинг таркибий қисми сифатида–максимал ҳудудий узвийликни таъминлаш мақсадида олидн эришилган келишувларни бажариш, жумладан, вақтинчалик ҳудудларда Фаластин давлатини тузиш билан боғлиқ кўчириш ҳаракатларининг бардавомлиги.
- “Тўртлик” нинг фаол, узвий ҳамда амалий иштироки билан ўтиш даврида халқаро ҳамжамиятнинг мониторинг ролини кучайтириш.
- “Тўртлик” аъзолари Фаластин давлатининг халқаро миқёсда тан олинишига, жумладан, унинг БМТга аъзо бўлиш эҳтимолига ҳам ёрдам беради.

III-босқич: доимий мавқе бўйича келишув ва 2004-2005 йиллардаги исроил-Фаластин муаммосининг тугаши

Учинчи босқичга ўтиш “тўртлик”нинг муҳокамадан ўтган қарори асосида ва мониторинг ҳамда иккала томоннинг ҳаракатлари натижаси ҳисобида бўлади. 3-босқичдан кўзланган мақсад–ислоҳотларни давом эттириш, Фаластин институтларини мустаҳкамлаш, хавфсизлик соҳасида фаластинликлар мажбуриятларни илгарилаб борадиган самарали амалга оишириш, 2005 йил давомида доимий мавқе ҳақидаги битимга эришишга йўналтирилган Исроил-Фаластин музокаралар.

- Иккинчи халқаро конференция 2004 йилнинг бошида томонлар билан кенгашдан сўнг “тўртлик” тарафидан чақирилади. Конференциядан мақсад – вақтинчалик ҳудудлар билан давлат барпо этиш ҳақида келишувни тасдиқлаш, “тўртлик” тарафидан амалий қўллаб-қувватлаш ва узвий, фаол жараённи расман бошлаб юбориш. Бу 2005 йил сўнгги мавқе, ва шу жумладан, ҳудудлар, Қуддус, кўчиришлар ва қочоқлар, Ливан ва Сурия билан тезда ҳар томонлама тартибга эришиш масалаларини ўз ичига олган келишувга эришишга олиб боради.
- Сўнгги мавқе ҳақидаги битимга тайёргарлик кўриш учун Халқаро мақсадли гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ равишда ҳар томонлама қайта ташкил қилиш жараёнининг кейинги давом этиши.
- Хавфсизлик соҳасида мажбуриятларни самарали, илгарилаб борадиган ҳолда амалга ошишини давом эттириш, 1-босқичдаги ҳолатлар асосида ушбу соҳада самарали ҳамкорлик.
- Сўнгги мавқе борасидаги келишувларга тайёргарлик доирасида иқтисод ва Фаластин институтларини мустаҳкамлаш ҳамда ислоҳотларга ҳамкорлик кўрсатиш юзасидан халқаро ҳаракатлар.
- Томонлар БМТ ХК нинг 1397 ва 338, 242 резолюциялари асосида музокаралар йўли билан 2005 йили Фаластин-Исроил можаросига барҳам берадиган доимий мавқе хусусидаги ҳар томонлама ва сўнгги келишувга эришадилар. Бу 1967 йилда бошланган босиб олиш ҳаракатларга нуқта қўяди ва қочоқлар муаммосини реал, адолатли, келишган ҳолда ҳал қилиш ҳамда бутун дунёда мусулон ва христиан, яҳудийларнинг диний манфаатларини ҳимоя этадиган ва икки томоннинг диний, сиёсий ташвишлари тарзда қабул қилинган Қуддус мавқени музокаралар воситаси орқали тартибга солишни ўз ичига олади.
- Исроил билан тўлақонли нормал муносабатларни ўрнатиш борасида араб давлатларининг розилиги ва ҳар томонлама араб-исроил тинчлигига эришиш сифатида минтақадаги барча давлатлар хавфсиз бирга бўлиши.

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
САЙТИМИЗ РАСМИЙ РАМЗИ

Ислом олами | Тарихдан нидо | Таҳлиллар | Олимлар | Иқтисодиёт | Шартномалар | Ҳайвонот олами | Коинот

 
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting