<%@ Page Language="C#" ContentType="text/html" ResponseEncoding="windows-1251" %> Тиббиёт сахифаси...

 

 

 
Бош саҳифага қайтиш
     
 

Йод танқислик ҳолати

Эндемик буқоқ

Эндемик буқоқ - одам организмига йод етарлик миқдорда тушмаслиги оқибатида қалқонсимон безнинг турли даражада катталашиши билан изоҳланади. Дунёда 200 миллиондан зиёд киши шу дардга чалингандир. Баъзи ҳудудларда эса мазкур касаллик аҳолининг 90%ида учрайди. Дунёнинг қуйидаги ҳудудлари буқоқ касаллиги учун қулай шароитга эга:

•  Тоғлик ҳуҳудлар – Кавказ, Олтой, Алп тоғлари, Ҳимолай, Тянь-Шань, Карпат тоғлари.

•  Тропик ҳудудлар – Африка, Жанубий Америка, Украина, Белорус, Кавказорти ҳудудлари.

•  Ўрта Осиё ҳудудлари – Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа ўлкалар.

Ўзбекистон Республикасида буқоқ Фарғона водийси, Қорақалпоғистон ва Ҳоразм вилоятларида кўпроқ учрайди. Баъзи вилоятларда болалар ва ўсмирлар (балоғат ёшига кириб келаётганлар)нинг деярли 82%ини буқоқ ўз домига тортган. Айниқса, 12 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар буқоққа кўпроқ чалинадилар. Эркаклар билан аёллар ўртасидаги нисбат аксарият ҳудудларда 1:6 ва 1:8ни ташкил қилади.

Йод танқислиги сабаблари

1. Йоднинг организмга етарли тушмаслиги қуйидагилар билан боғлиқ:

а) ер-тупроқ таркибида йоднинг етарли миқдорда бўлмаслиги;

б) сув таркибида йоднинг етарли миқдорда эмаслиги;

в) озиқ-овқатлар таркибида йоднинг етарли миқдорда бўлмаслиги.

2. Сифати қониқарсиз бир хил овқатлар истеъмол қилиш – таом маҳсулотлари таркибида оқсил ва витаминларнинг кам бўлиши.

3. Организмга микроэлементлар – бром, рух, кобальт, мис, молибденларнинг етарли миқдорда тушмаслиги. Кальций, фтор, марганец ва хром элементларининг эса кўп миқдорда тушиши.

4. Атроф-муҳитнинг ёмон шароити, ичимлик сувларнинг ифлос бўлиши, интоксикация ҳолатлари. Ифлосланган сувларда буқоққа сабаб бўлувчи– тиомочевина, тиоурация, урохром каби струмоген моддаларнинг синтез бўлишига шароит яратиб берувчи карбамид (мочевина), токсикоинфекциялар кўп бўлиши.

5. Струмоген моддаларнинг қалқонсимон безга йодитларнинг ўтишига тўсқинлик қилиши. Бу эса, ўз навбатида, тироксин ва трийодтиронин каби тиреоид гормонларнинг синтез бўлиши камайишига олиб келиши. Бундай струмоген моддалар шолғом, ловия, брюква (шолғомсимон сабзавот), гулкарам, сабзи, редиска, ерёнғоқ, соя, исмалоқ, манго таркибида кўп бўлади.

6. Ирсий омиллар.

7. Ҳомиладорлик ва лактация –эмизикли даврда кўп миқдорда йод йўқотишлик.

Буқоқ патагенези

Организмга тушаётган йоднинг кўп миқдори қалқонсимон безда ушланиб қолади ва тироксин ҳамда трийодтиронин гормонлари синтез бўлишига хизмат қилади. Йоднинг етишмаслиги қалқонсимон без гормонлари кам ишланиб чиқишига ва унинг секрецияси пасайишига олиб келади. Бу, ўз навбатида, тиреотропин ишланиб чиқишини рағбатлантиради. Тиреотропин эса қалқонсимон безда гормоннинг кўплаб ишланиб чиқишига шароит яратиб беради ва конпенсация сифатида тиреоид тўқима гиперплазия бўлишига – кўпайишига олиб келади. Бу бора-бора тироксин камчилигини тўлдиришига ва қалқонсимон без катталашишига шароит туғдиради.

Баъзан узоқ давом этиб келаётган эутиреоид буқоқда қалқонсимон безда турли хилда тугунчалар ва кисталар юзага келиши мумкин.

Қалқонсимон без катталашувининг ЖССТ (ВОЗ) бўйича таснифи

Қалқонсимон без катталашуви 5 даражада фарқланади:

0-даражада – буқоқ бўлмайди.

1-даражада - қалқонсимон безнинг бўйин олди катталашади ва ютинганда кўзга ташланиб туради.

2-даражада - қалқонсимон безнинг катталашгани кўриниб туради, ютинганда ва пайпаслаб кўринганда қўлга яққол сезилади.

3-даражада – буқоқ катталашган бўлади, одам «йўғон бўйин» бўлиб қолади

4-даражада – буқоқ анча катталашган, бўйин шакли узгарган бўлади.

5-даражада – буқоқ 4-даражадагидек ва қўшимча у бўйин қон томирларини қисиб қўяди, юз, бўйин, ёноқлар керкиб шишади ва ҳ.

Эндемик буқоққа диагноз қўйиш

Эндемик буқоққа эндемик ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг қалқонсимон бези катталашганлигига қараб диагноз қўйилади. Эндемик саналмайдиган ҳудуд аҳолисида гипотироид ёки эутироид буқоқнинг учраши спорадик буқоқдан дарак беради. Буқоқнинг функционал жиҳатлари унинг клиник симптомлари ва қуйидагиларга қараб аниқланади:

•  Буқоқнинг асосий ҳажмини аниқлаш;

•  Радийоддиагностика маълумотлари;

•  Қон таркибидаги гормонлар – тироксин(Т4), трийодтиронин(Т3), тиреотропинни текшириш;

•  Оқсилнинг йод билан боғлашини – СБИ;

•  Қалқонсимон безни УЗИда текшириш;

•  Айрим ҳолларда – диагнозни дифференциялаш мақсадида сканерлаш.

Дифференциал диагностика

Қуйидаги касалликлар билан ўтказилади:

•  Диффуз (ёйиқ) токсик буқоқ

•  Аутоимун тиреоидит

•  Бўйин кистаси

•  Қалқонсимон без раки

•  Туберкуляр лимфоденит

Йод танқислигининг клиник манзараси

1.Умумий симптомлари:

а) Бемор шикояти: умумий ҳолсизлик, тез толиқиш, тинка-мадор қуриши, бош оғриши, юрак соҳасида ёқимсиз сезгилар пайдо бўлиши, доимий бўлмаса-да, тез-тез ич кетиб туриши. Булар қалқонсимон без катталашиб бориши билан зўрайиб боради.

б) Бўйиндаги бошқа аъзоларнинг сиқила бошлаганини сезиш, безнинг айниқса ётган вазиятда зўрайиши, нафас қисилиши, бошнинг лўқиллаб оғриши, ютинганда қийинчилик туғилиши ва ҳ.

2.Маҳаллий симптомлар:

а) Қалқонсимон безнинг турли даражада катталашуви.

б) Қалқонсимон безда тугунчалар юзага келиши.

в) Кисталар пайдо бўлиши.

г) Рак ривожланиб қолиши.

3.Қалқонсимон без функцияси бўйича:

а) Эутироид буқоқ

б) Гипотиреоид буқоқ

в) Микседема

д) Ақл-ҳуш (интелект)нингиздан чиқиши, бўй ўсишининг тўхтаб қолиши, дудуқлик пайдо бўлиши, кар-соқов бўлиб қолиши кабилар билан кретинизм юзага келиши.

4.Буқоқнинг жойлашган ўрнига кўра:

а) Кекирдак (трахея)нинг олд юзасида жойлашган буқоқ - кўп учрайди

б) Тўш ортида, ҳалқасимон бўлиб, кекирдак ортида жойлашган буқоқ - атипик жойлашиш.

Йод танқислигининг сурункали тус олиши ва қалқонсимон без функциясининг издан чиқиши кўп ҳолларда қуйидагича ўзгаришларга олиб келади:

Система ва аъзолар

Клиник кўринишлари

1

Қалқонсимон без

Буқоқ, қалқонсимон без касалликлари

2

Юрак-томир системаси

Гипертония, атеросклероз

3

Нерв системаси, психика-руҳият

Болаларнинг ўсишдан тўхтаб қолиши, диққат пасайиши

4

Меъда-ичак йўли

Ичакларнинг бўшанглиги, қабзият, ич кетиши

5

Суяк системаси

Суяк аппарати ривожланишининг издан чиқиши

6

Тери ва мўй (соч)лар

Терининг қуришиб туриши, мўй-сочлар тўкилиши

7

Жинсий безлар

Ҳайз циклининг издан чиқиши, пуштсизлик, потенция сусайиши, жинсий мойилликнинг пасайиши

Дунёнинг турли мамлакатларида озиқ-овқатларни йод билан бойитишнинг ЖССТ (ВОЗ) бўйича методлари:

 

Мамлакатлар

Йод билан бойитиш

1

Европа, МДҲ, Шимолий Америка

Тузни йодлаш (1 тонна тузга 25г. калий йод қўшилади)

2

Австалия, Голландия

Нонни йодлаш

3

Жанубий Америка, Янги Гвинея

Ёғни йодлаш

4

Бошқа мамлакатлар

Йод препаратларини қабул қилиш (антисртумин, Люголь эритмаси)

Ҳозирги пайтда эндемик буқоқнинг олдини олишда тузни йодлаш, таркибида йод тутувчи дори ва витамин препаратлари бериш билан бирга организмга йод киритишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилмоқда: йод билан бойитилган пишлоқ, ёғ + нон бериш ва ҳ.

Овқат таркибида йод етишмаслигининг олдини олиш мақсадида бугунги кунда бизнинг Республикамизда ун-нон ва қандолат мащсулотларига йод қышиб чиқариш йылга қыйилмоқда: «Лаззат» булочкаси, «Қувват» батон ва печеньеси шулар жумласидандир.

Одам организмида йод танқислигининг олдини олиш ва даволаш соҳасидаозиқ-овқат маҳсулотларини йодлаштиришнинг турли ҳил усул ва амалларидан қанчалик фойдаланилмасин улар камчилик ва нуқсонлардан ҳоли эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда, биз эндиликда ўз шароитимиздан келиб чиқиб, уй нонлари – обинонларни йодланган унлардан тайёрлашни тавсия қилмоқдамиз. Бунинг учун уй шароитида 100кг. унга 0,000006кг. калий йод препаратини қўшиш мақсадга мувофиқдир.

Эндемик буқоқнинг олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган йод тутувчи препаратлар

Препаратлар

Йод миқдори

Қўллаш усули

1

Антиструмин таблеткаси

1 таб-да 1 мг. калий йод бор

Кунига 1 таб-дан 2 маҳал ичилади

2

Сувли Люголь эритмаси

1 қисми – йод, 2 қисми-калий йод, 17 қисми - сув

Кунига 5-10 томичидан 2 маҳал ичилади

3

Микройод талеткаси

1 таб-да 0,0005гр. йод + 0,005гр. калий йод + 0,05 валериана бор

Кунига овқатдан кейин 1 таб-дан 2-3 маҳал 10 танаффус билан ҳар 20 кун мобайнида ичилади

4

Калий йод эритмаси

Сувли 3%ли эритмаси-200мл.

Кунига овқатдан кейин 1 ош қошиқдан 3-5 маҳал ичилади.

5

Калий йод эритмаси

0,01 калий йод + 10мл. дист. сув

Кунига овқатдан кейин 2-5 томчидан сутга қўшиб ичилади

6

Натрий йодит эритмаси

0,01 натрий йодит + 10мл. дист. сув

Кунига овқатдан кейин 2-5 томчидан сутга қўшиб ичилади

Йод танқислик ҳолатини даволаш принциплари

•  1-2-3 –даражали эндемик буқоққа чалинган беморлар истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларга йод танқислигининг ўрнини тўлдириш мақсадида йодни микродозаларда буюриш.

•  Аҳолининг санитария-маиший шароитини яхшилашга қаратилган соғламлаштириш чора-тадбирлари мажмуини қўллаш.

•  Беморларнинг кундалик овқати таркибидаги оқсил, ёғ, карбонсув (углевод), микроэлемент ва витаминлар балансини тўғри ушлаш. Уларнинг парҳез овқати таркибида ўсимлик ёғлари, мол ёғи чегараланган бўлиши. Пахта ёғи маъқул кўрилиши.

•  Ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарга профилактика мақсадида йод препаратларини буюриш ёки йод билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишини тавсия қиламиз.

•  Струмоген маҳсулотлар: шолғом, манго, ловия, брюква, гулкарам, сабзи, редиска, ерёнғоқ, соя, исмалоқ каби сабзавотларни кам истеъмол қилиш.

•  Эндемик буқоққа чалинган барча беморларни ва ирсиятида (авлодида) ана шу касалликка мойиллик бўлган кишиларни диспансер ҳисобига олиб кузатувни йўлга қўйиш.

 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
<<< 1 2 3 4 5 6 7 >>>
 
     
 
Ислом олами | Тарихдан нидо | Таҳлиллар | Олимлар | Иқтисодиёт | Шартномалар | Ҳайвонот олами
 
 
Тиббиёт | Пазандачилик | Биласизми | Подшоҳлар | Иқтисодий лўғат | Мақолалар | Яқин Шарқ | Руҳ тарбияси | Коинот
 
 
ali_nasafiy@yahoo.com
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting