<%@ Page Language="C#" ContentType="text/html" ResponseEncoding="windows-1251" %> Расулуллох с.а.в....

 

 

 
Бош саҳифага қайтиш
 
"Ислом олами" саҳифасига қайтиш
 
 

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ БОЛАЛИГИ ВА ЁШЛИГИ

...Ўша куни қурайшлар ўзлари сиғинадиган санам шарафига зиёфат уюштиришган эди. Зиёфат давомида бут уч марта ерга қулади. Эрталабга яқин Каъба атрофидаги 360 бутнинг йиқилгани маълум бўлди. Бу ботилнинг йўқолиши, ҳақиқатнинг эса қоим бўлишига бир ишора эди. Чунки ўша куни ҳали тонг отмасдан нубувват қуёши чиқиб улгурган эди. Ўша тунда Эронда Шапур томонидан бино қилинган машҳур Айвоний ибодатхонасининг ўн тўртта устуни йиқилди. Олимлар бу ерда ўн тўрт ҳукмдордан сўнг Ислом қуёши балқишини башорат қилишди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом туғилгандан Эрон мусулмонлар томонидан истило қилингунига қадар ўн тўрт подшоҳ Форс салтанатни бошқарди.Яна ўша кеча минг йилдан буён ўчмай келаётган мажусийлар олови сўнди. Бу ширк ва ботилнинг сўнишига ишора эди. Яна ўша кечада Ҳамадон ва Рай орасидаги Сава кўли ўз-ўзидан қуриди. Халқ бу муҳим бир ҳодисанинг бошланғичи эканини ҳис этиб, санани қайд қилиб қўйишди. Эронда вужудга келган бу уч фавқулодда ҳолат шоҳни изтиробга солди. У мажусийлар улуғини ёнига чорлаб, буларнинг ҳикматини сўради. Оқсоқол шоҳга:– Мен ҳам ўша тунда бир туш кўрдим. Тушимда саркаш араб туялари ва отлари Дажладан кечиб, Эрон сарҳадларига киришар эди, – деди. Шоҳ Нўширавон ҳайратга тушди, андиша ва изтиробда қолди. Оқсоқолдан маслаҳат сўради. У: “Арабистонда бу кеча фавқулодда бир ҳолат содир бўлса керак”, деди. Нўширавонга бу ҳолни тўлиқ таъбир қила оладиган одам зарур эди. Ниҳоят Ироқ қабилаларига мурожаат этиб, Нуъмон ибн Мунзирдан бир коҳин жўнатишни илтимос қилди. Хайра ҳукмдори коҳин Абдулмасиҳни Эронга юборди. Нўширавон бўлиб ўтган ҳодисалардан коҳинни хабардор қилди. Абдулмасиҳ масаланинг жуда чигал эканини, буни ўзи ҳал қила олмаслигини, аммо тоғаси Сотиҳ бунга таъбир топа олиши мумкинлигини айтди. Ўзи узр сўради. Шоҳ Абдулмасиҳни шу масала бўйича Шомга – Сотиҳнинг ҳузурига юборди.Сотиҳ яманлик бўлиб, келажак ҳақидаги башоратлари билан шуҳрат қозонган, ўзи кексайиб умрининг сўнгги кунларини яшамоқда эди. Абдулмасиҳ борганда Сотиҳ тўшакда беҳуш ётарди. Жавобсиз қайтишдан қўрққан Абдулмасиҳ тоғасига қараб, уни мадҳ этувчи ушбу шеърни айтди: – Яман диёрининг каттаси соқов ё карми? Ё бўлмаса, ўзи ўлган-да, руҳи осмонга учиб кетганми?Сотиҳнинг кўзлари очилди, лаблари зўрға қимирлаб:– Абдулмасиҳ туясига миниб Сотиҳнинг олдига келди, бироқ, Сотиҳ қабрга кириш арафасида. Эй Абдулмасиҳ, сени Эрон шоҳи саройининг йиқилиши, оташнинг сўниши ва мажусийлар улуғи Мубадоннинг туши ҳақида маълумот сўраш учун жўнатган.Эй Абдулмасиҳ, ваҳий такрор-такрор ўқилганда, асо соҳибига пайғамбарлик берилганда, Сава кўли қуриганда, форсларнинг ибодатгоҳида оташ сўнганда, билки, ўша пайтда Шом шаҳри Сотиҳ учун Шом бўлмай қолади. Эронликларнинг йиқилган миноралари нечта бўлса, ўшанча султон салтанат суради, кейин бошларига не шўриш тушса, шуни кўрарди, – деди-ю жон таслим қилди.Абдулмасиҳ буларни Нўширавонга етказди. Илк бор кисра номини олган адолатли ҳукмдор Нўширавондан сўнг ўн тўрт малик ўтади; ниҳоят мусулмонлар от ва туялари билан Дажлани кечиб, Эронни забт этдилар.

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДУНЁГА КЕЛИШИ

Расулуллоҳ (с.а.в.) милоднинг 570 йили Фил воқеасидан 50 кун аввал адолатпеша Эрон шоҳи Нўшировон ҳукмронлигининг 40 йилида Рабиул аввал ойининг 12 куни душанба тонги отмасдан Шааб ибни Ҳошимнинг хонадонида туғилганлар. Онасининг исми Омина эди. Гарчи баъзи тарихчи олимлар Расулуллоҳ (с.а.в.) туғилган санани 8 апрель 571 милодий деб кўрсатишса-да, ул зотнинг таваллудлари 570 милодий экани ҳақиқатдир.“Тарихи Табарий”да Расулуллоҳнинг (с.а.в.) таваллуди Нўширавон салтанатининг 42 йилига тўғри келиши айтилади. Нўширавон милодий 530 да тахтга чиқиб, 579 йилда вафот этганлиги тарихдан маълум. Демак, Нўширавон вафот этганида Расулуллоҳ (с.а.в.) 9 ёшларида бўлганлар.Мисрлик Ҳайъатшуносий Расулуллоҳ (с.а.в.) туғилган сана Рабиул аввал ойининг 12 куни эмас, 8 куни эканини айтади. Албатта, бу ҳисоб барчага маълум ҳақиқатга мос келмайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дунёга келган уй Маккада анча таниқли бўлган Шааб ибни Ҳошимнинг хонадони эди. Кейинчалик Расулуллоҳ (с.а.в.) бу уйни амакиваччаси Укайлга беради. Укайл авлодлари бу уйни ҳижратнинг 100 йилида ибни Юсуфга сотишади. Ўша пайтларда бу жой ибни Юсуф саройи, кўча эса Мавлуд кўчаси деб номланар эди. Хорун ар-Рашид замонида Маккага борган Зубайда Хотун уйни сотиб олади ва бу муборак жойда масжид қурдиради. Бироқ афсуски, ваҳҳобийчилик сиёсати бунга қарши туриб, масжидни буздиришди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) падари бузрукворлари милоднинг 545 йили дунёга келганлар. Қурайшийлар сардори Абдулмутталибнинг ўнинчи ва кенжа фарзанди эдилар. Абдулмутталиб ўғли Абдуллоҳни 569 йилда Бани Зуҳра қабиласи оқсоқоли Ваҳҳобнинг қизи Оминага уйлантиради. Ҳазрати Омина насл ва насабга кўра Қурайш қизлари орасида энг доноси ҳамда энг гўзали эдилар. Ҳазрати Омина ҳомиладор бўлгач, Абдуллоҳ тижорат мақсадида Сурияга йўл олади. Мадинага қайтаётганда хасталанади ва 25 ёшида, Расулуллоҳ (с.а.в.) туғилишидан икки ой аввал Мадинада омонатини топширади. Шу тариқа Расулуллоҳ (с.а.в.) она қорнидаёқ етим бўлиб қолади. Отаси Абдуллоҳдан мерос бўлиб бир нечта қўй, туя, 9000 қуруш пул ҳамда Умму Айман исмли бир қул қолади.Бобоси Абдулмутталиб Расулуллоҳ (с.а.в.) туғилмасдан аввал бир туш кўради ва қаттиқ ҳаяжон билан уйғонади. Туш қуйидагича эди:Тушида белидан оппоқ бир занжир ажралиб чиқади. Занжирнинг тўртта учи бўлиб бири кўкка, бири ерга, бири мағрибга ва яна бири машриққа чўзилган эди. Шу пайт занжир устида турли меваларга ғарқ пишган бир дарахт қад кўтаради. Дарахт остида эса икки нуроний зот тик туришарди. Абдулмутталиб уларнинг ким эканлигини сўрайди. Ёнида турган киши улардан бири Нуҳ алайҳиссалом, яна бири эса Иброҳим алайҳиссалом эканини айтади. Ва унга қараб шундай дейди: “Бу оғоч сенинг аждодингдан пайдо бўлди, унинг бутоқлари сенинг авлодларинг бўлади”. Абдулмутталиб туш таъбирини бир коҳиндан сўрайди. Коҳин шундай дейди:– Эй, Абдулмутталиб, сенинг зурриёдингдан шундай бир зот туғуладики, унинг ҳукми шарқда, ғарбда, ерда ва кўкда жорий бўлади. Унинг дини Иброҳим алайҳиссалом дини асосига қурилиб, охиратга қадар давом этади.Абдулмутталиб бундан жуда севинди. Туш амалга ошди.Ҳазрати Омина айтадики:– Тўлғоқ пайтида барча аёлларда бўладиган оғриқ менинг вужудимни тарк этган эди. Бир кун аввал туш кўрдим. Тушимда бир киши: “Эй ё Омина, сен буюк Расулга ҳомиладорсан. Бола туғилгач унга Муҳаммад деб исм қўй”, – деди. Бу овоздан асабларим титраб кетди. Туғиш пайти яқинлашгач, овоз қулоғим остида яна жаранглади. Қўрқиб кетдим. Шу пайт уйга шиддатли нур ёғилиб кирди, қаттиқ шовқин эшитилди. Бутун вужудим титраб турган пайтда бир оққуш кириб, қанотлари билан елкамни силади. Шу онда ичимдаги қўрқув йўқолди. Чанқаган эди. Бироқ бир пиёла сув тутқазадиган одам йўқ эди. Шунда бир киши келиб қўлимга бир косада сут каби оппоқ, болдан-да тотли шарбат тутқазди. Шарбатни ичгач, вужудимдаги ҳарорат ўрнини нур эгаллади. Шу пайт Муҳаммад дунёга келди. Ётоғим атрофида узун бўйли, ниҳоят даражада гўзал, мулойим қизлар мени табриклашарди. Абдулмутталиб эрталабга яқин Масжиди Ҳарамда ибодат билан машғул эди. Ғойибдан бир садо буюк Расулнинг дунёга келганлари хабарини билдирди. Расулуллоҳ (с.а.в.) суннатли туғилган эди. Орқасидаги икки кураклари орасида нубувват муҳри бор эди. Унда: “Табаҳбаҳ йа Муҳаммад анта хайсурун таважжаҳ хайсу ши'та фаиннака мансурун ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадан расулуллоҳ” (“Фараҳлан, эй Муҳаммад, сен буюк арслон кабисан. Таважжуҳ қилган ерингда Аллоҳдан ҳамиша кўмак бор. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг расулидир”).Тавротнинг бешинчи сафарида буюк Расулнинг туғилиши ҳақида нақл қилинади. Бу муждада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Иброҳим алайҳиссалом сулубидан келиши, Мусо алайҳиссалом каби буюк шариат олиб келиши айтилади. Христианлар бу нақл Ийсо алайҳиссаломга оид эканлигини уқдиришади. Ҳолбуки, Ийсо алайҳиссалом Мусо алайҳиссалом каби буюк шариат вужудга келтирмаган. Матта инжилининг 17 фикрасида: “Мен Мусонинг шариатини табдил этмоқ учун келмадим”, деб христианлар иддаоси пуч эканлигини исботлайди. Иброҳим алайҳисалом авлодидан бўлган ҳақиқий шариат соҳиби шубҳасиз Муҳаммад алайҳиссаломдир. Инжилдаги “параглид” сўзи Муҳаммад алайҳиссаломга оиддир. Китобда бу хусусда шундай дейилади: “Параглид келган пайтда менинг нубувватимга шаҳодат келтиради”. Қуръони Каримнинг Саф сураси 6-ояти каримасида: “Ваизқала Ийсабну Маряма йа бани Исроила иннаий расулуллоҳи илайкум мусаддиқон лима байна йадаййа минаттавроти ва мубашширан би росулин яъттиймин ба'дисмуҳуаҳмад”.(Эсланг, Ийсо бинни Марям: “Эй, бани Исроил, албатта, мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи ҳолда (юборилдим)”, деган эди.“Параглид” сўзини Аҳмад деб таржима қилишади ва бу Қуръон ҳақиқатига мувофиқ келади. Инжилнинг арабча нусхаларида ҳам параглид сўзи ўрнига Аҳмад исми ишлатилган.

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМГА

Ўн тўрт аср аввал худди шундай бир тун эди, Лойдан ўн тўрт кунлик ой каби бир етим чиқиб келди. Лекин у на хусрон эди, сезмади кўзларҲолбуки, йиллардир кутишар эди.Қаердан ҳам кўришсин кўролмасдилар,Сабаб, зуҳур топган ери бир чўл эди.Залолатга ботганди бу дунё.Буҳронда эдилар, бу кундан-да бадтар,Сиртлонларни ортда қолдиришган эди йиртқичликда,Бирининг тиши йўқми – у ош эди бошқаларга.

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ ДУНЁГА КЕЛГАН КЕЧАДА ЗУҲУР ЭТГАН ҒАРОЙИБОТЛАР

Ўша куни қурайшлар ўзлари сиғинадиган санам шарафига зиёфат уюштиришган эди. Зиёфат давомида бут уч марта ерга қулади. Эрталабга яқин Каъба атрофидаги 360 бутнинг йиқилгани маълум бўлди. Бу ботилнинг йўқолиши, ҳақиқатнинг эса қоим бўлишига бир ишора эди. Чунки ўша куни ҳали тонг отмасдан нубувват қуёши чиқиб улгурган эди. Ўша тунда Эронда Шапур томонидан бино қилинган машҳур Айвоний ибодатхонасининг ўн тўртта устуни йиқилди. Олимлар бу ерда ўн тўрт ҳукмдордан сўнг Ислом қуёши балқишини башорат қилишди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом туғилгандан Эрон мусулмонлар томонидан истило қилингунига қадар ўн тўрт подшоҳ Форс салтанатни бошқарди.Яна ўша кеча минг йилдан буён ўчмай келаётган мажусийлар олови сўнди. Бу ширк ва ботилнинг сўнишига ишора эди. Яна ўша кечада Ҳамадон ва Рай орасидаги Сава кўли ўз-ўзидан қуриди. Халқ бу муҳим бир ҳодисанинг бошланғичи эканини ҳис этиб, санани қайд қилиб қўйишди. Эронда вужудга келган бу уч фавқулодда ҳолат шоҳни изтиробга солди. У мажусийлар улуғини ёнига чорлаб, буларнинг ҳикматини сўради. Оқсоқол шоҳга:– Мен ҳам ўша тунда бир туш кўрдим. Тушимда саркаш араб туялари ва отлари Дажладан кечиб, Эрон сарҳадларига киришар эди, – деди. Шоҳ Нўширавон ҳайратга тушди, андиша ва изтиробда қолди. Оқсоқолдан маслаҳат сўради. У: “Арабистонда бу кеча фавқулодда бир ҳолат содир бўлса керак”, деди. Нўширавонга бу ҳолни тўлиқ таъбир қила оладиган одам зарур эди. Ниҳоят Ироқ қабилаларига мурожаат этиб, Нуъмон ибн Мунзирдан бир коҳин жўнатишни илтимос қилди. Хайра ҳукмдори коҳин Абдулмасиҳни Эронга юборди. Нўширавон бўлиб ўтган ҳодисалардан коҳинни хабардор қилди. Абдулмасиҳ масаланинг жуда чигал эканини, буни ўзи ҳал қила олмаслигини, аммо тоғаси Сотиҳ бунга таъбир топа олиши мумкинлигини айтди. Ўзи узр сўради. Шоҳ Абдулмасиҳни шу масала бўйича Шомга – Сотиҳнинг ҳузурига юборди.Сотиҳ яманлик бўлиб, келажак ҳақидаги башоратлари билан шуҳрат қозонган, ўзи кексайиб умрининг сўнгги кунларини яшамоқда эди. Абдулмасиҳ борганда Сотиҳ тўшакда беҳуш ётарди. Жавобсиз қайтишдан қўрққан Абдулмасиҳ тоғасига қараб, уни мадҳ этувчи ушбу шеърни айтди: – Яман диёрининг каттаси соқов ё карми? Ё бўлмаса, ўзи ўлган-да, руҳи осмонга учиб кетганми?Сотиҳнинг кўзлари очилди, лаблари зўрға қимирлаб:– Абдулмасиҳ туясига миниб Сотиҳнинг олдига келди, бироқ, Сотиҳ қабрга кириш арафасида. Эй Абдулмасиҳ, сени Эрон шоҳи саройининг йиқилиши, оташнинг сўниши ва мажусийлар улуғи Мубадоннинг туши ҳақида маълумот сўраш учун жўнатган.Эй Абдулмасиҳ, ваҳий такрор-такрор ўқилганда, асо соҳибига пайғамбарлик берилганда, Сава кўли қуриганда, форсларнинг ибодатгоҳида оташ сўнганда, билки, ўша пайтда Шом шаҳри Сотиҳ учун Шом бўлмай қолади. Эронликларнинг йиқилган миноралари нечта бўлса, ўшанча султон салтанат суради, кейин бошларига не шўриш тушса, шуни кўрарди, – деди-ю жон таслим қилди.Абдулмасиҳ буларни Нўширавонга етказди. Илк бор кисра номини олган адолатли ҳукмдор Нўширавондан сўнг ўн тўрт малик ўтади; ниҳоят мусулмонлар от ва туялари билан Дажлани кечиб, Эронни забт этдилар.МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМГАКўнгил ярасини боғлаган удир,Умматим дея йиғлаган удир.Бизга шул жаннатни бағишлаган ул,Ҳақ дея юрагин доғлаган ул.Мўминлар қалбида шаршара удир,Кўзларда ишқ бўлиб порлаган удир.Ушшоқни манзилга йўллаган удир,Маҳшарда бизларни қўллаган удир.Бизни Зулжалолга боғлаган удир,Ва бизга ҳар нени билдирган удир.

 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
<<< 1 2 3 4 >>>
 
     
   
   
 
ali_nasafiy@yahoo.com
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting