<%@ Page Language="C#" ContentType="text/html" ResponseEncoding="windows-1251" %> Тиббиёт сахифаси...

 

 

 
Бош саҳифага қайтиш
     
 
СОҒЛИҚНИНГ УМУМИЙ АҲВОЛИ

Беморни кўришдан аввал уни синчиклаб кузатинг. Беморнинг кўриниши ёки қанчалик қувватсиз эканлиги, ҳаракатлари, нафаси ва қанчалик ҳуши жойида эканлигини кузатинг. Сувсизланиш ва шок белгилари бор-йўқлигига эътибор беринг.
Бемор яхши ёки ёмон овқатланаётганлигига эътибор беринг. У вазнини йўқотганми? Агар касал анчадан бери оз-оздан вазн йўқотиб келган бўлса, унда сурункали касаллик (узоқ давом этадиган касаллик) бўлиши мумкин.
Тери ва кўз рангига эътибор беринг. Баъзан касаллик таъсирида улар ўзгаради. (Тўқ рангли терида ўзгаришлар билинмаслиги мумкин. Шунинг учун терининг ранги очроқ бўлган жойларни: кафт ёки оёқ тўпиғи, қўл тирноқлари ёки лаблар ва қовоқлар ичини кўринг).
-Лаб ва қовоқлар остининг оқариб қолгани камқонлик белгиларидир. Сил ёки овқатга ёлчимаслик таъсирида терининг оқариши кузатилиши мумкин.
-Тери рангининг қорайгани, одамнинг униқиб кетгани эса очлик таъсири бўлиши мумкин.
-Тери рангининг кўкариши, айниқса, лаб ва тирноқлар остининг кўкариши ёки рангининг тўқлашиб тургани нафас ёки юрак муаммоларидан далолатдир. Ҳушсиз бола рангининг захил (кўкиш-кул ранг) бўлиб кетгани миядаги безгак аломати бўлиши ҳам мумкин.
-Терисининг муздек ва нам бўлиб тургани унинг шок ҳолатида эканлигидандир.
-Бунда териси ва кўз оқларининг сарғайиб тургани гепатит (сариқ касаллиги), жигар циррози, амёба натижасида келиб чиққан жигар абцесси ёки ўт-тош касаллигидан бўлиши мумкин. Бу ҳодиса янги туғилган чақалоқларда ҳам учрайди.
Шунингдек, ёруғлик бир томондан тушаётганда ҳам тери рангининг ўзгаришларига эътибор беринг. Бу иситмалаётган бола терисидаги қизамиқнинг дастлабки аломатларидан бўлиши мумкин.

ИСИТМА (ТАНА ҲАРОРАТИ)

Иситмаси бўлмаган беморнинг ҳароратини ўлчаш оқилона фикрдир. Агар касал жуда оғир бўлса, унинг ҳароратини 4 маҳал ўлчанг ва ёзиб қўйинг.
Агар термометр бўлмаса, бир қўлингиз орқасини касал одам пешонасига, иккинчисини эса ўзингиз ёки бошқа соғлом одам пешонасига қўйинг. Агар беморнинг иситмаси бўлса, сиз фарқни дарҳол сезасиз.
Иситманинг қандай ва қачон чиқиши, қанча вақт давом этиши ва қандай йўқ бўлиб кетишини билиб олиш муҳимдир. Бу эса касалликни топишга ёрдам беради. Иситма чиқариши мумкин бўлган ҳолатлар:

- Оддий шамоллаш ва бошқа вирусли инфекциялар. Ҳарорат юқори эмас.
- Терлама сабабли ҳарорат 5 кун давомида ортиб боради.
- Сил кўпинча тушликдан кейинги енгил иситмаларга олиб келади. Кечаси касал терлайди ва иситма пасаяди.
Ҳар бир оилада термометр бўлиши керак. Бемор ҳароратини кунига 4 маҳал ўлчанг ва ёзиб қўйинг.

Ҳароратни ўлчаш:

1. Термометрни совунли сув ёки спирт билан артинг. Термометрнинг ичидаги ҳарорати 360° дан паст тушгунча қаттиқ силкинг.
2. Термометрни бемор танасига қўйинг.
3. Термометрни қўйган жойингизда 3 ёки 4 минутга қолдиринг.
4. Термометрни кўринг. (Қўлтиқ ҳарорати оғиз ҳароратига нисбатан бироз пастроқ бўлади, орқа пешов ҳарорати эса бир оз юқорироқ бўлади).
5. Термометрни яхшилаб совунлаб ювинг.

Эслатма: Чақалоқлар ҳароратини одатдагидан юқори ёки паст (36° С дан паст) бўлиши жиддий инфекциядан дарак бериши мумкин.

НАФАС

Беморнинг нафас олишига эътибор беринг — нафасининг чуқурлиги (чуқур ёки саёзлиги), тезлиги (қанча тез нафас олиши) ва оғир-енгиллигини текшириб кўринг. У нафас олганда кўкрак қафасининг иккала қисми ҳам тенг ҳаракатланаётганига эътибор беринг.
Агар соат ёки секундомерингиз бўлса, бемор минутига неча марта нафас олишини ҳисобланг (касал тинч бўлган пайтда). Катталар ва ўсмирлар бир минутда 12 дан 20 мартагача нафас оладилар. Болалар учун 30 марта, чақалоқлар учун эса 40 мартагача нафас олиш оддий ҳолдир. Юқори ҳароратли ёки нафас йўлларида жиддий касалликлари (зотилжам (пневмония) каби) бор одамлар одатдагидан кўра кўпроқ нафас оладилар. Катталарда нафас олиш саёз бўлиб, минутига 40 дан ортиқ ёки болаларда 60 дан ортиб кетгани одатда зотилжам (пневмония)дан далолат беради.
Нафас олганда келиб чиқадиган товушларга эътиборингизни қаратинг. Масалан:
-Хириллаб ёки ҳуштаксимон қийналиб нафас олиш — астма бўлиши мумкин.
-Ҳушсиз одамнинг нафас олишидаги хириллаган ёки хурракли шовқинлар — касалнинг тили, шилимшиқ (йиринг) ёки бошқа нарсалар унинг томоғини тўсиб, нафас олишини қийинлаштираётганини билдиради.
Касал нафас олганида қовурғалар орасидаги ёки ўмров тепасида жойлашган чуқурчадаги терининг ичкарига киришини кузатинг. Бу ҳаво ўтиши қийинлашганидандир. Бундай ҳолат томоққа бирор нарса тиқилган, ўпка шамоллаган (пневмония), астма ёки бронхитга чалинган беморларда ўпкага ҳавонинг озроқ кириши кузатилиши мумкин.
Агар бемор йўталаётган бҲлса, йўтал унинг ухлашига халақит бераётганини аниқланг. Унинг балғами бўлса, ранги, миқдори ва таркибида қон бор ёки йўқлигига эътибор беринг.

ПУЛЬС (ТОМИР УРУШИ)

Қон томирининг урушини кузатиш учун бармоқларингизни касал билагига кўрсатилгандек қилиб қўйинг (Қон томири урушини кузатиш учун бош бармоғингизни ишлатманг).
Агар сиз билакдан топа олмасангиз, бўйиннинг иккала чеккасидаги қон томирни топинг ёки қулоғингизни касал кўкрагига қўйинг ва юрак уришини эшитинг (ёки фонендоскопдан фойдаланинг).
Қон томири уришининг кучи, тезлиги ва ўзгармаслигига эътибор беринг. Агар соат ёки секундомерингиз бўлса, минутдаги пульс сонини аниқланг.

ДАМ ОЛАЁТГАН ОДАМЛАР УЧУН ПУЛЬСНИНГ НОРМАЛ СОНИ

Катталар............минутига 60 дан 80 гача.
Болалар.............80 дан 100 гача.
Чақалоқлар.........100 дан 140 гача.

Одамлар машқ қилганда, хавотирланганда, қўрқиб кетганда ёки иситмаси чиққанда пульс сони ортади. Иситма вақтидаги пульс сони ҳар бир градусда (°С) 10—20 тадан ортиб боради.
Одам қаттиқ касал бўлганида унинг пульсини тез-тез ўлчаб, ҳарорат ва нафас сони билан бир қаторда ёзиб қўйинг.
Пульс тезлигидаги ўзгаришларни сезиш муҳимдир. Масалан:
-Кучсиз, тез-тез ураётган томир шок ҳолатини билдириши мумкин.
-Жуда тез, жуда секин, кучсиз ёки нотекис ураётган томир — юрак муаммоларидан бҲлиши мумкин.
-Юқори ҳарорати бор одам томирининг жуда секин уриши — безгакдан бўлиши мумкин.

ҚОН БОСИМИНИ ЎЛЧАШ

Қон босимини ўлчаш тиббиёт ходими учун муҳимдир. У қуйидаги холларда, айниқса, фойдалидир:

-Ҳомиладор аёллар.
-Оналар туғруқдан олдин ва кейин.
-Кўп қон йўқотаётгани (ташқи ёки ички қон кетиш ҳоллари).
-Шок ёки аллергик шок ҳолатидаги одамлар.
40 дан ошган одамлар.
-Семиз одамлар.
-Юрак муаммолари, инсульт, нафас олишга қийналаётган, тез-тез боши оғрийдиган, шишган, қанд касали, сийдик йўлларининг сурункали касалликлари, шишган ёки оғриқли веналари бор одамлар.
-Юқори қон босими бор одамлар.
-Ҳомиладорликдан сақловчи таблеткаларни ичаётган (ёки ичишни режалаштираётган) аёллар.

 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
<<< 1 2 3 4 5 6 7 >>>
 
     
 
Ислом олами | Тарихдан нидо | Таҳлиллар | Олимлар | Иқтисодиёт | Шартномалар | Ҳайвонот олами
 
 
Тиббиёт | Пазандачилик | Биласизми | Подшоҳлар | Иқтисодий лўғат | Мақолалар | Яқин Шарқ | Руҳ тарбияси | Коинот
 
 
ali_nasafiy@yahoo.com
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting