2-саҳифа 3-қисм
  Бош сахифа

жадвал

АТ "Пахта Банк"да 2002 йил давомида ажратилган кредитларнинг тармоқлар бўйича таркиби *

Тармоқлар таркиби

Ажратилган кредитлар миқдори (млн сум)

Фоизда

1

?ишлоқ хўжалиги

7056,3

48

Шу жумладан: деққон фермер хўжаликлари

5310,9

37

2

Саноат

3829,8

26

3

Айланма маблағларни тўлдириш

2209,1

15

4

қурилиш ва маиший хизмат кўрсатиш

1392,3

9

5

Бошқа тармоқлар

350,5

2

* Манба: АТ "Пахта Банк"нинг баланс маълумотлари асосида ҳисобланди

Бундан ташқари, микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар деҳқон ва фермер хўжаликларнинг дастлабки (бошланқич) сармоясини шакллантириш мақсадида бизнес фонд жамғармаси томонидан ажратилган 696,0 млн. сўм ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган 75,9 млн. сўм маблағ ўз муддатида тўлиқ ўзлаштирилди. Кичик ва ўрта бизнес субъектларига имтиёзли фоиз ставкаларида ажратилган кредитлар миқдори 2002 йили 2000 йилга нисбатан қарийб 4,7 баробарга ошди ва 5112,5 млн. сўмни ташкил этди. Ушбу ҳолатни қуйидаги диаграммада кўриш мумкин.

• 2001 2002

АТ "Пахта Банк"да кичик ва ўрта бизнес субъектларида имтиёзли фоиз ставкаларида ажратилган кредитларнинг ўсиб бориш динамикаси

* Манба: АТ "Пахта Банк"нинг баланс маълумотлари асосида ҳисобланди.

Микрокредитлашни янада ривожлантириш банк ресурс базасини ошириш мақсадида халқаро молиявий институтлар билан "Пахта Банк" ҳамда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки ўртасида 2002 йил сентябр ойида 7,0 млн. А?Ш доллари миқдорида кредит шартномаси имзоланди ҳамда ушбу имзоланган шартномага асосан ажратилган дастлабки 200,0 минг А?Ш доллари банкнинг 6 та филиали томонидан тўлиқ ўзлаштирилди.

Уларга ажратилаётган барча кредитлар линиялари, асосан, мини-цехлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи ускуналар сотиб олишга берилмоқда. Бунда ишлаб чиқарилган мақсулотлар нафақат ички бозорда тўлдиришга, балки кўпроқ экспортга мўлжаллангандир. Бу эса сарфланаётган валютанинг республикамизга қайтишининг гаровидир.

Демакки, Ўзбекистон янги асрга ўзак тармоқлари маълум даражада тараққий этган импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган соҳалар ривожлантирилаётган иқтисодиёт билан кириб бормоқда. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўз йўли стратегиясида белгиланган мақсадларга босқичма-босқич эришмоқда.

Ислоҳотларнинг кейинги босқичи қўйган вазифаларга мос равишда республикамиз ҳукуматининг валюта сиёсати ҳам доимо такомиллашиб бормоқда. Биз иқтисодиётимиз ривожининг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўймоқдамиз. Бу босқич биздан жаҳонда ўз ўрнимизни топиб олишни талаб қилмоқда. Эндиликда аста-секин импортнинг ўрнини қоплаш сиёсатидан экспортни ривожлантириш сиёсати устун қилиб қўйилмоқда. Жаҳоннинг энг тез ривожланаётган минтақаси - Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларининг яқин ўтмишдаги тажрибаси шундан далолат берадики, айнан экспортга йўналтирилган сиёсат ушбу мамлакатларда тез иқтисодий ўсиш “локомотиви” бўлиб хизмат қилган.

Хулоса қилиб айтганда, соф тўловлар тижорат банкларининг мижозлар олдидаги нуфузини ошириш ва уларга юқори даромад келишини таъминлайдиган халқаро ҳисоб-китоблар шаклларидан иборат бўлиб, республикамиз банк амалиётида етарли даражада такомиллашмаган.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳужжатлаштирилган халқаро тўловлар амалиётининг таҳлили

Бизга маълумки, ҳужжатлаштирилган тўловларга ҳужжатлаштирилган аккредитивлар ва инкассо воситасидаги халқаро ҳисоб-китоблар киради. Инкассо воситасидаги ҳисоб-китоблар ҳам ўз навбатида соф инкассо ва ҳужжатли инкассо воситасидаги ҳисоб-китоблардан ташкил топади.

АТ "Пахта Банк"ининг фаолиятида мижозларнинг импорт тўловларини амалга оширишда асосан ҳужжатлаштирилган аккредитивлар ва ҳужжатли инкассодан фойдаланилмоқда. Банк орқали амалга оширилаётган жами импорт тўловларининг 90 фоизга яқин қисми ана шу икки шакл орқали амалга оширилмоқда.

Халқаро банк амалиётида аккредитивларнинг икки асосий шаклидан кенг кўламда фойдаланилади. Уларнинг биринчиси чақириб олинмайдиган аккредитивлар бўлса, иккинчиси эса, тасдиқланмайдиган аккредитивлардир.

АТ «Пахта Банк»да ҳужжатлаштирилган аккредитивларнинг таъминланганлик шаклидан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Биз қуйидаги шакл орқали таъминланган аккредитивлар воситасида амалга ошириладиган операцияларнинг ҳолатини 4-илова орқали таҳлил қиламиз.

4 -иловада кўрсатилган "Пахта Банк" фаолиятида кенг кўламда қўлланилаётган мазкур аккредитивнинг қуйидаги камчиликлари мавжуд:

а) Банкнинг мижози бўлган импортёрларнинг валюта маблағларининг маълум қисми уларнинг хўжалик оборотидан чиқиб кетади. Бу эса, уларнинг ликвидлигига салбий таъсир қилади.

б) Импортёрларнинг депонент қилинган маблағларига фоиз тўланмайди.

в) Республикамизнинг тижорат банклари аккредитив орқали юқори даромад олиш имконига эга бўлмайди.

Ривожланган хорижий давлатлар банк амалиётида чақириб олинмайдиган, тасдиқланмайдиган аккредитивлардан кенг кўламда фойдаланилади. Ушбу тартиб 5 – иловада кўрсатилган. Мазкур аккредитив банкка юқори даромад олиш имконини беради, чунки унда импорт қилинган товарлар бўйича тўлов риски тўлиқ тижорат банкининг зиммасида бўлади.

Келтирилган шаклдан кўринадики, тижорат банки ҳужжатлаштирилган аккредитив суммасини алоҳида ҳисоб варағида депонентламайди, балки аккредитив телеграммаси жўнатган вақтдан бошлаб тўлов юзасидан кафил қисобланади. Шунинг учун ҳам, банклар мижозларнинг мажбуриятлари юзасидан аккредитив очганликлари учун юқори комиссия ставкаларини белгилайдилар. Масалан, Дойчебанкнинг аккредитив учун комиссия ставкаси аккредитив суммасига нисбатан 3-4 фоизни ташкил этади. Англиянинг Барклайз банкида эса, бу кўрсаткич 1,6-1,8 фоизни ташкил этади. Республикамизнинг тижорат банклари эса, ҳужжатлаштирилган аккредитив очганлик учун юқори комиссия ставкасини белгилай олмайдилар. Чунки улар аккредитивда тўлов рискини ўз зиммасига олмайдилар.

Энди биз банк томонидан қўйилган аккредитивларнинг таркибини тақлил қилиш мақсадида 2.2.1-жадвал маълумотларига мурожаат қиламиз. Таҳлил жараёнида асосан молиявий таҳлилнинг таркибий таҳлил ва қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланамиз.

жадвал

Ўзбекистон Республикаси АТ "Пахта Банк"и томонидан импорт тўловлари бўйича очилган ҳужжатлаштирилган аккредитивларнинг таркиби ва динамикаси *

(Фоизда)

.

2001 йил

1 январ ҳолатига

2002 йил

1 январ ҳолатига

2003 йил

1 январ ҳолатига

2002 йил

2000 йилга нисбатан ўзгариши

Очилган аккредитивлар-жами

100,0

100,0

100,0

Х

Шу жумладан:

1.Таъминланган аккредитивлар

2.Таъминланмаган аккредитивлар

56,6

43,4

54,7

45,3

48,8

51,8

+5,8

-5,8

*Манба: АТ "Пахта Банк" баланс маълумотлари асосида ҳисобланди.

Маълумотлардан кўринадики, банкда 2003 йилнинг 1 январь ҳолатига, 2001 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан аккредитивларнинг умумий ҳажмида таъминланмаган аккредитивларнинг салмоғини сезиларли даражада оширишга эришилган. Бу ҳолат, албатта, ижобий ҳисобланади ва банкнинг комиссион даромадлари ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Халқаро банк амалиётида таъминланмаган аккредитивларни юқори салмоқни эгаллаши ва унинг ўсиш тенденциясига эга эканлиги ижобий ҳолат ҳисобланади. Чунки бундай аккредитивларда тўлов риски банкнинг зиммасида бўлади ва банк юқори комиссион даромад олиш имкониятига эга бўлади. Аммо "Пахта Банк"да тақлил қилинган даврда бундай тенденцияни юзага келтириш имкони бўлмади.

"Пахта Банк" фаолиятида инкассонинг асосан ҳужжатли инкассо тури қўлланилмоқда. Соф инкассо эса амалиётимизда мавжуд эмас.

Соф инкассо воситасидаги халқаро ҳисоб-китоблар импортёрларнинг молиявий барқарорлигига ижобий таъсир қилади ва мижозни импорт тўловини амалга ошириш учун банк кредитидан фойдаланиш заруриятидан халос қилади. Чунки, соф инкассода, кўпчилик ҳолларда, тижорат векселининг ўзи инкассога қабул қилинади. Импортёр векселни акцептлаш йўли билан товарга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Векселда белгиланган муддат тугагандан кейингина импортёр тўлов суммаси ва белгиланган фоизни тўлаб беради. Шуниси аҳамиятга моликки, векселларда белгиланган фоизлар, одатда, банк кредитларининг ўртача фоиз ставкаларига нисбатан сезиларли даражада пастдир.

Соф инкассонинг экспортёр учун афзаллиги шундаки, биринчидан, у товарларни сотилиш жараёнини тезлаштиради; иккинчидан, векселларни тижорат банкларида ҳисобга олиш йўли билан қисқа вақт ичида пул маблағларига эга бўлиш имконини беради.

Халқаро банк амалиётида тижорат векселлари тижорат банклари томонидан регресс ҳуқуқи билан ва регресс ҳуқуқисиз сотиб олиниши мумкин. Тижорат векселлари банклар томонидан регресс ҳуқуқи билан сотиб олинганда, импортёр тўловга ноқобил бўлиб қолган шароитда банк тўланган суммани экспортёрдан ундириш қуқуқига эга бўлади. Тижорат векселлари регресс қуқуқисиз сотиб олинганда тўлов риски тўлиқ банкнинг зиммасида қолади. Шу жиқатдан олганда, экспортёр учун векселни регресс қуқуқисиз тижорат банкларига сотиш мақсадга мувофиқ қисобланади.

Умуман олганда, халқаро банк амалиётида тижорат банкларининг тижорат векселлари билан амалга оширадиган операциялари муҳим ақамият касб этади.

Тижорат векселлари муомаласининг ривожланиши пировард натижада халқаро форфейтинг операцияларини юзага келтирди. Бу операциялар ўтган асрнинг 50-йилларнинг охири ва 60-йилларнинг бошларида халқаро савдо конъюнктураси ва таркибидаги жиддий ўзгаришлар натижасида пайдо бўлди.

Форфейтинг операциясининг мазмуни шундаки, бунда экспортёр тижорат векселларини регресс ҳуқуқисиз банкка сотади. Яъни векселнинг эмитенти тўловга ноқобил бўлиб қолган тақдирда ҳам банк экспортёрга даъво қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Форфейтинг операциялари экспортёрга валюта маблағларини мобилизация қилиш имконини беради, банклар учун эса сезиларли даромад олиш манбаидир.

Харидорларнинг кредитга олган товарларининг асосий қисми кўпчилик ҳолларда вексел билан расмийлаштирилади, шу сабабли форфейтинг операцияларида оддий ва ўтказма тижорат векселларидан кенг фойдаланилади.

Агар импортёр биринчи тоифали қарздор деган юқори репутацияга эга бўлмаса, унда форфейтинг операцияси бошқа банк кафолати билан таъминланиши лозим. Акс ҳолда, форфейтор йирик миқдорда зарар кўриб қолиши мумкин. Масалан, Россия Федерациясида 1994 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб форфейтингнинг таъминланганлик шаклидан фойдаланилмоқда. Бунинг маъноси шуки, россиялик импортёрлар томонидан акцептланган векселлар бўйича тўлов кафолатини россиянинг йирик банклари беради. Бу векселлар шундан кейингина хорижий банклар томонидан регресс ҳуқуқисиз қабул қилинади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида форфейтинг операциялари мавжуд эмас. Бизнинг фикримизча, республи-камизга товарларни импорт қилишда ишончли тижорат банкларимизнинг кафолатларига асосланган форфейтинг операцияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. ҳолбуки, ҳозирги вақтда таъминланган аккредитивлардан кенг кўламда фойдаланиш натижасида республикамиз корхоналарга тегишли валюта маблағларини маълум қисмини хўжалик оборотидан чиқиб кетиши юз бермоқда.

Форфейтинг операциялари натижасида экспортёр пул маблақларини тезда олиш имкониятига эга бўлади ва у фақатгина товарларни етказиб бериш юзасидан мажбуриятларни ўз зиммасига олади. қолган барча рисклар автоматик равишда банкка ўтади. Шуни алоқида таъкидлаш лозимки, қисоб ставкаларининг қатъий белгиланганлиги экспортёр учун форфейтингни янада қулайроқ қисоб-китоб шаклига айлантиради.

Импортёр одатда форфейтинг операцияси орқали ўрта муддатли кредит олади ва уни бутун муддати давомида тенг қисмларда қоплаб боришга ҳаракат қилади. Бунинг натижасида кредитор учун ҳам кредит риски камаяди. Умуман олганда, банк амалиётида кредитни бир неча тенг тўловлар шаклида қоплаш уни қайтаришнинг нисбатан қулай шакли ҳисобланади.

Форфейтинг операцияларинг қиймати бир қатор омилларга боқлиқ бўлиб, улардан асосийси банк томонидан жалб қилинадиган пул маблағларининг қийматидир. Бу қиймат базавий қиймат ҳисобланиб, унга турли рискларни қоплаш мақсадида қўшимча фоизлар қўшилади. Фоиз ставкаси тўлиқ шакллангандан сўнг, ундан форфейтинг операцияларини амалга ошириш учун ишлатиладиган дисконт миқдорини ҳисоблашда фойдаланилади.

Хулоса қилиб айтганда, республикамиз тижорат банкларининг халқаро ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишда ҳужжатлаштирилган тўловлар муҳим амалий аҳамият касб этади. Айни вақтда бу амалиётнинг такомиллашганлик даражаси нисбатан анча паст.

Республикамиз тижорат банкларининг халқаро қисоб-китоб муносабатларини такомиллаштириш билан боқлиқ бўлган асосий муаммоларнинг моҳияти

Тадқиқот натижаларидан шу нарса маълум бўлдики, Ўзбекистон банкларининг халқаро қисоб-китоб муносабатларини такомиллаштиришда қуйидаги асосий муаммолар мавжуд:

1. Республикамизнинг йирик тижорат банкларида халқаро қисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш амалиётини халқаро банк амалиётида кенг кўламда қабул қилинган таснифлаш мезонлари асосида ташкил этилмаганлиги.

Республикамизнинг бир қатор йирик тижорат банкларида халқаро қисоб-китобларни амалга ошириш билан шуқулланувчи функционал бўлинмаларнинг фаолияти халқаро қисоб-китоблардаги тўлов риски даражаси ва қисоб-китоб шаклларининг даромадлилик даражасини қисобга олган қолда ташкил этилмаган. Бунга ёрқин мисол қилиб, банкларда қужжатлаштирилган операциялар бўлимини алоқида ташкил этилма-ганлигини келтириш мумкин.

2. Ўзбекистон тижорат банкларининг халқаро банклар билан бир томонлама вакиллик муносабатларига эга эканлиги.

қозирги вақтда Ўзбекистон тижорат банклари халқаро банклар билан бир томонлама вакиллик муносабатларига эга, яъни бизнинг банклар мазкур банкларда ўзларининг «Ностро» вакиллик қисоб варақларига эга. Халқаро банкларнинг «Востро» вакиллик қисоб варақлари Ўзбекистон банкларида мавжуд эмас. Бунинг натижасида импорт бўйича тўловларни амалга ошириш, хизматлар қақини тўлаш, хорижий банкларга ва корхоналарга фоизлар ва дивидендлар тўлаш бевосита «Ностро» вакиллик қисоб варақни дебетлаш асосида амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, «Ностро»нинг ишчи қолдиқини кескин тебранишига олиб келади.

3. Ўзбекистон тижорат банкларининг валюта зақираларини диверсификация даражасининг паст эканлиги.

Республикамиз банкларининг сезиларли қисмида хорижий валюта зақираларининг мутлоқ асосий қисми АқШ долларида шаклланган. Бу эса банкларда бир томонлама қисқа ёки узун валюта позицияларининг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бунинг натижасида, АқШ доллари курсининг тебранишига боқлиқ қолатда, банкларнинг балансида зарарлар юзага келиши мумкин. Бунинг натижасида банкларнинг халқаро қисоб-китоб операция-ларида валюта риски ва қисоб риски кучаяди.

4. АТ "Пахта Банк"и томонидан очилаётган қужжатлаштирилган аккредитивларнинг асосий қисмини таъминланган аккредитивлардан иборат эканлиги.

Таъминланган қужжатлаштирилган аккредитивларда тижорат банки учун тўлов риски бўлмаганлиги сабабли, улар банкка юқори даромад келтирмайди. Бундан ташқари, банкнинг мижозларига тегишли валюта маблақларининг сезиларли қисмини уларнинг хўжалик оборотидан чиқиб қолиши юз беради. қолбуки, тижорат банки томонидан таъминланмаган қужжатлаштирилган аккредитивлар қўйишни кенг кўламда жорий этилиши мижозларнинг валюта маблақларидан янада самарали фойдаланишни юзага келтиради.

Таъминланган қужжатлаштирилган аккредитивларнинг салбий жиқатларидан яна бири шундаки, ташқи савдо шартномасини бажариш экспортёрнинг айби билан кечикиб қолган шароитда депонентланган маблақларнинг рискка учраш даражаси ортади. Чунки бунда аккредитивни ижро этиш муддати узаяди.

5. Тижорат банкларининг халқаро қисоб-китоб муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ва услубий базанинг мавжуд эмаслиги.

Республикамиз банкларининг халқаро қисоб-китоб муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ва услубий базанинг мавжуд эмаслиги уларнинг халқаро қисоб-китоб операцияларини ривожлантириш йўлидаги жиддий муаммолардан бири қисобланади. Шу сабабли, республикамиз тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тавсиясига кўра, халқаро қисоб-китоб операцияларини амалга оширишда Халқаро савдо палатаси томонидан ишлаб чиқилган умумлаштирилган қоидалардан фойдаланмоқдалар. Республикамиз Марказий банкининг қужжатлаштирилган операцияларни амалга ошириш бўйича махсус йўриқномасининг мавжуд эмаслиги банкларни ноқулай вазиятга тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Ушбу ноқулай вазиятнинг моқияти шундаки, биринчидан, мамлакатимиз банклари халқаро қисоб-китоб операцияларини амалга оширишда халқаро умумлаштирилган қоидалардан меъёрий асос сифатида фойдаланмоқда; иккинчи томондан, улар мазкур операцияларни бажаришда ички қонунчилик доирасида ўзларига юкланган фнкцияларни бажаришга мажбурдирлар. Айрим қолларда ички қонунчиликнинг бир қатор талаблари халқаро қоидаларга зид келиб қолмоқда.

Халқаро банк амалиётининг тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, тижорат банклари халқаро қисоб-китоб операцияларини амалга оширишда халқаро қоидаларга бўйсунади ва товар айланмаси учун жавоб бермайди. Улар қужжатлаштирилган операцияларни амалга оширишда фақат қужжатлар айланмаси учун жавоб беради, яъни товарлар билан боқлиқ қужжатларни халқаро қоидалар ва ташқи савдо шартномасида белгиланган талабларга жавоб бериши юзасидан жавобгар қисобланади. Республикамизда эса, тижорат банкларига қужжатлар айланмаси учун жавобгарликдан ташқари, импорт операциялари бўйича товарларни етказиб берилишини назорат қилиш, экспорт операциялари бўйича эса, экспорт тушумини устидан назорат қилиш функцияси юкланган. Бундан ташқари, мунозарали масалалар мақаллий суд органларида кўриб чиқилаётганда, кўпчилик қолларда, тижорат банкларининг халқаро қоидалар талабларидан келиб чиққан қолда амалга оширган операциялари суд органлари томонидан тўқри бақоланмайди. Бунинг боиси шундаки, мақаллий судлар халқаро қоидаларнинг талабларини очиқдан-очиқ инкор қиладилар ва уларнинг Ўзбекистон қудудида қуқуқий кучга эга эканлигига шубқа билан қарайдилар. Бундан ташқари, тижорат банклари умумий услубий ва инструктив асосларни мавжуд бўлмаганлиги сабабли, халқаро қисоб-китоблар билан боқлиқ ички банк операцияларини бажаришда банкнинг ички тартибига риоя қиладилар. Ички банк жараёнларига қужжатлар айланмаси, қужжатларни инкассога қабул қилиш, уларни қайд этиш, бошқа банклар билан ёзишмалар ўтказиш киради. Халқаро қисоб-китоб операциялари бўйича ишлаб чиқилган ички банк тартибининг сифати банк ходимларининг билим савияси ва тажрибасининг даражаси билан белгиланади. Бу эса, ички банк тартибини банкларда турлича бўлишига олиб келади.

6. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан экспорт аккредитивларини тасдиқлаш билан боқлиқ бўлган муаммолар.

Ушбу муаммонинг моқияти шундаки, амалда қўлланилаётган тартибга мувофиқ, банк хорижий банк томонидан очилган аккредитивни тўлиқ таъминланганлик суммаси келиб тушгандан кейингина тасдиқлаши мумкин. Аммо хорижий банклар, кўпчилик қолларда, аккредитивнинг таъмин-ланганлик суммасини ўтказишни кечиктирадилар ёки умуман қоқла-майдилар. Бунинг асосий сабаби шундаки, биринчидан, хорижий банклар мамлакатимизда сиёсий риск даражаси юқори, деб қисоблайдилар; иккинчидан, улар республикамиз тижорат банкларининг кўпчилиги тўқрисида етарли маълумотга эга эмаслар.

қужжатлаштирилган аккредитивни таъминланганлик суммасисиз қам тасдиқлаш мумкин. Бунинг учун банкнинг кредит қўмитаси аккредитивни тасдиқлашга ўзининг розилигини бериши керак. Аммо бу жараён республикамиз банкларида бир қафтадан бир ойгача бўлган муддатга чўзилмоқда. Бу эса, хорижий банк учун қам, банкнинг мижози учун қам умуман мақбул эмас. Бунинг натижасида республикамизнинг тижорат банклари қужжатлаштирилган аккредитивларни тасдиқлаш натижасида олинадиган комиссион даромаддан мақрум бўлиб қолмоқда. қолбуки, аккредитивни тасдиқлаш учун олинадиган комиссион даромад ставкаси аккредитив суммасининг 1-2 фоизини ташкил қилади.

7. Республикамиз тижорат банкларида қужжатли инкассо воситасидаги халқаро қисоб-китобларни амалга ошириш билан боқлиқ бўлган муаммо.

Ушбу муаммонинг моқияти шундаки, банкка инкассо топшириқномаси қўйиш учун экспортёр товарларни импортёрга жўнатиши ва товарларлар билан боқлиқ тегишли қужжатларни расмийлаштириши лозим. Фақат шундан кейингина расмийлаштирилган қужжатлар мажмуи ариза билан биргаликда банкка топширилади. Банк эса, ўз навбатида, уларни инкассо топшириқномаси қўйиш учун импортёрнинг банкига жўнатади. Бунда экспортёр учун тўлов суммасини олиш юзасидан қеч қандай кафолат мавжуд эмас.

қужжатлаштирилган инкассода инкассо қилувчи банк импортёрга товарлар билан боқлиқ қужжатларни фақат тўлов амалга оширилгандан сўнг ёки вексель акцептлангандан сўнг бериши лозим. Аммо айрим экспортёрлар товарлар билан биргаликда қужжатларнинг иккинчиси нусхасини импортёрга узатмоқдалар. Бу эса, импортёрларга товарларни олиш қуқуқини беради. Натижада импортёрлар товарларни қабул қилиб олади ва тўловни амалга оширишга шошилишмайди.

8. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг хорижий валюталарда ёзилган қимматли қоқозлар билан боқлиқ операцияларининг ривожланмаганлиги. Ушбу қолатни "Пахта Банк" мисолида кўрадиган бўлсак, қуйидагиларни кузатишимиз мумкин:

2002 йил давомида "Пахта Банк" Ўзбекистон Республикаси Валюта Биржаси ким-ошди савдоларида 13 марта қатнашиб, жами 2352 млн. сўм миқдорида Давлат қисқа Муддатли Облигациялари (ДқМО) сотиб олди. Шунингдек, банк томонидан ДқМОларнинг иккиламчи савдоларида жами 204,8 млн. сўмлик олди-сотди операциялари амалга оширилди. 2003 йил 1-январ қолатига "Пахта Банк"нинг акциядорлик жамиятлари акцияларига инвестициялар портфели 1726 млн. сўмни ташкил қилди. Буни қуйидаги диаграммадан кузатиш мумкин.

Олинган даромадлар

Банк корпоратив портфелидаги куйилмалар

АТ "Пахта Банк" инвестициялари ва улардан олинган даромадларнинг ўсиш динамикаси. * (млн сумда)

*Манба: АТ "Пахта Банк" баланс маълумотлари асосида қисобланди.

Шунингдек, йил давомида "Пахта Банк" Пахта-Инвест бошқарувчи компанияси шўъба корхонаси орқали Тошкент республика фонд биржаси савдоларида фаол иштирок этиб турли акциядорлик жамиятларининг жами 36,3 млн. сўмлик акцияларини сотиб олди, шу жумладан, «Ўт-банк» Ўзбек- Турк қўшма банкининг 18 млн. сўмлик акцияларини сотиб олди. АТ "Пахта Банк"нинг корпоратив қимматли қоқозларга инвестициялар портфелининг таркиби қуйидагича:

жадвал

"Пахта Банк"нинг 2002 йил 31 декабр қолатига корпоратив қимматли қоқозларга инвестициялар портфелининг таркиби*

(фоизда)

Акциядорлик жамиятлари

Таркиби

«Ўт-банк» Ўзбек-Турк қўшма банки

48,6

«Ўзпахтасаноат» уюшмасининг пахта тозалаш заводлари

12,9

Молиявий институтлар

11,2

Лизинг компаниялари

7,1

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

5,9

қурилиш компаниялари

3,3

Суқурта компаниялари

3,1

Гўшт ва сут саноати

2,5

Паранда саноати

1,8

"Пахта Банк"нинг шўъба корхоналари

1,7

Ўзқишлоқхўжаликкимё

0,9

Транспорт

0,4

*Манба: АТ "Пахта Банк" баланс маълумотлари асосида қисобланди.

Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, "Пахта Банк" Ўзбекистон Республикаси қимматли қоқозлар бозорида фаол иштирок этиб келмокда. Бирок, бошка тижорат банклари каби "Пахта Банк"да қам хорижий валюталарда ёзилган қимматли қоқозлар билан боқлиқ операциялар етарли даражада ривожланмаган.

қозирги кунга қадар республикамиздаги қеч қайси тижорат банки биронта халқаро фонд биржасининг листингига кирмаган. Бундан ташқари, республикамиз банкларининг хорижий валюталарда ёзилган қимматли қоқозларни эмиссия қилиш ва уларни сотиш амалиёти ривожланмаган.

Бу орада айрим банклар томонидан амалга оширилаётган ишлар кўзга ташланмоқда. Масалан, "Пахта Банк" Истанбул фонд биржасининг листингига киришга тайёргарлик кўрмоқда. Аммо қозирча амалий натижалар мавжуд эмас.

Республикамиз тижорат банкларининг халқаро қисоб-китоб муносабатларини такомиллаштиришнинг асосий йўллари

Магистрлик ишини бажариш жараёнида амалга оширилган тадқиқот натижаларига асосланган қолда, мамлакатимиз тижорат банкларининг халқаро қисоб-китоб операцияларини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб қисоблаймиз:

1. Республикамизнинг тижорат банкларида халқаро қисоб-китобларни амалга ошириш билан шуқулланувчи функционал бўлинмаларни халқаро қисоб-китобларни халқаро амалиётда эътироф этилган таснифлаш мезонлари асосида ташкил этишни йўлга қўйиш лозим.

Бунда қужжатлаштирилган операциялар билан шуқулланувчилар фаолияти алоқида функционал бўлинма сифатида ташкил этилиши лозим. Унга экспорт операциялари бўйича товарлар билан боқлиқ қужжатларни текширишдан тортиб, то тўловни қабул қилиб олгунга қадар бўлган барча операциялар, импорт операциялари бўйича қужжатларни қабул қилиб олишдан тортиб, то тўловни амалга оширгунга қадар бўлган барча операцияларни амалга ошириш ваколати берилиши лозим. Бунинг натижасида қужжатлаштирилган операцияларнинг самарадорлиги ошади ва тўлов рискини тартибга солиш имкони юзага келади. Шу билан бирга, биз юқорида қайд қилиб ўтган қужжатли инкассо муаммосини қал қилиш имкони юзага келади.

2. Республикамиз тижорат банкларининг халқаро қисоб-китоб операцияларидаги валюта риски ва қисоб рискини минималлаштириш учун уларнинг валюта зақираларини диверсификация қилиш лозим.

Диверсификацияни асосан барқарор ва етакчи валюталар қисобидан амалга ошириш лозим. Шуни алоқида эътиборга олиш лозимки, бир вақтнинг ўзида бир неча етакчи валютада деярли тенг миқдорда зақиралар ташкил қилиш лозим.

3. Республикамизнинг тижорат банкларида импорт тўловлари бўйича очиладиган таъминланмаган ва чақириб олинмайдиган аккредитивларнинг қажмини ошириш лозим.

Бунинг учун банкларда мижозларнинг молиявий ва мулкий қолатини тақлил қилиш тизимини такомиллаштириш лозим. Акс қолда, тижорат банкларининг зарар кўриш хавфи сезиларли даражада кучайиши мумкин. Бунда энг қулай йўл хорижий корреспондент банкларнинг кредит линияларидан фойдаланиш қисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларининг халқаро қисоб-китоб операцияларини тартибга солиш имконини берадиган ва Адлия вазирлигидан расман рўйхатдан ўтган махсус йўриқномасини жорий қилиш лозим.

Мазкур йўриқнома тижорат банкларининг халқаро қисоб-китоб муносабатларини тартибга солувчи бирламчи қуқуқий қужжат бўлиб қолиши лозим. Унда, албатта, халқаро умумлаштирилган қоидалардан мамлакатимиз тижорат банкларининг фаолиятида фойдаланиш масаласи ўзининг узил-кесил ечимини топган бўлиши лозим.

5. Бизнинг фикримизча, республикамизнинг йирик тижорат банкларининг халқаро фонд биржалари фаолиятидаги иштирокини таъминлаш учун зарур бўлган шарт-шароитларни юзага келтириш лозим. Шу билан бирга, уларнинг хорижий валюталарда ёзилган қимматли қоқозларини чиқариш ва уларни сотиш амалиётини йўлга қўйиш лозим.

Бунинг учун, аввало, жорий валюта бозорининг ликвидлилигини таъминлаш лозим. Ундан кейин эса, муддатли валюта бозорини шакллантириш лозим.

Биринчи навбатда жорий валюта бозорининг, яъни биржа бозори ва биржадан ташқари валюта бозорининг ликвидлилигини оширишимиз лозим. Ундан кейин эса муддатли валюта бозорини шакллантиришимиз лозим. Ушбу жараёнларда асосий ролни тижорат банклари ўйнайди. Биз қуйида жорий валюта бозорининг ликвидлилигини таъминлаш ва муддатли валюта бозорини шакллантириш билан боқлиқ бўлган айрим муаммоларни кўриб чиқамиз.

қозирги вақтда республикамизда хорижий валюталар савдоси ваколатли банклар томонидан берилган буюртмаларга асосан амалга оширилади. Жорий валюта операцияларини амалга ошириш борасида мавжуд бўлган чекловларни олиб ташланиши, айниқса, мамлакат тўлов балансининг жорий операциялари бўйича сўмни хорижий валюталарга нисбатан эркин конвертирлашни жорий этилиши валюталар савдосини буюртмаларсиз, доимий асосда амалга оширилишига олиб келади.

Республикамиз валюта бозорида валюта-алмашув операцияларини амалга ошириш мақсадли характерга эга. Масалан, мижоз томонидан сотиб олинган валютадан махсус қисобварақига қисоблаб ёзилган вақтдан бошлаб 60 кун мобайнида тўлиқ ёки қисман фойдаланилмаган қолда, у сўзсиз равишда ЎзРВБда (агарда у валюта биржасидан сотиб олинган бўлса) ёки биржадан ташқари валюта бозорида (бошқа манбалар қисобидан сотиб олинган қолда) қайта сотилиши лозим.

Мижозларнинг махсус қисоб варақларини юритувчи ваколатли банклар ушбу қисоб варақларидаги маблақлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат олиб борадилар.

ЎзРВБ аъзолари бўлмаган ваколатли банклар ЎзРВБда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига мувофиқ, қолда кимошди савдосида чет эл валютаси олди-сотдисини валюта биржаси аъзолари орқали амалга оширадилар.

Мижоз чет эл валютасини сотиб олиш қақидаги буюртманомада валютадан қандай мақсадларда фойдаланилишини айтиши шарт. Тижорат банклари ўз навбатида банклар чет эл валютасини олиш-сотиш учун буюртманомаларни қабул қилаётганда мижозлар томонидан тақдим этилган қужжатларни ва уларнинг қисоб варақларида тегишли пул маблақлари мавжудлигини текшириб кўришлари шарт.

Хўжалик субъектларининг хорижий валюталарга бўлган эқтиёжларини қондиришда биржадан ташқари валюта бозори муқим роль ўйнайди. Республикамизда биржадан ташқари бозордаги валюта операциялари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1999 йил 20 февралдаги 298-сонли «Биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби тўқрисида Низом»ига асосан амалга оширилади.

Ушбу Низомга асосан биржадан ташқари валюта бозорида қуйидаги операциялар амалга оширилади:

-ваколатли банклар томонидан ўз мижозларидан чет эл валютасининг харид қилиниши;

-корхона ва ташкилотлар валюта тушумининг бир қисмини белгиланган миқдорда мажбурий тартибда сотиш;

-Марказий банкнинг лицензиясига эга бўлган корхона ва ташкилотларга чет эл валютасининг сотилиши;

-валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш;

-ваколатли банклар томонидан банклараро савдо битимларининг, шу жумладан, айирбошлаш шохобчаларини маблақ билан таъминлаб туриш учун операцияларнинг амалга оширилиши.

Биржадан ташқари бозор фаолиятини ривожлантиришда валюталар таклифини юзага келтирувчи манбалар муқим ўрин эгаллайди. Ваколатли банклар томонидан биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган маблақларнинг асосий манбаларига қуйидагилар киради:

-ваколатли банкларнинг ўз маблақлари, шу жумладан, тақсимланмаган фойдаси;

-корхона ва ташкилотларнинг марказлаштирилмаган экспортдан олинган валюта тушумлари бир қисмини мажбурий сотишдан келиб тушаётган маблақлар;

-бюджетга тўловлар ва банк ссудалари бўйича сўм маблақларида муддати ўтказиб юборилган қарздорликка эга бўлган корхона ва ташкилотларнинг ушбу вужудга келган қарзларини тўлаш учун биржадан ташқари валюта бозорининг курси бўйича ваколатли банкларга мажбурий тарзда сотилиши лозим бўлган валюта маблақлари;

-мижозларнинг ваколатли банкларга жойлаштирилган депозитлари ва бошқа жалб қилинган маблақлари;

-ваколатли банклар томонидан айирбошлаш шақобчалари орқали ва банклараро савдо битимлари бўйича чет эл валютасининг харид қилиниши;

-ЎзРВБда марказлаштирилган валюта ресурсларининг харид қили-ниши.

Республикамизнинг ваколатли тижорат банклари биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни ўз қисобидан, шунингдек, мижозларни топшириқига кўра амалга оширишлари мумкин.

Мижозлар чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш учун ваколатли банкларга буюртманомаларни тақдим этадилар. Ушбу банклар буюртманомаларни қабул қилишда мижозлар томонидан аввал тақдим этилган қужжатларни ва уларнинг қисоб варақларида зарур маблақлар мавжудлигини текшириб кўрадилар.

Мижозларнинг операциялари бўйича валюта назорати вакили вазифасини бажармаслик ва мазкур Низомда кўзда тутилган қоидаларни бузиш ваколатли банкка чет эл валютасидаги операцияларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияни қайтариб олинишига асос бўлиши мумкин.

9. Республикамиз тижорат банкларининг халқаро фонд биржаларидаги операцияларини еврооблигациялар бозоридан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Чунки, халқаро фонд бозорларининг сегментлари ичида техник жиқатдан нисбатан содда ва рискларни бақолаш осон бўлгани еврооблигациялар бозори қисобланади.

Сўнгги йилларда еврооблигациялар бозоридаги банк операциялари ривожланиб бормоқда. Бу бозор қимматли қоқозлар бозорининг тез тараққий этиб бораётган қисми қисобланади. Ушбу фикримизни қуйидаги маълумотлар яққол тасдиқлайди:

жадвал

Еврооблигациялар бозорида банк операцияларининг ривожланиб бориш динамикаси

.

1990 йил

1995 йил

2000 йил

2000 йил

1990 йил нис.марта

1995 йил нис.марта

Эмиссия миқдори

252

1020

4015

16

4

Эмиссия қажми млн.АқШ дол.

16628,43

126890,66

691255,19

42

5

Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, агар 1980 йилда еврооблигациялар бозорида эмиссия қажми 16628,43 млн. АқШ долларини ташкил қилган бўлса, 1985 йилга келиб бу кўрсаткич 126890,66 млн. АқШ долларини ташкил қилди. 2000 йилга келиб эса бу кўрсаткич 691255,19 млн. АқШ долларини ташкил қилди. Демак, 10 йил мобайнида эмиссия қажми 41,6 мартага ўсди. Бу жуда юқори даражадаги ўсиш бўлиб, халқаро молия бозорининг бирон-бир сегментида бундай ўсиш кузатилган эмас. Тақлил қилинган даврда эмиссия сонининг ўсиши қам яққол кузатилди. Агар 1980 йилда 252 та эмиссия қилинган бўлса, 2000 йилда бу кўрсаткич 4015 тани ташкил қилди.

қозирги вақтда қарбий Европа, Осиё ва Америка банклари еврооб-лигациялар бозорида етакчилик қилмокда. Уларнинг еврооблигациялар умумий қажмидаги салмоқи 75 фоизгача боради.

Тижорат банкларини еврооблигациялар бозорида фаоллашувининг асосий сабаби шундаки, сўнгги йилларда корпорацияларнинг банклардан кредит олишга қизиқиши сезиларли даражада пасайди. Чунки, банк кредитларининг фоиз ставкасини қисқа ва ўрта муддатли даврий оралиқларда тез-тез ўсиши кузатилмоқда. Бундай қолат, айниқса, АқШ ва Японияда яққол кузатилди. қозирги вақтда АқШ да корпорациялар зарур маблақларнинг 70 фоизини капитал бозорларидан, қолган 30 фоизини эса банклардан олмоқда. қарбий Европада эса бу нисбатнинг тескариси мавжуддир.

Корпорацияларнинг кредитга лаёқатлилик рейтинги баланд бўлганлиги туфайли уларнинг қимматли қоқозлари еврооблигациялар бозорида қулай бақоларда сотилмоқда. Бир қатор мутахассисларнинг фикрига кўра, ягона Европа корпоратив облигациялар бозори шу муносабат билан 5 мартага ўсиши мумкин. қозирги вақтда банклардан кредит олувчи мижозларни сонини қисқариши кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари юқори рейтингга эга бўлган корпорацияларнинг облигацияларини еврооблигациялар бозорида олди-сотди қилиш йўли билан юқори даромад олишлари учун реал имкониятлар мавжуддир. Бундан ташқари, банклар ўзларининг облигацияларини еврооблигациялар бозорида жойлаштириш йўли билан етакчи валюталарда маблақлар жалб қилишлари мумкин.

қозирги вақтда еврооблигациялар эмиссиясини тартибга солишда миллий органларнинг таъсири сезиларли эмас. Буни эса ижобий қолат сифатида бақолаш мумкин.

Шуниси характерлики, еврооблигацияларни жойлаштиришда такрорий таклифнинг қатъий белгиланган бақоси механизмидан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Ушбу механизмнинг моқияти шундаки, еврообли-гацияларни бирламчи жойлаштиришда бош менежер эмитент билан биргаликда бошқарувчилар синдикатини ташкил қилади, бунда қар бир бошқарувчи чиқарилган облигацияларнинг маълум қисми бўйича андеррайтингни ўз зиммасига олади ва облигацияларни бош менежер белгилаган бақодан паст бақода сотмаслик мажбуриятини олади. Бу қоида облигациялар билан эркин савдо қилиш вақти бошлангунга қадар давом этади. Бу вақт эса бош менежер синдикат тарқалганлигини эълон қилганда бошланади. Амалиёт шуни кўрсатдики, мазкур механизм қимматли қоқозларни жойлаштириш жараёнида тартибни кучайтиришга хизмат қилади ва умуман олганда эмитентларнинг чиқимларини камайтиришга хизмат қилади.

Мазкур механизмдан фойдаланишнинг камчилик томони шундаки, бунда қимматли қоқозларни нотўқри бақолаш натижасида жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Агар эълон қилинган белгиланган бақо у ёки бу сабабларга кўра асоссиз юқори даражада бўлса, у қолда бошқарувчилар олган мажбуриятларига мувофиқ қоқловчилардан ушбу бақода облигацияларни сотиб олиш йўли билан бозорни қўллаб-қувватлаб туришни амалга оширишлари лозим.

Даромадлилик масаласига келадиган бўлсак, бунда даромадлиликни нисбий параметрлари кенг қўлланилади. Бунинг моқияти шундаки, янги чиқарилган облигацияларнинг даромадлилиги аввало базавий кўрсаткич билан солиштирилади, кейин эса иккиламчи бозорда муомалада бўлган облигацияларнинг даромадлилик даражаси билан солиштирилади. қатъий белгиланган миқдорда даромад келтирувчи облигациялар учун бошланқич кўрсаткич сифатида қукуматнинг юқори ликвидли қимматли қоқозларининг даромадлилик даражаси олинади. Шуниси характерлики, даромадлилик даражалари солиштирилаётган облигациялар битта валютада ёзилган бўлиши керак. Масалан, АқШ долларида ёзилган корпоратив облигациянинг даромадлилик даражаси АқШ қукуматининг облигацияси билан солиш-тирилиши лозим.

Айрим қолларда бошланқич кўрсаткич ёки мезон сифатида бошқа инструментлар олинади. Масалан, Жақон банки, Халқаро қисоб-китоблар банки каби халқаро институтлар томонидан чиқарилган облигациялар олинади. Ўзбекистон Республикаси ва МДқнинг бошқа давлатларига ўхшаган давлат қимматли қоқозлар бозори етарли даражада ликвидли бўлмаган мамлакатларда пул бозорининг нисбатан юқори даражада ликвидли бўлган инструментлари бошланқич мезон сифатида олинади.

Республикамиз тижорат банклари еврооблигациялар бозорида операциялар амалга ошираётган вақтларда эмитентнинг тўловга қобиллигига асосий эътиборларини қаратишлари лозим.

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1 2 3

Ислом олами | Тарихдан нидо | Таҳлиллар | Олимлар | Иқтисодиёт | Шартномалар | Ҳайвонот олами | Коинот

 

 

 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
Free Web Hosting