<%@ Page Language="C#" ContentType="text/html" ResponseEncoding="windows-1251" %> Хадиси шарифлар...

 

 

 
Бош саҳифага қайтиш
 
"Ислом олами" саҳифасига қайтиш
 
Ҳадисларнинг жамланиш тарихи

Ўлкамизда ислом динининг кенг доирада тарқалиши уммавийлар халифалиги (661 - 750) даврига тўғри келиб, араб саркардаларидан Саид ибн Усмон бошчилигидаги қўшинлар 675 йилда Амударёдан ўтиб Мовароуннаҳрдаги Бухоро, Самарқанд, Шош, Насаф, Термиз каби шаҳарларга кириб келдилар. 704 йилда қутайба ибн Муслим (704 - 715) бошчилигидаги араб қўшинлари Мовароуннаҳрни ислом динини тарқатиш учун келди. У эгаллаган ерларда, жумладан, Самарқанд ва Бухорода масжидлар қурдирди. Ислом дини ўлкамизга кириши билан мусулмон илм ва фанига бўлган қизиқиш қизғин тус олди. Ниҳоят, ислом илмлари тараққиётининг олтин даври бошланади. Бу даврлар тарихчи олимларнинг асарларида нозик иборалар билан ифодаланган. Бу асрда Имом ал-Бухорий (810 - 870), Имом Муслим (820 - 875), Абу Исо ат -Термизий (825 - 893), Юсуф ал -Фирабрий (846 - 932), Абдуллох ибн ал-Муборак ал-Марвазий (734 - 797) каби буюк уламолар дунёга келиб, ислом фанларини ривожига катта ҳисса қўшдилар. Улар ишларининг давомчиси сифатида, издош шогирдлардан Ҳайсам ибн Кулайб аш - Шоший, (вафоти 942 й.), Абу Бакр Мухаммад ибн Исмоил қаффол аш - Шоший, (903 - 978), Имом ад - Доримий ас - Самарқандий (181-255Ғ797-869), Абу-л-қосим аз-Замахшарий (1083-1154), Абу-л-Лайс ас - Самарқандий (в. 976 й.), Абу - л - Баракот Ахмад ан -Насафий (1078-1153), каби жаҳонга машҳур фозил зотлар етишиб чиқди. Асосий ислом илмларидан бўлган «ҳадис илми»ни диёримиздан чиққан уламолар ўрганиб, бу соҳада самарали натижаларга эришдилар. Бу борада сўз юритишдан аввал бироз «ҳадис илмининг» ўтмишига назар ташлаш мақсадга мувофиқдир. Саҳобалар давридан бошлабоқ ислом уламолари ҳадисларни жамлаш, уларни ёд этиш ва одамларга етказиш ишига куч - ғайрат билан киришганлар. Улар билган, эшитган хадисларни бошқаларга етказишда жуда эхтиёткорлик қилиб, имкони борича уларни соф ҳолда сақлаб, бирорта ўзгаришсиз нақл қилишга ҳаракат қилдилар. Зеро, ҳадислар - бу қуръондан кейинги иккинчи манба эканлигини улар яхши билардилар. Саҳобалардан кейинги тобеинлар ҳам ҳадисларни соф ҳолда ривоят қилишда худди олдингилардек ҳиммат кўрсатдилар. Ҳар бир ровийдан ҳадис қабул қилишда ўзига хос шартларга риоя қилиб, далилларидан тўла ишонч ҳосил қилмагунча ҳеч қандай ривоятни қабул қилмас эдилар. Саҳоба ва тобеинлар ўзларидаги бор ҳадисларни текшириб пухталаб олиш ва янгиларини ўзлаштириш мақсадида узоқ сафарларга чиқиб, турли мамлакатларда бўлишиб, устоз ва шогирдлар орттирар эдилар, шу тариқа наслдан - наслга қараб улур устозлар йўлидан оғишмай илм байроғини баланд кўтариб келдилар. Ҳадисларни ёзиб қоғозга тушириш масаласига келсак, Муҳаммад(с.а.в.)нинг қирқ нафарга яқин котиблари бўлиб, улар нозил бўлган ваҳийларни, яъни қуръон оятларини мунтазам ёзиб борганлар. Аммо ҳадислар пайғамбар(с.а.в.) даврларида тўла бир тўплам шаклига келтирилмаган эди. Бунга сабаб бир тарафдан саҳобаларнинг хотиралари жуда кучли бўлганлиги, ёзув қуролларининг етишмаслиги бўлса, иккинчи тарафдан ҳадис ёзувлари оятларга аралашиб кетмасин деган эҳтиёткорлик эди. Аммо ўзига ишонмаган қорилар ёки хотираси суст кишилар хадисларни ўзлари учун ёзиб боришган. Пайғамбар(с.в.а.)нинг ўзлари баъзи хадисларни ёзиб боришни буюрганликлари тўғрисида саҳиҳ ривоятлар ҳам бор. Албатта бу оятларга аралашиб кетиш хавфи йўқ даврларда бўлган. Саҳоба ва тобеинлар ичида асосан Пайғамбар(с.а.в.) вафотларидан кейин ҳадис китоблари кўплаб чиқа бошлади. Айниқса, одил халифалардан Умар ибн Абдулазиз (717 - 720) ўз даврида ҳадисларни тўплаб, китоб шаклига келтиришга катта ахамият берди. Чунки ҳадисларни ёд биладиган хофизларни кундан - кунга камайиб боришлари ва хақнинг ёлғонга аралашиб кетиш хавфи шундай тадбирни тақозо қилар эди. Барча ислом диёрларининг уламолари бу хайрли ишни кенг соҳада амалга оширишга ўтдилар. Улар ҳадисларни ҳар хил қўшимча ёки сохталаштирилган турларидан тозалаш борасида кўп мехнат қилганлар. Шу тариқа ҳадисларни тўплам шаклига келтириш масаласидаги ихтилоф ва низолар барҳам топди. Ҳатто уларни ёзиб китоб холда кўпайтиришни уламолар жоиз деб билдилар. Бу улуғ масъулиятли ишга ишончли, ростгўй ва собитқадам зотлар бел боғлаб киришдилар.

Биринчи бўлиб бу ишни Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ал - Бухорий, кейин Имом Муслим ибн Ҳажжож, сўнг Абу Довуд Сулаймон ибн ал-Ашъас (818 - 889), улардан кейин Муҳаммад ибн Исо ат -Термизий, Ибн Можа (824 - 886), Аҳмад ибн Шуайб ан - Насоий (831-919) амалга оширдилар. Мана шу муҳаддислар ҳозирги кунимизгача машҳур олти саҳиҳ тўплам соҳиблари сифатида тан олиниб келмоқдалар.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳижрий 40 йилга келиб ҳадисларни жамлаш Халифа Умар ибн Абдулазиз ташаббуси билан бошланган эди. Шунга кўраг кўпгина уламолар ҳадисларни саҳиҳ (ишончли) ва заиф (ишончсиз)ларини аниқлашга бел боғладилар. Чунки бу заиф ҳадисларнинг пайдо бўлиши ва кўпайиб кетишига қуйидагилар сабаб бўлган эди:

-кўп ҳадисларни билувчи саҳобаларнинг вафот топишлари;

-сиёсий ихтилофлар;

-ўз қавмига, қабиласига тарафдорлик ;

-гўё динга фойда етказиш мақсадида сохта ҳадисларни тўқиш;

-фардий масалалардаги ихтилофлар;

-ҳоким ва амирларга хушомадгўйлик.

Шундай шароитларда ўз ҳаётларини саҳиҳ ҳадисларни тўплашга бағишлаган машҳур муҳаддислар дунёга келдилар. Уларнинг самарали меҳнатлари туфайли ислом оламида тан олинган дастлабки саҳиҳ ҳадислар тўпламлари пайдо бўлди.

«Саҳиҳ» жанридаги ҳадис тўпламларида муаллиф фақат энг ишончли ҳадисларни келтиради ва муайян мавзулар асосида тартибга солади. Бундай муҳаддислар Имом ал - Бухорий ва Имом Муслимлардир. Мазкур имомларнинг ишларини Ибн Ҳузайма (838 - 926), Ибн Ҳиббон (в. 966 й.) каби муҳаддислар давом эттирганлар.

Саҳобийлардан Абу Ҳурайра р.а. энг кўп ҳадис ривоят қилган зот сифатида ҳаммага танилган. Бу кишидан кейинги ўринда эса Уммул- мўъминийн (мўминларнинг онаси) Ойша (р.а.)туради. Шунингдек, тўрт хулафои рошидийнлар, Абу Бакр ал-Сиддиқ, Умар Одил, Усмон Зиннурайн, Али ал-Муртазолар бўлардан кейин Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллох ибн Масъуд, Анас ибн Молик р.а.лар каби буюк саҳобалар ҳам кўп ҳадис ривоят қилганликлари билан машхур бўлганлар. Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоғимиз лозим. Пайғамбаримиз (с.а.в.) вақтларидан токи 100 ҳижрий санагача ҳадисни ёзиш расмий равишда йўлга қўйилмаган, чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан; «Мендан қуръони каримдан бошқа нарсани ёзманглар» - деган ҳадис ворид бўлган.

Саҳобаи киромлар ҳадисларни нафақат ўрганишни, балки, ўргатишни ҳам ўз бурчлари деб билар эдилар. Чунки ислом таълимоти шуни тақазо қилар эди. Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг кўрсатмалари шундай эди. Имом ат - Термизий ва Имом Абу Довудлар Зайд ибн Собит р.а.дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Менинг гапимни эшитиб ёд олиб, сингдириб, сўнгра эшитганидек қилиб адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин.» деганлар. Шу сабабли ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатларини беркитмасдан ривоят қилиш одат тусига кирган. Суннатни билган саҳобалар уларни бошқаларга етказишга астойдил ҳаракат қилганлар. Шу билан бирга ҳадисларни ривоят килишда ўта аниқлик билан ҳаракат қилинган ва ривоят қилишга ишончлари ўта мустаҳкам бўлгани учунгина бу ишга журъат килар эдилар. Ҳар ким ҳам бу ишни бажара олмас эди. Агар ривоят қилишга ишончлари мустаҳкам бўлмаса, ўзларини тияр эдилар. Чунки Имоми Муслим Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Кишига эшитган ҳар бир нарсасини гапиравериши гуноҳ учун етарлидир» - деган эдилар, яъни эшитган нарсасини орқа олдига қарамай гапиравериш гуноҳга олиб боради.

Уламолар Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан содир бўлмаган нарсани ҳадис деб аташни, «ҳадисни вазъ қилиш», яъни «ёлғондан ўқиш», - дейдилар. Сохта ҳадисни эса мавзуъ яъни, бир томондан қўйилган ҳадис дейдилар. Ана ўша мавзуъ сохта ҳадисларнинг пайдо бўлишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган.

1. Сиёсий ихтилофлар,. Бу борада «Рофиза» мазҳабидагилар соҳта ҳадис айтишда ниҳоятда ҳаддан ошганликлари алоҳида таъкидланади.

2. Зиндиқлик,. Яъни зимдан ислом динига қарши чиқувчи бир харакат сабаб бўлган.

3. Ўз қавмига, қабиласига, тилига, юртига ва имомига мутаассиб бўлишлик,. Бунда хар ким ўз қавмини, ўз қабиласини, ўз тили, юрти, ва имомини мақтаб, бошкаларни ёмонлаб сохта хадисларни тўкиган.

4. Қиссачилик, ва ваъзхонлик,. Баъзи бир жоҳил кишилар одамларни оғзига қаратиб, шуҳрат қозониш мақсадида турли нарсаларни тўқиб ҳадис деб даъво қилганлар.

5. Фиқҳий ва эътиқодий мазҳаблардаги ихтилофлар,. Бунда ҳам ўз мазҳаби тўғри эканлигини исбот қилиш мақсадида соҳта ҳадис тўқиган баъзи бир кишилар бўлган.

6. Жоҳил кишилар. Улар динга фойда етказаман деб ёлғон ҳадисларни вазъ қилишлари бўлган.

7. Подшоҳ ва амирларга ёқиш мақсадидаги уринишлар бўлган,. Ана шундай бир вақтда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг пок суннатларини поклигича сақлаб қолиш бунга сохта нарсаларни аралаштириб юбормаслик масаласи кўндаланг бўлиб турди. Ҳадис билан таниш кишилар учун ҳақиқий ҳадис нима-ю сохта ҳадис нима, фарқлаб олиш қийин эмас эди. Аммо омма халқ учун ва янги мусулмонлар учун, келажак авлод учун Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатларини қандай бўлса шундай ҳолича етказиш зарурияти туғилди. Буни эса омма учун ҳадис китобларини ёзиш билан ифодалаш мумкин эди. Асрнинг бошида давлат сиёсати Куръондан бошқа нарсани расмий равишда ёзмасликка буюрган бўлса, энди ўша сиёсат ҳам ўзгарди. Ҳадис билан қуръонни аралашиб кетмаслиги учун деган эхтиёткорликка ҳожат қолмади. қуръони карим ёд олиниб, ҳазрати Усмон даврида мусҳафларга ёзилди. Улардан расмий нусхалар кўчириш ҳам илмий асосда йўлга қўйилди, қолаверса ҳадисларни расмий равишда ёзиб олишлик даври давлат сиёсатига айлантирилди. Ушбу ишни тобеинлар амалга ошира бошладилар. Чунки улар саҳобаларни кўрган, мусулмонлар авлоди ичида бу ишга лаёқатли кишилар кўп эди. Улар саҳобаи киромларнинг мухлис ва вафодор шогирдлари бўлиб, улардан Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатларини тўлалигича, пок ҳолда қабул қилиб олган эдилар. Тобеинлар ичида Саъийд ибн Мусаййиб, Ато ибн Абу Рабоҳ, қатода, Товус, Хасан ал-Басрий, Ибн Шиҳоб аз - Зуҳрий каби кишилар улкан муҳаддислар сифатида машҳур бўлганлар.

 
 
     
   
   
 
ali_nasafiy@yahoo.com
 
 
Copyright © 2005 sof-olam.6te.net
 
Free Web Hosting