2-саҳифа 2-қисм
  Бош сахифа

жадвал

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган мамлакатларнинг миллий валюта расмий курсини аниқлаш механизми.

.

Валюта режими

Валюта курсини аниклаш механизими

 

Арманистон

Эркин сузиб юрувчи

Банклараро биржалари ва валюта бозорларидаги уртача нархлар ёрдамида Марказий банк томонидан аникланади

Азарбайжон

Бошкариладиган сузиб юрувчи

Савдо акционерлари ва банклараро валюта биржаларидаги уртача бахоларга асосланган холда Марказий банк томонидан аникланади.

Белорусия

Россия рублига богланган холда ўрмаловчи

Россия рублига боғланган холда Белоруссия миллий банки томонидан белгиланади.

Грузия

Эркин сузиб юрувчи

Доллар ва бошқа валюталар кросс-курсларига асосланган холда Марказий банк томонидан аникланади.

Козоғистон

Бошқариладиган сузиб юрувчи

Валюта биржаларида ҳафта давомида кунлик уртача нархлар ёрдамида аникланади.

Кирғизистон

Бошқариладиган сузиб юрувчи

Банклараро валюта биржаларида ҳафтанинг ўтган жума кунидан жорий жума кунигача амалга оширилган битимларининг ўртача нархлари ёрдамида аниқланади.

Латвия

Бошқариладиган сузиб юрувчи, қатъий белгиланган курс

Латвия банки томонидан белгиланади.

Литва

Еврога боғланган холда ўзгарувчи

Валюта кенгаши томонидан белгиланади

Молдавия

Эркин сузиб юрувчи

Барча валюта биржаларида Хафта давомида кунлик ўртача нархлар ёрдамида аниқланади.

Россия

Бошқариладиган сузиб юрувчи

Банклараро валюта савдо битимлари асосида Марказий банк томонидан аниқланади.

Тожикистон

Бошқариладиган сузиб юрувчи

Ҳафта давомида ўтказилган Банклараро валюта савдо битимлари якунлари асосида Тожикистон миллий банки томонидан белгиланади.

Туркманистон

Турли айрибошлаш курслари

Ваколатли банклар иштирокидаги хар хафталик аукцион якунлари асосида Марказий банк томонидан расмий курс белгиланади.

Украина

Эркин сузиб юрувчи

Банклараро валюта биржасида белгиланади.

Ўзбекистон

Бошқариладиган сузиб юрувчи

Банклараро валюта биржада утказилган савдо якунлари қараб белгиланади.

Эстония

Европага боғланган холда

Валюта кенгаш томонидан белгиланади

нисбатан кросс-курсини аниқлайди:

1 USD=31,00-32,00 RUR ...............................................................1 USD= 1380,00-1400,00 UZS

“ Хоч принципи ” га кўра , сўмнинг рублга нисбатан кросс - курси қ уйидагича аниқланади :

1000 RUR =(1400Х1000)/31,00=45161,29 UZS /

“Бизнес” банк аниқланган кросс-курсга спрэдни қўшиш йўли билан ўзининг рублни сотиш курсини белгилайди.

б) “Бизнес” банкнинг сотиб олиш курси:

1000 RUR =(1380х1000)/32,00=43125,00 UZS /

Шуниси характерлики, сотиб олиш курсига нисбатан спрэд белгиланмайди.

База валютаси сифатида фойдаланилаётган валютага нисбатан эгри котировка қўлланилаётган бўлса, у ҳолда кросс-курсни аниқлашнинг «хоч принципи» қўлланилмайди. Бунда кросс-курсни аниқлашнинг иккинчи методикасидан фойдаланилади.

2-мисол. «Бизнес банк» қуйидаги котировкалар асосида сўмнинг фунт стерлингга нисбатан кросс-курсини аниқлайди:

1 GBP =1,5350-1,5370 USD

1 USD=1380,00-1400,00 UZS

а) Сўмнинг фунт стерлингга нисбатан сотиш кросс-курси:

1 GBP = (1400,00 х 1,5370) / (1 х1) = 2151,80 UZS

Сўмнинг фунт стерлингга нисбатан сотиб олиш кросс-курси:

1 GBP = (1380 х 1,5350) / (1 х 1) = 2118,30 UZS

Хулоса қилиб айтганда, тижорат банкларининг халқаро ҳисоб-китоб операцияларини тўғри таснифланишини таъминлаш ушбу операцияларни самарали тарзда амалга оширишни таъминлаш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш амалиётининг таҳлили

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида соф тўловлар амалиётининг таҳлили

Олдинги бобда кўриб ўтганимиздек, тижорат банкларининг соф тўловларига тўлов топшириқномалари ва чеклар воситасидаги халқаро ҳисоб-китоб шакллари орқали амалга ошириладиган тўловлар киради.

Акциядорлик Тижорат "Пахта Банк"ининг фаолиятида соф тўловларнинг асосан тўлов топшириқномаси шаклидан фойдаланилмоқда. Шуниси характерлики, банк томонидан қўлланилаётган тўлов топшириқномалари шаклида товарларнинг суммасини маълум қисмини олдиндан тўлаш тартибидан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Бу ҳолат 1-иловада кўрсатилган.

1-иловада келтирилган шаклдан кўринадики, мамлакатимиз корхоналари импорт тўловини амалга оширишда товарлар суммасининг сезиларли қисмини олдиндан экспортёрларга тўлаб бермоқда. Бу ҳолатнинг импортёрлар учун мавжуд бўлган қуйидаги икки салбий жиҳатини кўрсатишимиз мумкин:

1. Импортёрлар учун сифатсиз товарлар етказиб бериш риски сақланиб қолади. Чунки товарлар суммасининг сезиларли қисми тўлаб берилганда, кўпчилик ҳолларда, экспортёрларда сифатли товар бериш борасида маъсулиятсизлик кучаяди. Халқаро банк амалиётида бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

2. Товарлар суммасининг сезиларли қисмини олдиндан тўлаб бериш импортёрнинг молиявий ҳолатига, аввало, пул оқимига салбий таъсир қилади.

Ривожланган хорижий давлатлар банк амалиётида, хусусан, Ғарбий Европа давлатларининг амалиётида тўлов топшириқномалари воситасидаги халқаро ҳисоб-китоблар 2-иловада келтирилган тартибда амалга оширилади:

Мазкур тартибдан кўринадики, бу ерда сифатсиз товарлар етказиб бериш риски мавжуд эмас. Чунки товарлар суммасининг маълум қисми экспортёрга олдиндан тўлаб берилмайди. Бундан ташқари, ривожланган хорижий давлатларда тижорат банклари бошқа мамлакатларнинг банклари билан икки томонлама халқаро вакиллик муносабатларига эга. Шунинг учун импорт тўлови импортёрнинг жорий ҳисоб варағини дебетлаш ва экспортёр банкининг импортёр банкининг балансида очилган «Востро» вакиллик ҳисоб варағини кредитлаш йўли билан амалга оширилади. Натижада импорт тўловини амалга ошириш натижасида импортёр банкининг «Ностро» вакиллик ҳисоб варағининг қолдиғини тебранишига йўл қўйилмайди. Республикамиз тижорат бакнларида ривожланган хорижий давлатларнинг «Востро» вакиллик ҳисоб варағи бўлмаганлиги сабабли, улар импорт тўловини импортёрнинг жорий ҳисоб варағини дебетлаш ва ўзларининг «Ностро» вакиллик ҳисоб варағини кредитлаш йўли билан амалга оширилади. Натижада импорт тўловини амалга оширилганда ҳар сафар банкнинг «Ностро» вакиллик ҳисоб варағининг қолдиғини тебранишига йўл қўйилади. Бу эса тижорат банки фаолияти учун салбий ҳолат ҳисобланади. Биз бу ҳолатни 2.1.1-жадвал маълумотлари орқали яққол кўришимиз мумкин.

Маълумотлардан кўринадики, таҳлил қилинган давр мобайнида банкнинг хорижий валюталардаги «Ностро» вакиллик ҳисоб варақлари қолдиғининг нобарқарор тарзда тебраниши кузатилган. Мазкур ҳолатни салбий ҳолат сифатида баҳолаш мумкин. Чунки бу ҳолат, аввало, банк ва унинг мижозларини хорижий валютадаги операциялари ҳажмининг нобарқарорлигидан далолат беради ва банкнинг ликвидлигига салбий таъсир қилади.

Банклараро икки томонлама вакиллик муносабатларини ўрнатишда қуйидаги жиҳатларга асосий эътибор қаратилади:

а) очилаётган ҳисоб рақамининг тури ва қайси валютадалиги, фоизлар

жадвал

Акционерлик-тижорат "Пахта Банк"ининг «Ностро» вакиллик ҳисоб варақлари бўйича маблағлар ҳаракатининг ўзгариши. *

(Фоизда)

.

2000 йил

1-январ ҳолатига

2001 йил

1-январ ҳолатига

2002 йил

1-январ ҳолатига

2002 йилда 2000 йилга нисбатан, (пункт)

1. «Ностро» вакиллик ҳисоб варағи қолдиқла-рининг умумий миқ-дори

100,0

100,0

100,0

Х

2. «Ностро» вакиллик ҳисоб варағи қолдиқла-рининг кассали актив-лар умумий ҳажмидаги салмоғи

17,6

11,2

21,4

3,8

*Манба: АТ "Пахта Банк" баланс маълумотлари асосида ҳисобланди.

ҳисобланиш тартиби, ҳисоб ракамлардаги қолдиқларни бошқа мамлакатларга ўтказиш тартиби, ҳисоб рақамидаги қолдиқларни бошқа валютага айирбошлаш ҳуқуқи, ҳисоб рақами орқали амалга ошириладиган тўлов ва тушумлар рўйхати, «овердрафт» ёки бошқа турдаги кредитларни олиш ёки бериш имкониятлари, ушбу кредитлар бўйича лимитлар ва уларни қоплаш тартиблари, ҳисоб рақамлардаги сальдолар ва х.к.;

б) ҳисоб – китоблар тури ва тартиби (очиш тартиби, авизо қўйиш, аккредитивларни тасдиқлаш ва бажариш, инкассо, маблағларни ўтказиш ва бошқа амалларни бажариш тартиблари);

в) мазкур вакиллик ҳисоб-рақами амалларни бажариш ҳуқуқи берилган банк муассасалари ва филиалларнинг рўйхати, уларнинг тўлиқ юридик манзили, ТЕЛЕКС ҳамда SWIFT (мавжуд бўлса) кодлари ва бошқа керакли ҳужжатлар;

г) комиссион мукофотларни ундириш тартиби, почта телеграф ва бошқа ҳаражатларни қопланиши, телеграф калитларни қўллаш тартиби;

д) ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалалар.

Республикамиз тижорат банкларининг халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш амалиётида банкларнинг ордерли чеклари мавжуд эмас. Ҳолбуки, ривожланган хорижий давлатларнинг банк амалиётида банкларнинг ордерли чекларидан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Ордерли чекларнинг муҳим афзалликларидан бири шундаки, уларни индоссамент воситасида учинчи шахсга узатиш мумкин. Бунинг натижасида ордерли чекларни дебитор-кредитор қарздорликни қисқартиришдаги роли ортади ва импорт операцияларини молиялаштиришдаги аҳамияти ошади.

Тижорат банкларининг ордерли чекларида чек суммаси алоҳида баланс ҳисоб варағида депонентланмайди. Бу эса, ўз навбатида, ордерли чекларнинг импортёрлар учун жавобгарлигини оширади.

Халқаро банк амалиёти шуни кўрсатадики, ордерли чекларнинг сезиларли қисми тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан тўланади. Шуниси аҳамиятга моликки, ордерли чекларни бир вақтнинг ўзида банкларнинг муддатли кредитлари ҳисобидан ҳам, овердрафт кредитлари ҳисобидан ҳам тўлаш мумкин. Бунинг боиси шундаки, биринчидан, банкларнинг ордерли чеклари воситасида экспортёрлар билан ҳисоблашадиган импортёрлар, одатда, тўловга қобил бўлган корхоналардир. Шунинг учун уларнинг кредит тўловига лаёқатлилик даражаси ҳам сезиларли даражада юқоридир. Иккинчидан, банкларнинг ордерли чекларидан фойдаланувчи корхоналарнинг кўпчилигида ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш цикли қисқа бўлиб, бу уларни овердрафт орқали кредитлаш имконини беради.

Тижорат банкларининг соф тўловлари ва ҳужжатлаштирилган тўловларини амалга ошириш амалиётини такомиллаштириш юқори ликвидлилик даражасига эга бўлган жорий валюта бозорининг мавжудлигини тақозо қилади.

Айни вақтда, ҳукуматимиз ва Марказий Банк томонидан валюта бозорини янада эркинлаштириш ва миллий валютамизнинг эркин айрибошланишини таъминлашни пухта ўйлаган ҳолда босқичма-босқич амалга ошириб борилаётганлигини яқин келажакда юқори ликвидли валюта бозорини шакллантириш имконини беради. Жорий йилда бу соҳада навбатдаги муҳим қадам ташланди. Яъни валюта бозорини янада эркинлаштириш мақсадида биржадан ташқари валюта бозорини кенгайтириш ва ундан айрибошлаш курсининг талаб ва таклиф асосида шаклланиши таъминлашга доир ҳукуматимизнинг муҳим қарорлари қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2001 йил 22 июндаги 263-сонли ҳамда “Биржадан ташқари валюта бозори фаолият кўрсатишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2001 йил 10 июндаги 294-сонли қарорларининг қабул қилиниши ички чет эл валютаси бозорининг ривожланишида яна бир улкан қадам бўлди. Ушбу қарорга кўра, Марказий банк томонидан эълон қилинадиган расмий валюта курси бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботлар юритишда, шунингдек, божхона тўловларини амалга оширишда ишлатилади. Шунингдек, мажбурий тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча ҳисоб-китоблар ҳам Марказий банкнинг курси билан амалга оширилди.

Ушбу қарорларни қабул қилишдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

-мамлакатнинг ички валюта бозорини барча айирбошлаш операциялари талаб ва таклиф асосида шаклланадиган валюта курси билан амалга ошириладиган ҳақиқий валюта бозорига айлантириш. Бу борада жорий йилнинг 1 июлдан бошлаб, ҳукумат кафолатлари асосида мамлакатимизга турли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2001 йилнинг июлигача чет элдан жалб қилинган кредитлар ва уларнинг фоизларини тўлашга доир операциялардан ташқари қолган барча операциялар биржадан ташқари бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланадиган валюта курсида ўтказилади;

-экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантиришни янада кучайтириш, кичик ва ўрта корхоналарда ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шу мақсадда, кичик ва ўрта бизнес корхоналарига бир қатор имтиёзлар берилди. Хусусан, улар шу йилнинг 1 июлидан бошлаб ўзлари ишлаб чиқарган товарлар экспортидан тушадиган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиндилар. Шунингдек, уларга валюта тушумини белгиланган тартибда банк кассаларига кирим қилиш шарти билан нақд хорижий валютага сотишга, яъни экспорт қилишга рухсат берилди.

Шунингдек, валюта муносабатларини янада эркинлаштириш жара-ёнининг мутаносиблигини ва биржадан ташқари валюта бозорининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарма биржадан ташқари валюта бозорида талаб билан таклиф ўртасидаги мувозанатни сақлашда муҳим рол ўйнаши кўзда тутилган. Умуман, мазкур жамғарманинг ташкил этилишидан кўзда тутилган энг асосий мақсад биржадан ташқари валюта бозорининг фаолиятини талаб ва таклиф асосида ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда валюта айрибошлаш курсининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир. Агар биржадан ташқари валюта бозорида айрибошлаш курси кескин ошиб ёки тушиб кетиш эҳтимоли пайдо бўлса, бунинг олдини олиш мақсадида жамғарма маблағлари бозорига йўналтирилиши мумкин. Шунинг учун ҳам, жамғарма валюта бозорида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг юз бермаслигини таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, биржадан ташқари валюта бозори банклараро валюта бозорини бевосита ваколатли банкларда амалга ошириладиган валюта айрибошлаш операцияларини ҳамда валюта алмаштириш шаҳобчаларини ўз ичига қамраб олади. Мазкур бозорда валюта айрибошлаш операцияларини амалга ошириш учун ваколатли банклар ўз ресурслари ва жалб қилинган валюта маблағларидан фойдаланишлари мумкин.

Бунинг натижасида биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ҳажми ўсди, банклар конвертация операцияларини амалга оширишда катта мустақилликга эга бўлди, ташқи савдо операцияларида иштирок этувчи мижозлар давраси кенгайди. Ҳисобот йилида банкларнинг ташқи иқтисодий фаолиятининг кўпгина йўналишларида ижобий натижаларга эришилди. Валюта операциялари ресурс базасининг тизими ўзгарди. Буни АТ "Пахта Банк" мисолида ҳам кузатиш мумкин:

жадвал

АТ "Пахта Банк"нинг валюта ресурслари таркиби*

(млн АҚШ доллари)

.

2000 й

2001 й

2002 й

Валюта биржасидаги конвертация

68,40

71,16

76,86

Биржадан ташқари валюта бозори

1,11

1,37

3,41

Халкаро молиявий ташкилотлар кредитлари

6,3

7,4

17,9

Нақд валюта

1,01

1,02

3,1

* Манба: АТ "Пахта Банк"нинг баланс маълумотлари асосида ҳисобланди

Агар олдинги йилларда АТ "Пахта Банк" валюта ресурсларининг асосий қисмини Республика валюта биржасида сўмни эркин айрибош-ланадиган валютага конвертация қилишдан тушган тушумдан ташкил этган бўлса, ушбу ҳисобот йилида ресурслар ҳажми халқаро молиявий ташкилотлар маблағи ва бошқа манбалар ҳисобига бир қанча кўпайди. 2002 йилда биржа ва биржадан ташқари валюта бозорларида конвертация операциялар ҳажми 76.86 млн АҚШ долларини ташкил этди. Биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ҳажми 2,5 бараварга ошди, нақд валюта билан операциялар ҳажми эса 2000 йил билан таққослаганда 3 баробарга кўпайди.

"Пахта Банк"нинг халкаро операцияларнинг 22 та хорижий ва республика ичидаги банклардаги вакиллик ҳисоб ракамлари орқали амалга оширилади. Валюта ва амалиёт тавакалчиликларини камайтириш сиёсатига амал қилган ҳолда, "Пахта Банк" билан операцияларни амалга оширишга жалб қилинган вакл банклар сони кўпайтирилмокда, ушбу банклар жойлашган географияси кенгаймоқда. АТ "Пахта Банк"нинг ташки вакиллик алоқалари 3-иловада кўрсатилган.

2000 йил билан таққослаганимизда валюта операцияларидан тушган ялпи даромад 3,14 баробар ошди ва 2252,58 млн. сўмни ташкил этди. Хорижий валюта билан тушган даромад таркиби 2.1.3–жадвалда акс эттирилган.

жадвал

АТ "Пахта Банк"ининг хорижий валютадан олинган даромадларининг таркиби *

(Фоизда)

Даромад манбалари

2000 й

2001 й

2002 й

Вакиллик ҳисоб рақамлари

18,8

15,7

1,27

Конвертация операциялари бўйича

32,1

30,3

19,5

Документар операциялардан

2,1

3,7

3,58

Тўлов операциялари бўйича

3,4

2,65

1,36

Телекомуникациялар хизмати

0,2

0,6

0,38

Ижобий курс фарқи

39,1

41,2

47,11

Хорижий валютадаги кредитлардан

1,1

2,65

7,65

Айрибошлаш шаҳобчаларидан

1,3

2,9

15,5

Бошқа даромадлар

1,9

0,2

3,65

Жами даромадлар

100

100

100

*Манба: АТ "Пахта Банк"нинг баланс маълумотлари асосида ҳисобланди

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, олдинги йилларда хорижий валютадан олинган таркибида конвертация қилишдан олинган даромад салмоқли хиссани ташкил этган бўлса, кейинги йилларда хорижий валютадаги кредитлардан ва айирибошлаш шаҳобчалари фаолиятидан олинган даромад муттаносиб равишда 7 ва 15 баробарга ортган.

АТ "Пахта Банк"ида 2002 йилда 13 та экспорт аккредетивлари 1,1 млн АҚШ доллари миқдорида 78 та импорт аккредетивлари 24,9 млн АҚШ доллари миқдорида бажарилди. Буни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин.

жадвал

АТ "Пахта Банк"ида ўтказилган халқаро операцияларининг ҳажми*

млн АҚШ дол.

.

2000

2001

2002

сони

Миқдори

сони

Миқдори

Сони

Миқдори

Экспорт аккредетивлари

11

0.44

12

0.66

13

1.1

Импорт аккредетивлари

53

27.5

50

24.2

78

24.9

*Манба: АТ "Пахта Банк" баланс маълумотлари асосида ҳисобланди.

Республикамизда биржадан ташқари бозорда қуйидаги валюта айрибошлаш операциялари амалга оширилиши кўзда тутилган:

-экспорт қилувчилар томонидан валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотиш билан боғлиқ операциялар;

-товарлар ва хизматларни импорт қилиш билан боғлиқ бўлган барча операциялар;

-хориждан янгидан жалб этиладиган кредитлар бўйича барча ҳисоб-китоблар;

-хорижий инвесторлар билан ҳисоб-китоблар;

-Давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган жорий валюта операциялари;

-хизмат сафари харажатлари учун валюта харид қилиш.

Республика ҳукуматининг импортни тартибга солиш тўғрисидаги қарорларини амалга ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, хорижий валюталар тушумини ва импорт маҳсулотларининг ўз вақтида республикага келтирилишини назорат қилиш учун импорт ва экспорт шартномаларини дастлабки экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олишни кўзда тутишни валюта назорати тизими, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотини танлов асосида ташкил этиш, аҳоли истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналарнинг маблағларини марказлашган валюта ресурслари ҳисобига устивор равишда эркин алмаштириладиган валютага айирбошлаш тартиби кабилар жорий этилди. Шунингдек, барча хорижий давлатлар, шу жумладан, МДҲ давлатлари билан ҳам савдо-сотиқ алоқалари эркин алмаштириладиган валюталар орқали амалга оширилиши йўлга қўйилган.

Агар буни АТ "Пахта Банк" мисолида кўрадиган бўлсак, Республика валюта биржасида мижозларнинг аризасига биноан жами 76,86 млн. АҚШ доллари миқдорида конвертация амалга оширилди, бундан мисол учун 26,5 млн. АҚШ доллари қишлоқ хўжалиги техникалари учун эҳтиёт қисмлар, 23.6 млн АҚШ доллари - ўғитлар ва кимёвий моддалар, 15.3 млн. АҚШ доллари метал маҳсулотлари 6 млн АҚШ доллари республикага келтирилган хом ашё ҳамда қурилиш моллари саноати учун материаллар импорти бўйича ҳисоб китоблар учун мўлжалланган. Конвертациядан тушган маблағларнинг ишлатилиши бўйича тақсимоти 2.1.5-жадвалда келтирилган.

жадвал

АТ "Пахта Банк" импорт ҳисоб китоблари учун конвертация қилинган маблағлар тақсимоти * (фоизда)

2000

2001

2002

Қишлоғ хўжалик техникаси учун эҳтиёт қисмлар

32,8

33,7

34,5

Ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари

24,1

24,9

30,8

Қурилиш моллари саноати учун хом ашё ва материаллар

4

5,0

8,0

Хорижий кредит линиялари бўйича фоизлар

-

-

0,9

Метал маҳсулотлари ва пахта тозалаш саноати учун материаллар

30,1

22,8

20,1

Уруғликлар

4,4

4,2

4,1

Бошқалар

4,6

9,4

1,6

Жами:

100

100

100

*Манба: АТ "Пахта Банк" баланс маълумотлари асосида ҳисобланди.

Маълумотлардан кўриниб турибдики, АТ "Пахта Банк"ида хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда, валюта маблағларининг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалиги ва унга боғлиқ соҳалар эҳтиёжи учун ишлатилган.

Ўзбекистонда валюта маблағлари асосан янги саноат объектларини қуриш ва янги соҳалар барпо этиш билан бир қаторда амалдаги корхоналарни жаҳон талабларига кўра қайта таъминлаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга ҳам йўналтирилмоқда.

Республикамизда валюта ресурслари юқори даражали технология ва ускуналар сотиб олишга йўналтиришга устуворлик берилаётганлигини АТ "Пахта Банк"ида кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш мисолида ҳам кўриш мумкин. Амалга оширилган чора тадбирлар натижасида "Пахта Банк" мижозлари ўртасида хусусий тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларининг сони сезиларли даражада ортди. Буни қуйидаги диаграммада кузатиш мумкин.

...................2000 ................2001 ................2002

АТ "Пахта Банк"да хизмат кўрсатилаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сонинг ўсиб бориши.

*Манба: АТ "Пахта Банк" баланс маълумотлари асосида ҳисобланди.

Маълумотлардан кўриниб турибдики, АТ "Пахта Банк"да хизмат кўрсатилаётган кичик ва ўрта бизнес субъектларининг сони 2001 йилнинг 1–январига нисбатан 2003 йилнинг 1 январ ҳолатига 35747 тага ўсди ва 59084 тани ташкил этди.

Кичик ва ўрта бизнес субъектларига ажратилган кредитлар ҳисобига 2002 йил давомида 11632 та янги ишчи ўринлар ташкил этилди ҳамда 8647,5 млн. сўм миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилди, 2002 йил давомида деҳқон ва фермер хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида этибор қаратилди. Деҳқон ва фермер хўжаликларга ажратилган кредитлар миқдори 5310,9 млн. сўмни ёки жами ажратилган кредитларни 37 фоизини ташкил килди. Буни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1 2 3

Ислом олами | Тарихдан нидо | Таҳлиллар | Олимлар | Иқтисодиёт | Шартномалар | Ҳайвонот олами | Коинот

 

 

 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
Free Web Hosting