<%@ Page Language="C#" ContentType="text/html" ResponseEncoding="windows-1251" %> Тиббиёт сахифаси...

 

 

 
Бош саҳифага қайтиш
     
 

Ўт пуфаги

Ўт пуфаги жигарнинг қуйи юза қисмида мавжуд бўлган мушак халтача бўлиб, ўтга ёрдамчи халта вазифасини бажаради. Жигар ўтни тинимсиз равишда ишлаб чиқариб турса-да, инсон танаси унга бир кунда маълум дақиқаларда эҳтиёж сезади, холос. Натижада, жигардаги ўт унинг томир йўлларига сизиб киради ва жигарга қўшилган пуфаксимон найчалар орқали юқорига силжийди. Қачонки, суюқлик ўн икки бармоқ ичакка кирса, ўт пуфаги торайиб, пуфаксимон найча ичида ўт сиқилади ва ўн икки бармоқ ичакка қараб йўл олади.
Кенг тақалган ўт пуфаги касаллиги бу тошнинг юзага келиши ёки холециститдир.* Тошлар одатда ўтда йиғилган нарсалар, асосан, холестерин туфайли шаклланади. Улар ўт пуфагида қолиб кетиб ёки ўт халтачасида тиқилиб қолиб, қаттиқ оғриқни келтириб чиқаради. Холецистит ҳар доим ўт пуфаги яллиғланиши билан алоқада бўлади.

Ошқозон бези

Ошқозоности бези бу ўн икки бармоқ ичакдан то қоражигаргача давом этган узун бездир. Бу без ёғ, оқсил, углевод ва кислоталарни ҳазм қиладиган ферментлар* ишлаб чиқаради. Оқсил ҳазм қилувчи ферментлар дастлаб ҳаракатсиз ҳолатда бўлади ва улар кичкина ичакда бошқа ферментлар ёрдамида фаол ҳолатга келтирилади. Ошқозоности бези ўз навбатида, улкан миқдордаги ишқорли суюқлик ишлаб чиқариб, ҳазм қилиш трактининг қопланиб қолишини ҳимояловчи кичик ичакдаги мавжуд суюқликни нейтрал ҳолатга келтиради. Булар асосий томир йўлида тўпланиб, умумий ўт найчаларига бирикади ёки ўт найчалари яқинидаги ўн икки бармоқ ичакда йўқ бўлиб кетади. Кўплаб кишилар ўн икки бармоқ ичак ичида очиладиган қўшимча ўта кичик найчага ҳам эгадир.
Сабаби, улар ўзига хос каналлар билан чегаралган бўлиб, ошқозоности бези ферментлари тана тўқималарига зарар бермайди. Бироқ, агар ўт найчалари бекитилган бўлса, бу ферментлар ошқозоности безига қайтиб боради. Яна ўт пуфаги касаллигининг баъзи ҳолларида инфекция ошқозоности безига ёйилиб боради ва у ердаги ферметларнинг нотўғри фаолиятига сабаб бўлади. Бошқа ҳолатда эса, ошқозоности бези ўзидаги суқлик туфайли бузилишдан озор чекиб, натижада ўлим юзага келади.
Ошқозоности бези эндокрин без* функциясини ҳам бажариб, шакар метаболизмини бажариб турадиган гормон инсулларини ишлаб чиқаради. Ҳужайралар мажмуасининг ушбу секрециялари тўғридан тўғри қоннинг ичида юзага чиқади.

Ҳазм бўлиш жараёни

Ҳазм қилиш тракти турли органлари ҳар хил турдаги таомларни ҳазм қилишга мосланган бўлса-да, ёғ ва углеводларни ҳазм қилишда асосий кимёвий жараёни бир хилдир. Ҳар қандай ҳолатда бу жараён ферментлар талаб қилади. Ферментлар оқсиллар бўлиб, кимёвий реакция суръатигина тезлаштиради, ўзлари эса ўзгармайди ҳам, бу реакцияларда иштирок этмайди ҳам. Биргина фермент ўзига хос нарса бўлиб, турли таом молекулаларини ўз ичига олган ҳар хил реакцияларда иштирок этади. Мисол учун, углевод ҳазм қилиш ферменти крахмални солод шакарига ажратиб юборади. Солод шакарини иккита молекулага ажратиш учун эса бошқа фермент талаб этилади. Бошқа ферментлар ёғларни ўз ёпиқ мосламаларида глицеринли ва ёғли кислоталарга ажратиб юборса, бошқалари оқсилларни кислоталарга бўлиб юборади. Чунки, сув фетментлар томонидан ажратиб юборилиши ҳамоноқ мазкур молекулаларга бирикади ва бу жараён фанда гидролиз* деб аталади. Мана энди сиз нима учун улкан ҳажмдаги сув ҳазм бўлишга муҳтож эканлигини тушунишингиз мумкин. Сув нафақат ҳазм қилувчи суюқлик ишлаб чиқариш учун, балки ундаги кимёвий жараённинг ўзида ҳам қўлланилади. Келинг, инсон оғзига таом тушишидан то сингишга тайёр бўлгунича нималар содир бўлишини кўриб чиқамиз.
Оғизда таом чайналади ва сўлакка аралашиб, юмшоқ ҳолатга келади ва ютишга осонлашади. Сўлак крахмали шакардаги баъзи крахмалларнинг ўзгариши туфайли ҳазм қилиш жараёнини пайдо қилади.
Қачонки таом ошқозонга етиб боргач, гидрохлорик кислота ва ферментлардан иборат ошқозон суви томонидан ҳаракатга келтирилади. Мазкур гидрохлорик кислотанинг овқатни суюлтирадиган муҳим хусусияти бор. Бунинг устига, ҳаракатсиз ҳолатда бўлган ошқозон қопламасидаги ҳужайралар томонидан чиқарилган пепсинни* активлаштиради. Гидрохлорик кислота томонидан активлаштирилгач, пепсин оқсилни ҳазм қилишга киришади. Яна бошқа икки фетментлар ошқозон томонидан ажратилади, лекин улар ёши ката кишиларда унча аҳамият касб этмайди. Овқат, ошқозон суви ва шилимшиқ парда яримсуюқ нарсага айланиб кетади. Суюқлик ҳазмни давом эттириш учун ошқозондан кичик ичакка томон йўл олади.
Ўн икки бармоқ ичакда суюқлик жигардан тарқалган яшил-сариқ ўт ва умумий ўт найчалари ўт пуфаги билан аралашиб кетади. Ферментларни йиғиш ўрнига, ўт ёғларни жуда кичик парчаларга бўлиб юборувчи тузларни ўзида тўплаб олади. Бу парчалар ошқозоности безидан келган кучли секрецияга унинг ўта таъсирли ҳаракатда бўлиши учун имкон беради. Ошқозоности суви кўплаб ферментлардан иборат бўлади. Улар қуйидагилар:

1.Lipase. Ўтнинг ҳаракатланиши туфайли кичик парчалардаги ёғларнинг ҳаракатланувчи қисми бўлиб, кучли ошқозоности «lipase» деярли ёғларни ҳазм қилишни амалга оширади. Мазкур жараёнда ёғлар, одатда, икки қисмга- глицерин ва ёғли кислоталарга ажралиб кетади. Булар эса сингишга анча қулайдир. Агар ошқозоности lipase йўқ бўлса, ёғлар ҳазм қилинмаган ҳолдаги ахлат билан чиқиб кетади.
2.Amylase. Мазкур фермент крахмални шакарга айлантиради.
3.Trypsin. Ушбу фермент оқсилларни қон йўналишига кира олувчи кичик ҳажмдаги amino кислоталарга ажратиб юборади.
Ичак суви кўплаб ферментларни ўз ичига олган бўлиб, бу ферментлар шакарни оддий сингиб кетиш ҳолатига келтирувчи уч нарсани maltase, sucrase ва lactase ларни ўз ичига олади. Шуни таъкидлаш керакки, таомда кўплаб кимёвий ўзгаришлар меъда сувлари туфайли ичак трактида пайдо бўлади. Ошқозон суви йўқ бўлса, жиддий ҳазм қилиш муаммоси келиб чиқади.

Сингиш

Ҳазм қилинган таомнинг қонга етиб боришини сингиш дейилади. Кўпгина сингиш ҳолати villi деб аталувчи кичик ичак шилимшиқ пардаси орасида юзага келади.
“Villi” бу бир кичик артерия* ва кичик вена бўлиб, капиллярлар* билан боғлиқдир. Оддий шакар, амино кислотаси, баъзи оддий ёғли кислоталар ва сув – villi даги жуда кичик найча деворлари орқали қонга сингиб кетади. Шу ердан улар асосий система йўли орқали жигарга сақланиб туриш ёки чиқиб кетиш учун ўтади.
Кўплаб ёғлар қонга етиб боришнинг алтернатив методига эгадир. Қон капиллярларига киришнинг ўрнига, улар lacteal деб аталувчи villi даги лимфа найчалари томонидан сингдирилади. Lacteal сўзининг маъноси «сутга ўхшаш» деганидир. Лимфа* ва ёғ эритроцитларнинг аралашуви chyle «сутсимон шира» деб аталади ва лимфада айланиб юриб, юрак яқинидаги қон йўналишига кириб олади.
Овқатдан ҳосил бўлган минераллар ва витаминлар ҳам кичик ичакда сингиб кетади. Минераллар ва баъзи витаминлар сувда эриб, тўғридан тўғри қонга сингиб кетади. Бошқа втаминлар ёғларга бирикиб кетиб, ўша ёғлар билан сингиб кетади. Баъзи Б ва К витаминлари йўғон ичакнинг кўричакдан тўғри ичаккача бўлган қисмидаги бактериялар ҳаракати туфайли юзага келади ва катта ичакда сингиб кетади.

Ҳазм қилиш назорати

Таом ҳазм қилиш тракти бўйлаб ҳаракат қилар экан, унинг ҳаракат суръати ва у ўтадиган ҳар бир орган фаоллиги диққат билан бажарилиши керак. Агар таом жуда секин ҳаракатланса ёки ҳазм қилиш секрециялари тўғри келмаса, тана етарли озиқа оломайди. Агар таом тез ҳаракатланиб, кўп секрециялар ишлаб чиқарилса, ҳазм қилиш тугалланмаслиги ёки ҳазм қилиш тракти қоплами зарарланиши мумкин.
Ҳазм қилишни назорат қилишнинг икки хили мавжуд: асабий ва гормоник. Ҳар иккиси қайта озиқланиш назорати принципларини кўрсатиб беради. Ҳазм этиш фаолиятини назорат қилувчи нервлар қуйи шилимшиқ парда қисмида ва орган деворларининг мускул қатламлари орасида жойлашган бўлади. Ҳаракатланиш кўрсатмалари унга автоном нерв системасидан келади. Умуман, парасимпатик стимуляция фаолиятни оширса, сипматик стимуляция уни сусайтиради. Кўплаб симпатик стимуляция таомнинг ҳазм қилиш тракти бўйлаб ҳаракатини тўсиб қўйиб, ҳазм қилиш тракти қопламини ҳимоялашдаги муҳим бўлган шилимшиқ парда секрециясини ушлаб туради. Ҳазм қилиш бошқарувида мавжуд бўлган гормонлар ҳазм қилиш органлари томонидан ишлаб чиқарилади. Яхшиси, баъзи мисолларга назар ташлайлик.
Нафас олиш, ҳидлаш, ўйлаш, таъм билиш ва оғизда таомни татиб кўриш нерв ситемаси орқали сўлак секрецияларини ва ошқозон сувининг юзага чиқишини кучайтиради. Меъдада мавжуд бўлган таом ощқозон секрециялари ва ҳаракатини осонлаштирадиган гормон гастрин қонидаги енгилликни кучайтиради. Суюқлик ўн икки бармоқ ичакка киргач, нерв импульслари ошқозон ҳаракатини сусайтиради, бу эса таомнинг кичик ичакда тез ҳаракатланишининг олдини олади. Бу ҳаракат негатив қайта озиқланишга яққол мисол бўла олади. Айни вақтда, гормонлар ўз фаолиятини чегаралаш учун ўн икки бармоқ ичакдан ошқозон томон йўл олади. Икки гормон- secretin ва cholecystokenin ларнинг жигар, ошқозоности бези ва ўт пуфаги ўз сувларини юзага чиқаришини кучайтирадиган қўшимча функциялари мавжуд.

Очлик ва иштаҳа

Очлик бу таомга кучли хоҳиш бўлиб, егуликка қорин тўйиши билангина қониқиш ҳосил бўлади. Очлик мия марказларидан келган информация томонидан шаклни ўзгартира оладиган гипоталамусдаги марказ тарафидан бошқарилади. Шунинг учун, аввалги таомдан қолган маданий факторлар ва хотира очликка таъсир эта олади. Бўш қориндаги кучли оғриқ очлик ҳиссини кучайтиради. Таом миқдорининг қисқа вақт бошқарилуви ичак тарафидан ҳаракатга келтириладиган доира ичида мавжуд таом ҳажмини сақлаб қолинишига хизмат қилади. Узоқ вақт бошқарилуви эса ўзига хос қон даражаларини сақлаб қолади.
Иштаҳа очликдан шу жиҳати билан фарқ қиладики, бу ҳам таомга нисбатан хоҳиш бўлса-да, одатда таомга эҳтиёж нуқтаи назаридан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳатто очликдан халос этувчи етарли миқдордаги таомдан кейин ҳам, инсон яна қўшимча таомга иштаҳа сезиши мумкин. Иштаҳанинг сурункали йўқолишини фанда anorexia деб аталиб, сезиларли жисмоний ва маънавий издан чиқишга сабаб бўлиши мумкин. Очлик бошқаруви таркибида мавжуд бўлган юқори мия марказлари ва гипоталамус туфайли ҳиссий ва ижтимиоий факторлар anorexia ривожланишини енгиллатиш мумкин.
Anorexia nervosa психологик хасталик бўлиб, ёш аёлларга озор беради. Баъзан кишиларни том маънода очликка, баъзан ўлимга олиб келади. Яна бир bulimia деб аталувчи хасталик индивидга бир вақтнинг ўзида кўп таом истеъмол қилиб, кейин уларни қайд этиб ташлашга ёки овқатни ҳазм қилишга олиб келувчи улкан ҳажмдаги ич сурадиган дозалар истеъмол қилишга ўргатиб қўяди.

холецистит - ўт пуфагининг яллиғланиши

фермент -тирик ҳужайрада ишлаб чиқариладиган ва организмда модда алмашинувини тартибга солиб турадиган органик модда

эндокрин без - ички секреция бези

гидролиз - мураккаб моддаларнинг сув таъсирида таркибий қисмларга ажралиши

пепсин - овқатдаги оқсилларни эртадиган ва ҳазм қилишга ёрдам берадиган меъда сувининг ферменти

артерия - қизил қон томири

капилляр - жуда ингичка найча

лимфа - организмда қон билан тўқималар ўртасида модда алмашинувини таъминловчи суюқлик

Алишер Курбанов (инглиз тилидан таржима)

Нафас олиш органлари ва хусусиятлари

Одам ва ҳар бир бошқа тирик организм ташқи муҳитдан кислород қабул қилиб, карбонат ангидрид газини чиқариб туриши нафас олиш деб аталади. Нафас олиш ҳар бир тирик организмнинг ҳаёти учун энг зарур физиологик жараёни ҳисобланади. Нафас олиш жараёни қуйидаги қисмлардан иборат:

1) Ўпка алвиолалари ва ташқи муҳит ўртасида кислород ва карбонат ангидрид ўратисдаги алмушинув (ташқи нафас олиш);
2) Ўпка алвиолалари ва ўпканинг капилляр қон томирлари ўртасида кислород ва карбонат ангидрид алмашинуви;
3) қон ва тўқималар ўртасида ксилород ва карбонат ангидрид алмашинуви (ички нафас олиш);
1.Нафас олиш орқали ташқи муҳитдан қабул қилинган кислород иштирокида ҳужайра ва тўқималарда оқсил ёғ ва углеводлар оксидланиб, энергич ҳосил қилади. Ҳужайра ва тўқималарда барча ҳаётий жараёнлар (қўзғалиш, ҳаракатланиш, кўпайиш) ана шу энергия ҳисобига амалга ошади. Бу ҳаётий жараёнлар натижасида ҳосил бўлган карбонат ангидрид гази ҳужайра ва тўқималардан қонга ўтиб , ўпкалар орқали ташқи муҳитга чиқарилади.
2. Нафас олиш аъзоларига бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, кекирдак (трахея), бронхлар, ўпкалар ва плевра пардалари киради.
Бурун бўшлиғи. Бурун бўшлиғи юқори, патски ва иккита ён деворлардан ташкил топган. Бурун бўшлиғи иккига бўлинган. Унинг ички юзаси шилимшиқ парда билан қопланган. Бу пардада жуда кўп майда безлар бўлиб, улардан шилимшиқ суюқлик ажралади. Шиллиқ парда майда қон томирлари ва нерв толаларига бой. Бурун бушлиғининг олдинги қисмида майда тукчалар бўлади. Улар нафас олинадиган ҳаво таркибидаги чанг зарраларини тутиб қолиб, организмни ҳимоя қилиш вазифасини бажаради.
Ҳиқилдоқ. Ҳиқилдоқ 4-6 бўйин умуртқалари рўпарасида жойлашган. У олд томонидан тил ости суяги мускуллари ва тери, ён томондан қон томирлар ва нерв толалари ҳамда қалқонсимон без билан чегараланган. Ҳиқилдоқ ҳаво ўтказувчи нафас йўли вазифасини бажаришдан ташқари, у товуш ҳосил қиладиган овоз аппарати ҳамдир. Унинг ички қавати тукли шилимшиқ моддадан иборат, девори эса тоғай ва мускуллардан ташкил топган.
Ҳиқилдоқ узуксимон, қалқонсимон, ҳиқилдоқ усти каби 3 та йирик тоғайдан ва 3 жкфт майда тоғайдан ташкил топган. Ҳиқилдоқдан ҳаво унинг пастки қисмига туташган нафас йўли, кекирдакка ўтади.
Кекирдак ҳиқилдоқнинг пастки қисмидан, яъни 6-7 бўйин умуртқалари рўпарасидан бошланиб, 5 кўкрак умуртқасигача давом этади ва шу жойда ўнг ва чап бронхларга бўлинади.Унинг узунлиги одамнинг бўйига қараб, 9-13 см.гача етади.
Кекирдакнинг девори 16-20 та айланасимон тоғайлар ва пайлардан ташкил топган. Айланасимон тоғайларнинг орқисми силлиқ мускуллардан иборат.
Бронхлар. 5 кўкрак умуртқаси рўпарасида кекирдакнинг 2га (ўнг ва чап бронхларга) бўлинишидан ҳосил бўлади. Бронхлар ўпка тўқимасига кириб, худди дарахт шохларига ўхшаб жуда кўп майда бронхчаларга тармоқланади ва бора-бора алвиола пуфакчаларига айланади. Кекирдак ва бронхлар нафас йўли ҳисобланиб, улар ҳавони илитиб, намлаб майда чанг зарраларидан тозалаб, ўпка алвиолаларига ўтказади.
Ўпка. Ўпка бир жуфт бўлиб (ўнг ва чап), конуссимон тузилган. Улар кўкрак қафасининг икки томонига жойлашган. Ўнг ва чап ўпканинг ўртасида кекирдак ва қизил ўнгач қон томирлари , айрисион без, нерв толалари, лимфа томирлари ва тугунлар ҳамда юрак жойлашган.
Ўнг ўпка чап ўпкадан каттароқ бўлиб, у юқориги ўрта ва пасики бўлаклардан иборат. Чап ўпка эса юқориги ва пастки бўлаклардан ташкил топган. Ўпкалар пастки томондан диафрагма, орқа томондан умуртқа поғонаси, олдинги томондан тош суяги ва атроф томондан қовурғалар билан чегараланган.
Ўпка тўқимаси дарахтсимон шаклдаги ўртача, майда ва энг майда бронхчалардан ҳамда пуфаксимон алвиолалардан ташкил топган. Ўпка алвиолаларида газ алмашинуви жараёни содир бўлади. Уларнинг девори бир қаватли эпителий тўқимасидан иборат бўлиб, атрофи майда қон томирлари-капиллярлар билан тўрсимон шаклда ўралган. Алвиоларларнинг сони иккала ўпкада 750 млн. атрофида бўлади. Алвиолаларнинг умумий сатҳи 100 м.2 ни ташкил қилади. Улар юзасининг бундай катта сатҳга эга бўлиши ўпка билан атшқи муҳит ўртасида ҳамда алвиолалар билан қон ўртасида газлар алмашинуви тезлашувини таъминлайди.
Ўпкалар ташқи томондан плевра пардаси билан ўралган. У 2 қавтдан (ички ва ташқи) иборат бўлиб, уллар орасида торгина плевра бўшлиғи ҳосил бўлади. Ўпкалар катта қон айланиш доирасидан келган бронхиал артерия томири орқали озиқланади. Кичик қон айланиш доирасининг томирлари, яъни ўпка артериялари ва ўпка веналари ўпка тўқимасини озиқлантиришда иштирок этмайди. Бу томирлардаги қон ўпка алвиолаларига ўзидаги карбонат ангидридни бериб, улардан кислород қабул қилади, яъни виноз қон артериял қонга айланади.
3.Нафас билан қабул қилинадиган ва чиқариладиган ҳавонинг таркиби.
Атмосфера ҳавоси таркибида 20,94% кислород, 0,03% карбонат ангидрид, 79,3% азот бўлади. Бошқа газлар жуда кам миқдорда бўлади. Нафас билан чиқарилган ҳаво таркибида эса, 16,3% кисл. , 4% карбонат ангидрид, 79,7% азот бўлади. Ўпка авиолалари ичидаги ҳаво таркибида 14,2-14,6% кисл. , 5,5-5,7% карбонат ангидрид ва 80% азот бўлади. Тинч ҳолатда одам бир минутда атмосфера ҳавосидан 250-300 мл. кисл. қабул қилади.
Ўпкаларда газ алмашинуви. Нафас органларининг тузилиши мавзусида айтилганидек, одамнинг иккала ўпкасида жуда кўп майда пуфакчалар, яъни алвиолалар бўлиб, уларнинг сони ўртача 750 млн.га яқиндир ва умумий сатҳи 100 м. кв.дан ошади. Алвиолаларнинг бундай катта газлар алмашинуви тез ўтиши таъминлаб туради. Алвиолаларнинг девори жуда юпқа (0,004 мм) бўлади. Уларнинг атрофини майда қон томирлари тўрсимон шаклда ўраб туради.
Тўқималарда газ алмашинуви. Ўпка алвиолалардан диффузия йўли билан қонга ўтган кисл. қизил қон таначалари-эритротситлар такибидаги гимоглабин билан бирикиб,одам танасининг барча тўқмиларига боради. қон билан тўқималар (ҳужайралар) ўртасида газ алмашинуви ҳам худди ўпка алвиолалари билан қон томирлар ўртасидаги газлар алмашинувига ўхшаб диффузия йўли билан боради. қонда кисл.нинг босими юқори бўлганлиги учун у тўқимага ўтади. Тўқимада эса карбонат ангидрид газининг босими юқори бўлиб, у қонга ўтади.
Тўқимага келган артериял қон кисл.ни тўқимага ўтказади ва тўқимадан карбонат ангидрид газини қабул қилиб, виноз қонга айланади. Бу виноз қон юқори ва пастки веналар орқали юракнинг ўнг бўлмасига қуйилиб, ундан ўнг қорингача ўтади. Сўнгра ўпка артерияси ўпка алвиолаларига боради ва ўзидаги карбонат ангидридни беради. Ўпкадан кисл. қабул қилиб атреиял қонга айланади. Бу қон ўпка веналари юракнинг чап бўлмасига ундан чап қоринчага қуйилади. Сўнгра аортага ўтади ва артерия қон томирлари ҳамда майда капиллярларга бўлиниб, тананинг барча тўқима ва ҳужайраларини кисл. билан таъминлайди.
Нафас олишнинг бошқарилиши. Нафас олиш орқали одам организми барча ҳужайра ва тўқималарнинг кисл.га бўлган эҳтиёжи таъминланади. Организмнинг кислородга эҳтиёжи одамнинг тинч ҳолатида кам, ухлаган вақтида ундан ҳам кам бўлиб, жисмоний машқ бажарганда эса кўпайиб тинч ҳолатига нисбатан 5-10 марта ортади.
Одам турли ҳолатда бўлишига қараб, нафас олиши ва чиқариш ҳаракатлари, нафаснинг чуқур ва юзаки бўлиши автоматик ўзгариб туради. Нафас ҳаракатларининг бажарувчи мускуллари фаолияти бир-бири билан чамбарчас боғланган. Бу боғланиш нерв ва гуморал йўл билан бошқарилади.
Жисоний машқлар бажараётганда нафас олиш. Жисмоний меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт машқлари билан шуғулланганда нафас тезлашади. Тинч ҳолатда 1 минутда 16-18 марта нафас олади ва ўпкаларнинг минутлик винтилацияси 8-9 га тенг бўлади. Жисмоний машқлар бажарганда, уларнинг тезлигига қараб, 1 минутда нафас олиш сони 40-60 мартага етади ва ҳатто ундан ҳам ўтиши, ўпкаларнинг минутлик винтеляцияси 50-100 гача кўпайиши мумкин.
Тинч ҳолатда 1 минунтда одам организми 250-300 мл. кислород ўзгартиради. Жисмоний машқлар бажарганда эса, кислород ўзгартириш 450-500 мл.гача кўпайиши мумкин. Бундай кўп миқдордаги кис.ни ўпкадан тўқималарга етказиб бериш учун юрак қон томирлари ситемасининг иш фаолияти кучаяди. Мас., тинч ҳолатда юракнинг систолик ҳажми (юрак бир марта қисқарганда чиқариладиган қоннинг миқдори) 65-70 мл. бўлади, жисмоний машқлар бажарганда 150-250 мл.гача ортади. Бир минутда юрак тинч ҳолатда 70 марта қисқаради, жисмоний машқлар бажарганда эса, қисқариш тезлиги минутига 150-200 мартагача купаяди. Демак, тинч ҳолатда юрак 1 минутда томирларга 5 литр қон чиқарса. , жисмоний машқлар бажарганда эса бу қоннинг миқдори 20-30 литргача кўпаяди.
Нафас олишнинг нерв системасида бошқарилиши. Бош миянинг энг пастки қисми бўлган узунчоқ мияда нафас маркази, орқа миянинг бўйин қисмида диафрагма ҳаракатини бошқарувчи нервларнинг маркази, орқа миянинг кўкрак қисмида қовурғалараро мускулларнинг фаолиятини бошқарувчи нервлар маркази жойлашган.
Узунчоқ миядаги нафас олиш марказидан ҳар 4-5 секунда ритмик равишда нерв импульслари орқа миянинг бўйин ва кўкрак қисмида жойлашган диафрагма ва қовурғалараро мускуллар ҳаракатини бошқарувчи нерв марказларига таъсир қилиб, уларни қўзғатади. Бу қўзғалиш нерв толалари орқали диафрагма ва қовурғалараро мускулларни ҳаракатлантиради. Натижада, нафас олиш ва чиқариш жараёни автоматик равишда бошқарилади.
Нафас олишни бошқарувчи олий нерв маркази бош мия ярим шарлари пўстлоғида жойлашган. Бу олий нерв маркази орқали одам нафас олишни маълум вақт давомида ихтиёрий равишда тўхтатиб туриши мумкин, лекин бунинг натижасида организмда карбонат ангидрид кўпайиб кетиши туфайли узунгчоқ миядаги нафас маркази кучли қўзғалиб, автоматик нафас олиш юзага келади.
Нафас олишнинг гуморал бошқарилиши. қон таркибидаги карбонат ангидрид миқдори нафас олишнинг бошқарилишида муҳим рол ўйнайди. қонда карбонат ангидрид миқдори кўпайса, у узунчоқ миядаги нафас марказини қўзғатади ва нафас олиш тезлашади. қонда карбонат ангидриднинг кўпайиши нафас олиш марказига қўзғатувчи сифатида таъсир этишини Л.Фридик ўз тажрибасида аниқлаган. Бунинг учун наркоз ёрдамида ҳушсизлантирилган иккита итнинг уйқу артериялари ва бўйинтуруқ веналарини кесилиб, бир-бирига шундай уланадики, бунда қон биринчи итнинг танасидан иккинчи итнинг бошига, иккинчи итнинг танасидан биринчи итнинг бошига оқиб борадиган бўлган. Биринчи итнинг трахеясини бармоқ билан босиб, унинг ўпкасига ҳаво кириши тўхтатилади. Шу вақтда иккинчи ит гўё унга ҳаво етишмагандек, тез-тез нафас ола бошлайди. Ҳолбуки, унинг ўпкасига ҳаво тўсилмаган. Бунинг сабаби шундаки, биринчи итнинг босилиб, ҳаво кириши тўсилганлиги туфайли унинг қонида карбонат ангидрид миқдори кўпаяди ва уланган қон томири орқали иккинчи итнинг қонига ўтиб, унинг нафас марказини қўзғатиши натижасида нафас олиши тезлашади.

 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
<<< 1 2 3 4 5 6 7 >>>
 
     
 
Ислом олами | Тарихдан нидо | Таҳлиллар | Олимлар | Иқтисодиёт | Шартномалар | Ҳайвонот олами
 
 
Тиббиёт | Пазандачилик | Биласизми | Подшоҳлар | Иқтисодий лўғат | Мақолалар | Яқин Шарқ | Руҳ тарбияси | Коинот
 
 
ali_nasafiy@yahoo.com
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting